комплекс
туристик маҳсулотлар таркиби - туристик марказлардаги одамлар
фаолиятини белгилайдиган ҳис этиш ва ҳис қилмаслик компонентлари,
тўпламлар ёки пакетларни намоён этади. Пакет туристлар томонидан
қурбига яраша нарх сифатида қабул қилинади.
115
Истеъмолчилар томонидан туристик маҳсулотларни қабул қилинишини,
хусусиятларини ва уларнинг туристик фаолияти ҳақиқий мотивларини
ўрганиб, етказиб берувчилар уларга мос равишда ўз ишларини қайта қўриб
оладилар. Улар маҳсулотларини қандай бўлса, шундай ҳолича эмас, балки
истеъмол хусусиятлари ва сифатига қараб реклама қиладилар ва хизматлар
тўпламини таклиф этадилар. Истеъмолчиларнинг туристик маҳсулотларни
комплекс қабул қилиши туризм марказларини намоён этувчи ва уларни
тараққий этиши учун жавоб берувчи туристик маълумотлар таклифларига
мувофиқ келади. 1970 – йиллар охирида АҚШда Нью-Йорк штатида «Мен
Нью-Йоркни севаман» кенг масштабли реклама компанияси бўлиб ўтди. Бу
вақтга келиб Нью-Йорк шаҳрида (бутун дастурлар штатни қамраб олди)
тармоқланган туристик инфратузилма яратила бошлади. Отеллар, ресторанлар,
барлар, тунги клублар ва бошқа ҳар хил сайр-томоша объектлари шаҳар
меҳмонхоналарига турли хил хизматларни таклиф қила бошладилар. Бу
корхоналар расман туризм индустриясига кирарди, аммо улар ўзларини ягона
мақсаддаги қисм деб ҳисобламасдилар. Улар эса тор тижорий манфаатларни
кўзлардилар.
Вазият потенциал мижозлар бозорида тадқиқотлар олиб борилганидан
кейин ўзгара бошлади. Турли хил туристик хизматлар истеъмолчилар
сўровларидан келиб чиқилиб, бир пакетга бирлаштирилди. Бу уларнинг харид
қилинишини сезиларли енгиллаштирди. Комплекс туристик маҳсулотлар
рекламаси шундай тартибда тузиладики, у туристик марказ сифатида Нью-
Йорк ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш имконини берарди. Яъни
объектларни кўрсатиш, туристик инфратузилма, сайр-томоша, транспорт
қулайликлари – барчаси ифодаланганди. У шаҳар қиёфаси ҳақида ёрқин ва
тезда эсда қоладиган тасаввурлар ҳосил қилар ва сафарларнинг нархи
тўғрисида ахборотларга эга эди. Айниқса шаҳар тақдим этадиган жойлаштириш
ва бўш вақтни маданий ўтказиш, турли хил сайр томошалар кенг
имкониятларини реклама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Компания
фаолияти жуда муваффақиятли кечди ва Нью-Йорк шаҳрини туристик марказ
сифатида нафақат АҚШда балки, ундан ташқарида машҳур бўлишига олиб
келди.
Кўриб чиқилган мисол амалий аҳамиятга эга бўлган бир қатор умумий
характердаги камчиликларни аниқлашга имкон беради. Улардан бири
маркетинг тадқиқотлари ўтказишдир. Туристик маҳсулот у сотиб олинаётганда
истеъмолчи тасаввуридагина мавжуд бўлади, турист сафардан нимани
кутаётганини фақат махсус тадқиқот ёрдамида билиш мумкин. Маркетинг
хизмати ходимлари мавжуд ва харидорлар хоҳиш – истаги ва потенциал
эҳтиёжини таҳлил қиладилар ва бир хилдаги мижозлар гуруҳларини
аниқлайдилар. Улар асосий бош саволлар – истеъмолчилар талаб қиладиган
зарур туристик маҳсулотлар нима? бозорнинг қайси таклифлар даражаси унинг
талабларини қондира олади? кабиларга жавоб топишга интиладилар.
Маркетинг
тадқиқотлари
натижалари
туристик
масҳулотларни
такомиллаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади.
116
Do'stlaringiz bilan baham: |