Халқаро туризм


Замон ва маконда туристик талаб тўпланиши



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Замон ва маконда туристик талаб тўпланиши.
Туристик талаб ёрқин 
мавсумий характерга эга. Йилнинг маълум даврларида энг юқори чўққисига 
чиқади ва бошқа ойларида пасаяди. Муътадил иқлимга эга шимолий ярим шар 
мамлакатларида июль-август 
ёзги,
январ – март 
қишки 
асосий туристик 
мавсумлар бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, мавсумлараро (апрел-июнь-
сентбр) ва ўлик мавсум деб аталадиган (октябр-декабр) даврлар ажралиб 
туради.
Статистик маълумотларга мувофиқ, Европада барча туристик 
сафарларнинг яримигачаси, икки ёзги ойларга тўғри келади. Мавсумлараро ва 
ўлик мавсумда туристик оқим сусаяди ва туристик хизматларга талаб ўзининг 
пастки чегарасига етади. Европада IV чоракда сафарлар улуши уларнинг 
йиллик сонидан 18 % ни ташкил қилади. 
Японияда ҳам туристик фаоллик шундай мавсумий беқарор характерга 
эга. Кун чиқар мамлакат аҳолиси ҳам Европа мамлакатларидаги сингари ёзда 
саёҳат қилишини маъқул кўришади. Энг кўп жўнаб кетиш сони август ойига 
тўғри келади. Иккинчи туристик фаоллик қиш охирида, март ойида кузатилади. 
Апрел ойидан июнгача ва октбрдан февралгача бўлган даврлар анъанавий 
равишда сайёҳлик вақти ҳисобланмайди. Японларнинг хорижга сафарга чиқиш 
оқими қисқаради. Кўпроқ пасайиш даври апрел ва ноябр ойларида кузатилади. 
Айрим йилларда бу типик манзара бир қатор омиллар таъсирида ўзгариши 
мумкин. Масалан, Японида дам олиш кунларининг омадли кечиши 1996 йилда 
декабр ойида учинчи жўнаб кетишлар тўлқинини ҳосил қилди. 
Туристик талабнинг мавсумий характери туристик индустрия 
корхоналарида нотекис юкланишда намоён бўлади. Бу йил давомида туристик 
сафарлар динамикасини аниқ такрорлаган ҳолда ўзгариб туради. 
Туристик талабнинг мавсумий ўзгариб туриши табиий-иқлим, иқтисодий, 
ижтимоий, психологик каби турли омиллари таъсири билан изоҳланади. 
Туристик фаолликнинг юқори чўққиси ва пасайиши кўпчилик сайёҳларнинг 


106 
консерватизми билан изоҳланади. Одамларда таътилни ўтказиш учун ёз энг 
маъқул вақт деган тушунча мустаҳкам ўрнашиб қолган. Бундан ташқари 
кўпгина ота-оналар ёзги дам олишни болалари билан бирга таътилни ўтказиш 
мақсадида таътил муддатларини орқага сурадилар. Туристик сафарларга ёзги 
талаб даражасининг юқорилиги Ғарбда яна корхоналарни июл-августда 
таъмирлаш учун тўхталиши билан боғлиқ. Чунки шу ойларда меҳнат 
унумдорлиги энг паст даражага тушиб кетади. Ниҳоят модалар омилларини 
туристик талаблар тўпланишига таъсир қилишини ҳисобга олмасдан бўлмайди. 
XIX асрда асосий курорт мавсуми қиш даври бўлганди – октябрдан 
майгача. Уни Франциянинг Ўрта ер денгизи қирғоқ буйларида, Ницца, Канн 
шаҳарларида ва бошқа жойларда кутиб олишганди. У ёки бу курортга мода 
йилнинг вақтларига боғлиқ ҳолда мақсадга мувофиқлик назаридан келиб 
чиқарди. Ёзги қуёш дам олишни Лазур қирғоқларида инсон саломатлигига 
хатарли қилган ва бу даврда у ерга ташриф буюриш ақлсизлик ҳисобланган. 
Ёз ойларида шимолий кенгликларда ва тоғли районларда, жазирама иссиқ 
унчалик сезиларли бўлмаган жойларда ўтказиш тавсия этилган. Бальнеологик 
ва денгиз буйи курортлари орасида Спа, Бат, Баден-Баден, Виши, Экс-ла-Бен, 
Биарриц тилга олинган. Атлантика океани қирғоқлари ва Ла-Маньш, Савой 
Альплари, Монблан ва Шамони курортларида дам олишга сафарлар 
уюштирилган. шаҳарлар чеккасидаги қароргоҳларда хордиқ чиқариш учун 
тўхталган. Мавсумлараро эса Альп кўллари (Аннеси, Лаго-Маджоре, Женева 
кўллари)да ўтказилган ёки Греция ва Мисрга узоқ саёҳатларда фойдаланилган. 
XX асрда дам олишга мода, ундан кейин туристик талаблар ўзгаради. 
Денгизда тобланиш ҳақидаги қашшоқ тасаввур узоқ вақт гўзаллик рамзи, 
мустаҳкам саломатлик, таътилни мароқли ўтказиш рамзи сифатида онгларда 
қатъий ўрнашиб қолганди. Ёз ойларида туристлар иссиқ денгиз районлари – 
Ўрта ер денгизи Кариб ҳавзаси сари интиладилар. Қишда улар тоғ чанғиси 
курортлари (Швейцариядаги Санкт – Мо-риц ва Интерлакен, Тироля пойтахти 
Инсбрук ва бошқ.) га, Мовирилараро эса жаҳон бўйлаб экскурсион сафарларга 
жўнайдилар. 
Туристик талабнинг мавсумий ўзгариши миллий иқтисодиётга салбий 
таъсир ўтказади. У моддий техник базани бекор туришга мажбур қилади, 
ижтимоий соҳада муаммолар келтириб чиқаради. Кўпинча унинг оқибати 
шунчалик харобалашдики, давлатнинг аралашуви талаб этилади. Туристик 
маъмуриятлар ва корхоналар томонидан ишлаб чиқилган ташкилий, иқтисодий 
ва ижтимоий чора-тадбирлар туризмда мавсумий тиғизлик ва тушкунликларни 
эпга келтиришга имкон беради. 
Мавсумийлик муаммоси аввалгидек муҳимлигича қолаётган бўлсада, 
туристик талаб замонда кўпроқ бир текис тақсимлана бошлади. Бугунги кунда 
туристик сафарлар бутун йил давомида амалга оширилаяпти. Бу ҳақда 
батафсилроқ навбатдаги параграфда фикр юритамиз ва бу каби янги ҳодисалар 
билан боғлиқ саёҳатлар оралиқлари моҳиятини кўриб чиқамиз. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish