Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

денгиз – қуёш – пляж
(Sea-Sun-Sancd) ўрнига аста-секин 
«Уч H» формуласи: 
миллий анъана – пейжаз – дам олиш
(Lore – Landscape - 
Lesure) келади. У энг яхши тарзда инсон психологиясида ўрнашган янги 
қадриятларга мос келади ва ҳозирги замон туристик хулқ атворида акс этади. 
Кундалик ҳақиқатлардан узилиш истагида бўлган ташриф буюрувчи 
маҳаллий колоритга юқори қизиқиш билан қарайди. Айниқса бегона халқ 
турмуши, маданияти, ахлоқи катта қизиқиш уйғотади. У ҳамма нарсада 
байрамни кўришни истаган ҳолда маҳзун шаҳар манзарасидан, зерикарли, бир 
хилдаги ҳаётдан нари кетишга интилади. Айни пайтда инсоннинг кучи ва 
тўлақонлигини тиклаш учун фаол дам олиш зарурлигини англаши кучайиб 
боради. Одамлар турмушда ва ишлаб чиқариш соҳасида пайдо бўладиган 
асабий зўриқиш ва сарфланган жисмоний куч-қувват ўрнини тўлдириш 
мақсадида саёҳатга жўнайдилар. Сўров натижаларига мувофиқ Францияда фаол 
дам олишни маъқул кўрадиганлар сони пассив вақт ўтказувчиларга қараганда 
икки марта кўп бўлди. 
Рекреацион мотивациянинг бу эволюцияси шахсий эркинлик кенгайиши 
контекстида кечади. Ҳар бир одам ўз туристик сафарини ташқи тазйиқсиз ўзи 
режалаштиради. Бекорга туроператорлар «Бахтингиз – ўз қўлингизда», 
«Ҳаммаси таклиф қилинади - тиқиштирилмайди» деган шиорларни ўртага 
ташламайдилар. 
Таниқли француз олими М.Бретон – Жирарнинг таъкидлашича, Ҳозирги 
замон туристи саргузаштлар қидира туриб, спортга хос қиёфа касб этаяпти. У 
доимий равишда ўзини енгиб ўтишга интилмоқда. Унинг кайфияти ва табиат 
инжиқликлари қандай бўлишининг фарқи йўқ. Давр билан ҳамқадам қатъий 
равишда табиат сари юз бермоқда. Эндиликда турист мустақиллик, 
кўнгилхушлик ва ҳаётий куч-қувват излаб йўлга отланмоқда. У кундалик 
ташвишлардан воз кечиб, ўз индивидуаллигини намоён қилмоқда. Унга аъзолик 
ва жамоалик бегона. Киши фаол вақт ўтказишни, соғлом қиёфа касб этиши 
учун жисмоний фаолиятини истайди. У қисқа вақтга оломондан қочишни, ва 


113 
ғайриоддий турмуш кечиришни синаб кўришни истайди. Кўнгилхушликка 
қизиқиш иштиёқи ва ҳаракат бу эволюцияни ёрқинроқ намоён қилади. 
Тенденциянинг муҳимлиги бўйича эмас, кейинги тартиб бўйича оммавий 
стандартлашган, конвейрли туризмдан оммавий дифференциялашганга ўтиш 
кўзга ташланади. Туризм XX асрнинг 1950-йилларида оммавий характерга эга 
бўлди. Яъни у юксак ривожланган мамлакатлардаги кўпчилик аҳоли учун 
ҳашамдан эҳтиёжга айланди. Бу даврда ўзининг инстиутлари, маҳсулотлари, 
ишлаб чиқариш цикли, ташкилий усуллари ва ишлаб чиқаришни бошқаруви 
билан саёҳатнинг қудратли индустрияси яратилди. Меҳмонхоналар, мотеллар, 
кўнгил очар муассасалар курилишлари кенг тус олди. 
Оммавий конвейер туризми 1980-йиллар бошларига қадар амал қилиб 
келди. У истеъмолчиларнинг бир хилдаги мотивацияси ва хизматларни 
жавобгарсиз конвейер шаклига амал қилди. Ўша даврда туризмнинг бош 
мотиви дам олиш эди. Яъни юқорида айтилганидек одамнинг сарфлаган куч-
қувватини яна кундалик меҳнат қилиши учун тиклаш воситаси деб қаралади. 
60-70 йиллардаги иқтисодий юксалиш халқаро туризмни экстенсив ўсишига 
олиб келди. Туристик хизматларга талаб кенгайди. Бунга жавобан янги 
туристик корхоналар очилди ва туристик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 
кўпайди. 
Компаниялар 
оммавий 
дифференциялашган 
туризмга 
ўтиш 
иқтисодиётидаги чуқур ўзгаришларнинг ифодаси эди: сотувчига нисбатан 
харидорнинг келажакда кўзда тутилган аҳволига қараб «ишлаб чиқарувчи 
бозори» ҳукмронлиги «истеъмолчи бозори» га айланди. 
Бозорни товарлар билан тўлғазилиши, аҳоли турмуш фаровонлигининг 
ошиши, ишчига нисбатан ва бўш вақтнинг унинг фойдасига ўзгариши – 
буларнинг ҳаммаси истеъмол келажаги, психологияси ва мотивларига таъсир 
ўтказади. 1980 – йиллар охирларига келиб харидорнинг янги тип хулқ – атвори 
шаклланади. Унинг яхши хабардорлиги, мустақиллиги, таклиф қилинаётган 
товарлар ва хизматларга танқидий муносабати ана шу ўзгаришнинг 
маҳсулидир. 
Туризмда истеъмолчи нарх ва хизмат сифати масалаларида танловчанроқ 
бўлди. Туристик тажриба орттириб у, янги-янги таасуротлар ва ҳузур-ҳаловат 
излай бошлади. Потенциал турист мода таъсирига тез берилувчан, ўз 
маҳлиёлигини, афзал кўришини, бозорга бўлган хулқ-атвор мотивларини, 
қизиқишларини осонгина ўзгартиради. Бугун саёҳат ишқибози илиқ денгиз 
қирғоқларида дам олиш билан чекланиб қолмайди, балки атом 
электростанцияларига ташриф буюради. Шимолий қутбни забт этади, космосга 
учишга шайланади.
Туристик эҳтиёжларнинг мураккаблашуви туризмни бундан кейин 
диверсификация бўлишига олиб келади. Дам олиш доирасидаги саёҳатлар ва 
кўнгилочишлар онгли равишда юқори суръатларда ривожланади. Улар спорт, 
саргузашт, қишлоқ туризми, кема саёҳатлари ва уларнинг ҳамма имкониятлари 
билан қўшилиб кетади. Ишга дахлдор туизмда конгресслар сегментлари 
сезиларли кенгайди – инсентив – турлар ҳам ривожланади. 


114 
XXI асрда туризм диверсификацияси жараёнлари чуқурлашади, янги 
бозор сегментлари ва қашшоқлик пайдо бўлади. Истеъмолчилар талабларининг 
келгуси персонификацияси рўй беради. Туризм индивидуаллик даврига қадам 
қўяди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish