107
5.3. Ҳозирги замон туристик талаблар тенденцияси
1980 йиллар ўрталарида туристик талабларда янги тенденциялар пайдо
бўлди. Улар бир қатор демографик, иқтисодий ва ижтимоий тартиб, шунингдек
замонавий одамнинг психологиясидаги ўзгаришлар каби омиллар билан
шартланганди. Туристик талаб катталиги ва характерига жамиятнинг
демографик таркибидаги ўзгаришлар ва янги ривожланаётган индустриал
мамлакатларда, аҳоли ижтимоий модели катта таъсир ўтказади. Улар қуйидаги
ҳар қилувчи моментларга олиб келади: аҳолининг кексайиши, нисбатан
кечироқ никоҳга кириш, ёлғиз одамлар улушининг ошиши, ишловчи хотин-
қизлар сонини кўпайиши, туғишни орқага сурилиши, фарзандсиз оилалар
сонини орта бориши ҳ.к.
Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда жамият ёш таркиби ўзида
«демографик қўзиқорин»
ни эслатади. Ўртача умр узайиши ва туғилиш
даражасининг пасайиши, катта ёшдаги шахслар улушини юқори бўлишига олиб
келди. Бу билан кичик ёш гуруҳлари сони, жумладан, 15 дан 24 ёшгача
бўлганлар сони тўхтовсиз қисқариб бораётир.
Туризмга дахлдор бошқа ўзгаришларда жамоат меҳнат соҳасига хотин-
қизларни кенг жалб этилишини кўрсатиш мумкин. Жаҳон бўйича барча
ҳудудларда турли ишларда банд хотин-қизлар сони ортиб бораяпти. Уларнинг
кўпчилиги ўз мавқиени кўтаришга интилади: омадли тадбиркорга айланади,
давлат ва тижорий структураларда раҳбарлик лавозимларини эгаллайди.
Ҳозирги замон жамиятида хотин-қизларнинг роли ошиши билан бир
вақтда уларнинг онгида туб ўзгаришлар руй бераяпти. Ҳаёт ўзгариб бормоқда,
қадриятларини қайта баҳолаш кечаяпти. Улар кеч никоҳга киришаяпти, бола
туғишни орқага суришмоқда, у пайдо бўлиши билан ишга қайтишмоқда.
Хотин-қизлар моддий мустақиллик, оиласи эса қўшимча даромад олаяптилар,
унинг бир қисмини саёҳатларга йўналтирмоқдалар.
Ўзгаришлар оила таркибини ҳам четлаб ўтмади. Ёлғиз одамлар ва
фарзандсиз
жуфтликлар
сони
кўпаймоқда.
Йирик
шаҳарлар
ва
агломерацияларда «ёлғиз»лар бутун аҳолининг яримини ташкил этади. Моддий
мустақилликка эга бўлган бу одамлар ўзларини оила ташвишлари ва ишларидан
холос бўлишларини истайдилар. Бу типдаги истеъмолчилар юқори даражада
маълумотлиги билан ажралиб туришади. Касбий ўсишга интилишади, етарли
даражада сафарбар ва сифатли ҳаёт ҳамда шинамлик даражасига бозорнинг
истиқболли мақсадли гуруҳи сифатида қараб келинарди. Масалан, бутун
жаҳонга машҳур «Ўрта ер денгизи бўйи» Греция, Испания, Италия ва Тунисда
ёлғиз одамлар учун махсус бешта туристик қишлоқлар очилган, у ерларга
оилавий жуфтликлар қўйилмайди.
Демографик муҳитда кечаётган жараёнлар туризм бозорида икки
тенденция ҳақида гапириш имконини беради. Улардан бири – туристик
хизматлар потенциал истеъмолчилари доирасининг кенгаяётганлигидир.
Туристик ҳаракатдаги барча янги категория шахслар тутиб олинади. Уларда
саёҳат қилишга истак ва имконият пайдо бўлади. БТТ нинг 2020 йилларга
прогнозлари бўйича Ер юзи аҳолсининг 7 % хорижий сафарларни амалга
108
оширадилар. Бу улуш мунтазам ўсаяпти, аммо ҳозирча жуда камтарона ҳолича
қолаяпти, айниқса Африкада, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқда бу халқаро
туризм потенциали катталигидан далолат беради (жадвал 11).
Do'stlaringiz bilan baham: |