Халқаро туризм


Жадвал 11  Ер шари аҳолисининг туристик фаоллиги 2020 йилда



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Жадвал 11 
Ер шари аҳолисининг туристик фаоллиги 2020 йилда 
 
Минтақалар
Ҳорижий сафарларга чиқувчи 
аҳолининг улуши, % 
Европа
14 
Осиё — Тинч океани минтақаси 
10 
Америка

Яқин шарқ

Африка

Жанубий Осиё 

Дунё бўйича: 

Манба:
А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004. 
Иккинчи тенденция – саёҳат қилувчи шахсларнинг кексайиши, яъни 
ташриф буюрувчилар таркибида кекса шахслар салмоғининг кўпайишидир. Бу 
жаҳоннинг индустриал ривожланган мамлакатларида умумий демографик 
вазият ва уларда пенсия ёшининг пасайтирилиши билан боғлиқ ҳолда юзага 
келаяпти.Кўпчилик ғарб давлатларида у нисбатан юқори бўлмаган даражада – 
60-65 ёш қилиб белгиланаяпти. Аммо 1980-йиллар бошида жаҳон иқтисодий 
инқирози (кризиси) бошланиши билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолган 
айрим корхоналар ҳақли дам олишга нафақат 60 ёшдагиларни, балки пенсия 
ёшига яқин қолганларни ҳам жўната бошладилар.
Бу одамлар тоифаси жисмонан мустаҳкам сафарбар одамлардир. Улар 
амалда чекланмаган бўш вақтга эга. Илгари «сеньорлар» паст харид 
қобилиятига эга деб ҳисоблаб келинарди. Бугунги кунда уларнинг моддий 
аҳволи яхши томонга ўзгарди ва улар сафарга яхшигина пул сарфлашга 
тайёрдирлар. Замонавий «Сеньорлар»да кексайишга янги психологик 
муносабат пайдо бўлди. Бунинг шарофати билан бу категория шахсларда ўз 
туристик дидлари ва мақбулликлари шаклланди. 
Бир қарашда кекса кишилар туризми ғалати кўринади, чунки нафақа 
(пенси)га чиқиш ҳақли дам олишни таъминлайди. Аммо бироқ аҳолининг турли 
ёшдаги гуруҳлари эҳтиёжини чуқур ўрганиш бундай муаммо нафақат 
мавжудлиги, балки жуда ўткир бўлиб турганини кўрсатади. Аҳолининг банд 
қисми учун туризм дам олиш, кундалик ташвишлардан холи бўлиш, ўзининг 
иш қобилиятини тиклаш бўлса, улардан фарқли равишда нафақахур 
(пенсионер)лар учун туристик сафар фаол турмуш тарзи шаклидир. 
Ҳозирги замон ёши ўтган кишилар туристик талаблари уларнинг 20, 
хатто 10 йиллар аввалги тенгдошлриникидан кескин фарқ қилади. Улар шу 
ёшда бўлган ота-оналарига қараганда ҳаракатчанроқдир. Бу одамларда сайру 
саёҳатларга мойиллик улар нафақага (пенсия)га чиқмасларидан анча олдин 
шаклланган. Европада туристик фаолият қизғин бошланганда, улар 30 ёшда 


109 
эдилар. Уларнинг кўпчилиги ўшандаёқ саёҳатларда фаол иштироқ этишни 
кўнгилларига тугиб қўйишганди. Ўшандан буён туризм уларнинг бутун 
ҳаётлари давомида турмуш тарзининг ажралмас қисми бўлиб қолди. 
Ҳозирги даврда кекса туристлар тажрибали ва юксак дидли саёҳатчилар, 
туризм улар учун нафақат кундалик ҳаёт ташвишларидан холос бўлиш 
воситаси, балки оламни билиш, унинг динамикаси ва кўпқирралигини 
белгиловчи омилга айланган. Ҳаётга қизиқишлари сўнмаган одамлар кўпинча 
қалтис саргузаштлар қидириб сафарларга отланадилар: Альп тоғларида чанғида 
учадилар, Колорадо асов дарёларида сузадилар. Африка саҳроларини кезиб 
чиқадилар. Улар турли туристик ташкилотлар ва фирмалар хизматларидан 
фойдаланиб гуруҳ бўлиб сафарларга чиқишини маъқул курадилар. Кекса 
туристлар орасида автобуслар ва кемалардан фойдаланишиб саёҳат қилишга 
талаб ва қизиқиш жуда катта. 
Шуни таъкидлаш жоизки, кекса, жисмоний заиф кишилар ҳам четда 
қолишмайди. Улар ҳам ўз имкониятлари қатъий чекланганига қарамасдан, 
саёҳат қилишни ва янги таассуротлар олишни исташади. Аҳолининг бу 
тоифасидагилар учун дам олиш «тўртинчи ёшдагилар» учун дастури
доирасида ташкил этилади. Уни амалга ошириш билан махсус ташкилот – 
нафақа (пенсион) клублар ва ассоциациялар, шунингдек Даниядаги «Дайнэдж 
Ассоциэшн», Нидерланиядаги «Сенье Ваканти План» ёки Швециядаги 
«Свериджес Пенсионарсфорбинд» каби туристик компаниялар шуғулланишади. 
Кекса кишиларнинг туристик эҳтиёжлари кенгайиши турғун характер 
касб этмоқда. Юқори ўсиш суръати билан туризм бозори сегментида ажралиб 
турадиган бу ҳолат келажак истиқболда ҳам сақланади. Етакчи туристик 
фирмалар бу тенденцияни ҳисобга олишган ҳолда кекса ёшдаги потенциал 
мижозлар билан ишлашнинг янги шаклларини излаб топадилар, ўз 
фаолиятларини қайга курадилар. 
Ҳозирги замон туристик талаб ва эҳтиёж модификацияси ижтимоий – 
иқтисодий омиллар таъсири остида содир бўлади. Туристик бозорга айниқса 80 
- йиллар бошидаги жаҳон иқтисодий инқирози кучли таъсир қилди. У 
аҳолининг харид қобилияти кескин тушиб кетиши билан кечди. Ишсизлар 
армияси кўпайди. Инқироз энг аввалги жамиятнинг ўрта қатлами – туристик 
хизматларнинг асосий истеъмолчиларига дахл қилди. 
Иқтисодий конъюктуранинг ёмонлашуви ижтимоий соҳада ўзгаришларга 
олиб келади. Бу биринчи навбатда туристик талаблар характерига таъсир этди. 
Таътил даври узайтирилди, иш ҳафтаси қисқартирилди ва эгилувчан иш 
графигига ўтказилди. Меҳнат бозорида рўй берган бу номутаносибликни 
тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар бир вақтнинг ўзида аҳолининг 
бўш вақти фонди кўпайишига олиб келди. Инқироз одамларни ўзи дам 
олишини ташкил этишнинг янги шаклларини қидиришга мажбур этди. 
Бўш вақт ҳажми кўпайиши билан аҳолининг рекрацион хулқ-атворида 
умумиқтисодий вазият ўткирлашиши соясида икки бош тенденция кўзга 
ташланади: таътил даври бўлинди ва қисқа сафарлар ўсди. 1980 – йиллар 
бошларида Австрия ва Буюкбританияда 20 % дан зиёд аҳоли дам олишга ёз ва 
қиш ойларида жўнаб кетадилар. 10 % аҳоли эса йилига уч марта ва ундан 


110 
кўпроқ саёҳатларга жўнайдилар. Худди шундай манзара Германия, Италия, 
Швейцария ва Европанинг бошқа ривожланган мамлакатларида ҳам кузатилди. 
Шунга яқин натижалар 1990-йиллар охирида Японияда чиқиш туризми 
тадқиқ этиб кўрилганда ҳам кузатилади. Японларнинг хорижга саёҳатлари 
частоталиги 1,6 сафарни ташкил этади. Юқори туристик фаолликни катта 
ёшдаги эркаклар ва турмушга чиқмаган хотин-қизлар намоён қилишди. 8 
кунгача бўлган қисқа муддатли саёҳатлар кўпроқ оммавий тус олди (барча 
жўнаб кетишларнинг 60%). Туристик сафарлар камроқ давом этадиган, аммо 
тез-тез бўладиган бўлди, ғарб адабиётларида бу ҳодиса «Оралиқ билан саёҳат» 
деган ном олди. 
Бундай саёҳатларни ташкил этиш фавқулодда фойдали иш бўлиб чиқди 
ва туристик фирмалар ўз томонларидан мунтазам равишда уларга истеъмол 
талабини рағбатлантира бошладилар. Туристик бозор янги сегментини 
кенгайтиришда компанияларнинг манфаатдорлиги шу билан изоҳланадики, 
қисқа муддатли ташриф буюрувчилар оадатдаги туристларга қараганда бир 
кунлик ҳисоб-китоб бўйича юқори харажатлар қиладилар. Бундан ташқари, 
«Оралиқ билан саёҳат» га бутун йил давомида талаб сусаймайди, апрел, 
сентябр – октябр ва ноябр ойларида янада жонланади. Бу туристик соҳада энг 
ўткир муаммолардан бири - транспорт ва меҳмонхоналар ишидаги мавсумий 
нотекислигини бартараф этишга ёрдам беради. 
Европада дам олиш ва байрам кунлари йўналишлари жуда машҳурдир. 
Улар кўргазмалар, спектакллар, музейлар, галереялар, асори-атиқалар 
дўконлари, спорт мусобақалари ва бошқа кўнгил очар томошаларга ташриф 
буюришни ўз ичига қамраб олади. Одамлар бундан кам бўлмаган завқ олиш 
учун миллий паркларда уик – эндулар ўтказишади ёки фестиваллар, 
карноваллар, турли дегустацияларда иштирок этиш учун унча узоқ бўлмаган 
йўлга отландилар. Асосий транспорт тури бўлиб шахсий автомобиллар хизмат 
қилади. 
Ғарбий Европа бозорига туристлар етказиб берувчи бош давлатлар бўлиб, 
Германия ва Буюкбритания ҳисобланади. Уларнинг биргаликдаги бозор 
улушлари сафарларнинг 50 % ни ташкил этади. Узоқ давом этмайдиган 
сайёҳатларнинг каттагина қисми Франция, Нидерландия ва Бнльгияда амалга 
оширилади. 
Қисқа муддатли ташрифлар сони бўйича Европа давлатлари ўртасида 
биринчи ўринни Франция эгаллайди. Яқин туризмни ривожлантира туриб, у 
Германия Бельгия, Буюкбритания, Италия ва Испаниядан ташриф 
буюрувчиларни қабул қилади. Бир неча кун давомида туристлар Париж ва 
Франциянинг бошқа шаҳарлари билан танишадилар: Марсель ўзининг 
океанаграфик турлари билан машҳур. Бельфорт ҳарбий база ўрнидаги қадимий 
ноёб обидалари билан ташриф буюрувчиларни жалб этади. Нант архитектура
ёдгорликлари билан донг таратган ва ҳ.к. Уларнинг ҳар бири ўзига хос 
хусусиятга эга. Ундан келувчиларни жалб этишда моҳирано фойдаланилапти. 
Натижада Францияга қисқа муддатли туристлар келиши йилига 25 % га 
кўпаймоқда. Бу эса узоқ муддатли келишларга қараганда 3-4 марта тездир. 


111 
«Оралиқ билан саёҳат» янги минг йилликда ҳам туристик талаб 
характерини белгилайди. Англия консолтинг фирмаси «Ховат УК» шундай 
хулосага келди. БТТ буюртмаси бўйича у таътил даври динамикасини тадқиқ 
этиб кўрди. Бу туризмга барча харажатларнинг 73% тўғри келадиган жаҳоннинг 
18 мамлакатини қамраб олди. Бўш вақт давомийлиги ва «олтин» асрда умум-
дам олиш кўпайиши ҳақидаги қарама-қарши фикрларга зид ўлароқ, фирма XXI 
аср саёҳатчилари моддий жиҳатдан юқори таъминланган даражага етадилар, 
лекин вақт етишмаслигига дучор бўладилар деган хулосага келди. Таътил дам 
олиш кунлари ҳам ҳисобга олинган ҳолда 3-4 кунгача қисқаради, аммо дам 
олишга танаффус частотаси ва инсоннинг ҳаётий кучини тиклаш интенсивлиги 
ортади.
Пулга эга бўлган, лекин вақти чекланган янги истеъмолчилар қисқа 
муддатда катта хилма-хил таассуротлар олишга интиладилар. Таътилни ташкил 
этишга бундай ёндошув тематик паркларни ривожлантириш, шунингдек бир 
неча кун ичида бир қатор мамлакатларни томоша қилиш имконини берувчи 
кема саёҳатларини уюштиришга тўртки бўлади. Таътил пайтда туристнинг 
барча ташвишлардан холи бўлиш истаги «Ҳаммаси бор» типи бўйича клубдан 
олишларини ривожлантиришга имкон яратади. Экскурсия ва дам олиш кунлари 
сафарларга эҳтиёж ошади. 
Дам олиш усулида туб ўзгаришлар содир бўлади. Улар жамият 
тараққиётида фикрлашнинг ўсиши билан боғланган. Аввал бошда узоқ даврлар 
мобайнида меҳнат инсон ҳаёт кечиришининг асоси сифатида қараб келинди. 
Дам олиш эса келгуси меҳнат учун кучни тиклаш воситаси деб ҳисобланади. 
Унда иқтисодиёт бутунлай ялпи миллий маҳсулотни кўпайтиришга 
буйсундирилганди. Жамият эса юқори турмуш фаровонлигига эришишга 
интилди. Бунга тегишли қулай иқтисодий конъюктура орқали эришиш 
мўлжалланди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин мўл-кўлчилик даври 
бошланиши билан Ғарбда чакана савдо бўйича америкалик В.Лебоу «Бизнинг 
иқтисодиёт фавқулодда унумдордир. Истеъмол биз учун турмуш тарзига 
айланишини талаб қилади, токи биз харид қилиш ва буюмлардан 
фойдаланишни урф-одатга айлантирайлик. Токи биз истеъмолда ўзимизнинг, 
«Мен» имизни белгиловчи маънавий қониқишни қидирайлик. Бизга буюмлар 
сотиб олиниши, ташлаб юборилиши ва бошқаси билан алмаштирилиши катта 
кўлами зарур» деб элон қилди. Америкаликлар бу чақириқда «лаббай» деб 
жавоб бердилар, уларга Ер юзи аҳолисининг катта қисми қўшилди. 
Бундай мақсадли белгилов кучини иқтисодий тез ўсишнинг ҳам 
чегаралари борлиги аниқ бўлгунча сақлаб турди: хом ашё ресурсларининг 
қашшоқлашуви, энергия манбаларининг охири кўриниб қолиши ва атроф-
муҳитнинг ифлосланиши бугун реал вазиятга бошқача кўз билан қарашни 
тақозо этаётир. Моддий фаровонликни ошириш бундан кейин жуда қимматга 
тушади. 
1980-90 йилларда халқаро миқёсда бурилиш бошланди. Ғарбда 
жамоатчилик ривожланиши парадигмаси ўзгарди: маънавий қадриятлар 
моддийликдан устун чиқди. Бугун инсон катта даражада ҳақиқатни англаш ва 


112 
тассурот олишга, ҳаётдан лаззатланишга, моддий неъматлардан баҳраманд 
бўлишга нисбатан кўпроқ мойилдир. 
Психология соҳасида кўпчилик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бахтни 
хис этишнинг белгиловчи асосий омиллари умуман истеъмолга кирмайди. Улар 
орасида оила ҳаёт қувончи бош ўринда туради, сўнгра ишдан қониқиш, дам 
олиш ва дўстлик келади. Америка социологиялари қониқиш туйғуси ва 
таъминланганлик 
муносабатларини 
ўргана 
туриб, 
юқори 
даражада 
камбаҳғалликда яшовчи шахсларда даромад ва бахтни ҳис этиш ўртасида 
тафовит унчалик сезиларли эмаслигини таъкидлайдилар. 
Тадқиқот натижаларини ҳисобга олган ҳолда «Ҳаловатли ҳаёт» нинг 
бешта асосий характеристикаси ажратилган: гедонизм (грекча hedone - ҳаловат) 
таасуротлар алмашиши ва ҳаловатга талабни кўзлайди; экстраверсия, ташқи 
оламга боқишларни билдиради; эротика; шахс фаоллиги, қулайлик ва 
шинамликка интилиш. 
Пляжларда пассив вақт ўтказиш таътилни ўтказишнинг нисбатан кенг 
тарқалган шакли бўлсада ҳаловатда яшаш эҳтиёжига кам даражада жавоб 
беради. «Уч S» % : 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish