Халқаро туризм


технологик  – у ёки бу тип рекрацион фаолият учун  ресурсларнинг функционал яроқлиги бўйича,  физилогик



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

технологик 
– у ёки бу тип рекрацион фаолият учун 
ресурсларнинг функционал яроқлиги бўйича, 
физилогик
– шинамлик даражаси 
бўйича, 
психологик
– эстетик сифатларга боғлиқлиги. Бунда антропоген 
зўриқиш ва турли хил табиий синовларга бардошлик ҳисобга олинади. 
Табиий туристик ресурсларни баҳолашни нисбатан кўпроқ тарқалгани 
технологик усул ҳисобланади. Уни тоғ-чанғиси туризмини ривожлантиришда 
рельефга баҳо бериш мисолида кўриб чиқамиз. 
Жаҳон тажрибасида тоғ чанғиси курортини ташкил этиш трасса қуриш 
учун жой рельфини, унинг ўтказиш қобилиятини ўрганишдан бошланади. 
Шундан кейин курорт ҳажми белгиланади, кўтаргичлар лойиҳалаштирилади, 
осма йўл қурилади, отелни жойлаштириш учун ер танланади. 
Тоғ чанғисининг ўзига жалб этиши трассанинг хилма-хиллиги ва 
чўзилганлигига боғлиқдир. Бу омиллар тоқ чанғиси комплексига жой танлашда 
ёрдам беради. Трассалар узоқ ва қисқа, осон ва қийин бўлади. Районда ҳамма 
типдаги трассалар бўлгани маҳсул: ўқув, сайёҳлик ва спорт трассалари. Ҳар 
қандай тоқ-чанғиси курорти ўқув ва туристик трассага эга бўлиши керак. Спорт 
трассасининг бўлиши эса янада кўпроқ одамларни жалб қилади, чунки 


128 
туристлар профессионал чанғичилар мусабақаларини томоша қилиб дам олиш 
имконига эга бўлишади. 
Россияда тезкор қиялик энг яхши спорт трассаси Домбай курортида 
қурилган. У узоқ масофага чўзилганлиги ва турли участкаларига мўътадил 
нисбатдалиги билан ажралиб туради. Чегетидаги тезкор тушиш қиялиги 
трассаси эса ўта мураккаб категорияга киради. Унда кичик қияликлардан 
иборат участкалари йўқ. 
Курортлардан фойдаланишда тоқ-чанғиси мавсумининг давомийлиги 
муҳим аҳамиятга эга. Уни (тоғ ёнбағри қияликларида трасса танлаш, шимол 
манзараси кўзга ташланиб турадиган қияликларда қишда фойдаланиш орқали 
узайтириш мумкин. Яъни қишда жанубий қияликлардаги трассадан, баҳорда 
қор кечироқ эрийдиган шимолий қияликдаги трассалардан фойдаланилади. 
Ҳарорат таъсирида трасса, қор қоплами эриб кетмаслиги учун уни бир текис 
музлаши, қор узоқ туриши чоралари кўрилади. Бунда трассани қияликлардаги 
қалин ўрмонзор – бутазорлар орасидан ўтказиш яхши самара беради. Трасса 
қурилишида асосий эътибор чанғичилар хавфсизлигини таъминлашга 
қаратилади. Кескин бурилишларда тўсқинлик қиладиган дов-дарахтлар ковлаб 
ташланади, кўриниш очилади. 
Тоғ чанғиси туризми учун рельфни баҳолаш – мураккаб ва меҳнат талаб 
иш. 
Аммо 
у 
ҳали 
ҳудуднинг 
рекрацион 
мажмуа 
таърифини 
(характеристикаси)ни тузиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бир кичик 
бўлаги холос. 
Туризмни ривожлантириш учун ҳудуднинг жозибадорлигини ошириш 
энг аввало, унинг тарихий – маданий потенциалини билишга қизиқишни 
кучайтиришга боғлиқ. У тарихий ёдгорликлар, мемориал зиёратгоҳлар ва 
бошқа маънавий-маданий ёдгорликлар, халқ ҳунармандчилиги, музейларни ўз 
ичига олади. Тарихий-маданий мерос барча ижтимоий-маданий муҳитни бор 
анъаналари ва урф-одатлари, маиший турмуш хусусиятлари билан бирга 
қамраб олади. Деярли барча зиёратгоҳлар туристлар учун билишга қизиқиш 
уйғотади. 
Тарихий – маданий ресурсларни туристик хизматлар тизимига 
қўшишнинг турли усуллари мавжуд. Энг кўп тарқалган шакллари - музейлар 
ташкил қилиш ва сайёҳлик-экскурсия йўналишлари очишдир. 
Маданий мажмуаларнинг аттрактивлиги уларни бадиий ва тарихий 
қимматига, 
мода 
ва 
кириш 
қулайлигига 
боғқлиқдир. 
Рекрацион 
ресурсшуносликда туристик мақсадларда маданий комплексларга баҳо 
беришнинг усуллари ишлаб чиқилган. Туризм хўжалик тармоғи сифатида 
тарихий-маданий ва табиий ресурслардан фойдаланишга қаратилган 
мўлжалларда ёрқин акс этган. У кўпинча янги ҳудудларни ўзлаштиришда 
биринчилардан бўлиб майдонга чиқади. Хўжалик оборотига илгари қўл 
урилмаган табиий комплекслар жалб этилади ва улардан интенсив 
фойдаланишга киришилади. Табиий ва маданий потенциаллардан уқувсизлик 
билан фойдаланиш, антропоген нормаларга амал қилмасдан зўриқтириш уни 
хонавайрон бўлишига олиб келади. Яқин ўтмишда туристларни назоратсиз 
Камчатканинг ноёб иссиқ сув манбаларига ташриф бюуриши оқибатида 


129 
ҳарорат мувонзанати бузилди, фонтан бўлиб отилишлари издан чиқди ва 
гейзерлар водийси туристик ташрифлар учун ёпиб қўйилди. 
Гаага туризм бўйича деклорациясида бузилмаган «табиий, маданий ва 
инсоний 
муҳит» 
туризмни 
ривожлантиришнинг 
асосий 
шартлари 
ҳисобланишиши таъкидланган. 
Деклорацияда (III пиринципиал) қуйидаги тавсиялар ифодасини топган: 

мамлакат ичкарисида ҳам, хорижга саёҳат қилишда ҳам туристларни 
маърифий хабардорлигини таъминлаш, уларни борган жойларида 
табиий, маданий ва инсоний муҳитни ҳурмат қилиш ва сақлашга 
ўргатиш; 

туристлар ташриф буюрадиган жойнинг ўтказиш қобилияти 
даражасини аниқлаш ва унга амал қилишни таъминлаш, ҳатто у ерга 
бориш даври ва мавсуми чекланган бўлса ҳам». 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish