Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Мустаҳкамланиш босқичида
мутлоқ ифодада келишлар ҳажми 
кўпайишда давом этсада келишлар ўсиш суръатлари сусаяди. Туристлар сони 
маҳаллий аҳоли сонидан ошади. Туризм бозори етакчи трансмиллий 
корпорациялар (ТМК) иштироки билан жозибали тус олади. Мустаҳкамланиш 
босқичини Испания, Италия, Франция, шунингдек Кариб ҳавзаси кўпчилик 
машҳур курортлар бошдан кечирмоқда.
Стагнация босқичида
авж келишлар чўққисидан ўтилади, дестинация 
олдинги жозибадорлигини йўқотади. У мазкур туристик марказга ихлос қўйган 
ташриф буюрувчиларнинг қайта келиши эвазига яшаб туради. Дестинация 
олдида экологик, ижтимоий – иқтисодий муаммолар пайдо бўлади. Бунда 
Коста-Брава (Испания) курорти типик мисол бўла олади. 
Пасайиш босқичи
туристик марказ ҳаёт циклини якунлайди. 
Дестинацияга ташриф буюрган асосий туристлар оммаси нисбатан ёшроқ 
курортларни мўлжаллайдилар, келиш оқими тораяди ва энди дам олиш кунлари 
ташриф буюрувчилар ва экскурсантлар билан чекланади. Бир вақтнинг ўзида 
кўчмас мулк бозорида жонланиш сезилади. Туристик объектлар жойлашиш 
воситаси сифатида сотувга қўйилади. Сотиб олинади ва энди ҳозирги эгалари 
томонидан нотуристик масқадларда фойдаланила бошлайди. Курортлар бошида 
пайдо бўлган таҳдидни англаган ҳукумат уларни иккинчи ҳаётга 
ихтисослаштириш йўли билан енгил нафас оладилар. Масалан, Атлантик – 
Сити (АҚШ) денгиз бўйи клиник курорти ўйин бизнеси марказига 
айлантирилди. Бошқа дестинациялар табиий ресурсларни тўлиқ туристик 
оборотга жалб этиш орқали қайта туғилишига эришдилар. Масалан, қишки 
спорт турларини ривожлантириб, туристик мавсумни узайтирдилар ва саёҳат 
бозорининг янги сегментларига чиқдилар. Шундай қилиб тушиш босқичига 
қайта цикл импульсини бердилар. 
Туристик марказлар вақт ўтиши билан ўзгарадиган ва анча динамик 
кўриниш ҳосил қиладиган объектлар ҳисобланади. Уларнинг ҳаётий цикллари 
давомийлиги ва ҳар бир босқичи шундай имкон даражасида достинациянинг 
ўзи сингари алоҳида фарқланади. Туризм соҳасида давлат сиёсати, транспорт 
қулайлиги, дестинация – рақобатчилар бор-йўқлиги- шу ва бошқа омиллар 
турли босқич цикллари ўтишини тезлаштириши ёки тўхтатиши мумкин. 
Эволюция босқичларидан бирида курорт ривожланиши тўхтаб қолган ҳол 
мавжуд. Лойиҳалари тез ва катта молиявий самара бериши ваъда қилинган ўша 
туристик марказлар одатда етукликка тўсқинликсиз эришадилар. Агар Канкун 
курорти (Мексика) ёки Ғарбдаги таймшер курортлари ўз ҳаётий циклларини 
бошланғич босқичда кўз очиб юмгунча ошиб ўтган ва ўса бошлаган бўлсалар, 
Буюкбританиядаги Скарборо сингари машҳур курортларга разведкадан то 
тушишгача ва кейин яна қайта пайдо бўлишигача 350 йил керак бўлди. 


126 
Туристик марказлар динамикасини ўрганишга амеркалик олим С.Плог 
салмоқли ҳисса қўшди. У дестинация ҳар бир босқичи эволюцияси ташриф 
буюрувчиларнинг маълум типларига мос келишини асосли фикрлар билан 
изоҳлаб берди. Туристик марказлар эртанги босқичларида руҳига 
саёҳатчиликка хос бўлган аллоцентрикларни жалб этади. Кейинчалик, 
ривожланиш ва мустаҳкамланиш даврида аллоцентрикларни ўртача центриклар 
алмаштиради, ҳаётий цикл охирида (стагнация ва тушиш) эса хотиржам ҳаёт 
кечирувчи психоцентриклар алмаштирилади.
С. Плог 20 йил давомида америкаликлар асосан нью-йоркликлар ташриф 
бюурадиган туристик марказлар эволюциясини ўрганди. У 1970 йиллар бошида 
икки янги дестинация – Африка ва Тинч океани ҳудуди пайдо бўлганини қайд 
этди. 1991 йилга келиб улар жалб қилиш ва ривожланиш босқичига қадам 
қўйдилар. 
Уларнинг ўрнини биринчи америкалик туристларни қабул қилган 
Антарктика, Непал ва Тибет эгалладилар. Бу пайтга келиб Ўрта ер денгизи 
Ғарбий Европа сектори курортлари ўз шуҳратлари чўққисига чиққан, 
АҚШнинг айрим машҳур курортлари ҳаётий цикллари (масалан, Флорида 
штатидаги Майами - Бич) охирига яқинлашган эди. Рўй бераётган ўзгаришлар 
таҳлили кўпчилик дестинацияларнинг оғишмай ҳаракатланаётгани ҳақида 
зарур хулосалар чиқаришга имкон беради. Ташриф буюрувчилар авжи даврида 
дестинациялар энди экзотик ҳисобланмайди, лекин одатийга ҳам айланмаган. 
Туристик маҳсулотлар ҳаётий цикли концепцияси амалий аҳамиятга эга. 
У маркетингда стратегик қарорлар қабул қилишда қўлланади ва туристик 
маҳсулотларни режалаштириш учун ишончли база бўлиб хизмат қилади. 
Тараққиётнинг босқичли эканлиги билими маркетологга истеъмолчи дидининг 
ўзгаришини олдиндан кўра билишига имкон беради. Рақобатни сезади ва 
буларни маркетинг режаларида ҳисобга олади, янги ўсаётган ва етук 
маҳсулотларнинг уйғунлиги барқарорлигига эришади, ҳаётий циклларни 
бошқаради ва уларни узайтиради. 
Шу билан бирга мазкур концепция қарши чиқувчиларига ҳам эга. 
Кўпчилик мутахассислар маҳсулот ҳаётий цикли жуда соддалаштирилган, 
амалда фойдаланиш учун яроқсиз деб ҳисоблайдилар. Ўз фикрларини 
далиллаш учун улар мавжуд давомийликдаги фарқларга ва турли маҳсулотлар 
цикллари шаклларига, ҳар бир босқич бошланишини аниқ белгилаш имкони 
йўқлигига таянадилар. Ташқи омиллар – иқтисодий бутунлик, инфляция 
даражаси, истеъмолчи турмуш тарзи, маҳсулот эволюцияси ва ҳолатини рўкач 
қиладилар. Юқорида барча айтилганлардан келиб чиқадиган бўлсак, туристик 
маҳсулот ҳаётий цикли концепцияси стратегик қарорлар қабул қилишда жуда 
фойдали, аммо у жорий маркетинг ишларида раҳбарлик қўлланмаси бўлиб 
хизмат қилолмайди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish