Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Иккинчидан,
туристларга 
хизмат 
кўрсатишга 
жойлаштириш 
корхоналари, транспорт, сайр-томоша ва бошқалар киритилган. Улар туристик 
индустриянинг турли секторларига қарайди ва одатда ҳар хил эгаларга 
тегишлидир. Уларнинг ҳар бири ўзиникига раҳбарлик қилади, ўз манфаатини 
кўзлайди ва кўп ҳолларда бошқа эгалар манфаатлари билан тўқнаш келади. 
Улар томонидан етказиладиган хизматлар – жойлаштириш, ташиш, 
овқатлантириш ва шунга ўхшашлар автоматик равишда бирлашиши мумкин 
эмас. Бунинг учун туроператорлар ва миллий (маҳаллий) туристик 
маъмуриятларнинг махсус саъй – ҳаракатлари талаб этилади. Туризм 
индустриясида ўз тижорий мақсадларини кўзлаган турли хил фирмалар сони 
кўплиги 
туристик 
маъмуриятларнинг 
мувофиқлаштирувчи 
ролини 
қийинлаштиради. Туристик марказ одатда комплекс туристик маҳсулотлар кенг 
руйхатини таклиф қилади. Булар ҳар хил истеъмолчилар гуруҳларига 
мўлжалланган. Аммо бозорда муваффақият қозониш ва ўз ўрнини 
мустаҳкамлашга туристик хизмат кўрсатувчилар бир мақсад йўлида ҳаракат 
қилсаларгина эришиш мумкин.
Учинчидан,
туристик маҳсулотлар бутунлиги компонентлари ўзаро 
мустаҳкам боғланган. Туристик хизматлар етказиб берувчилар ўртасида 
маркетинг соҳасида ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар майдони мавжуд. 
Бу ўзаро ҳамкорлик потенциали ғарб адабиётида «Комплементар» деб аталади. 
Унинг амалга оширилиши шарофати билан Нью-Йорк дестинацияси туристик 
бозорга жалб қилинади. Кучларни самарали бирлашишига бошқа мисолни 
комплекс турстик маҳсулотларни сотишни рағбатлантиришнинг инглиз 
тажрибасидан олиш мумкин. Буюк Британияда туристик компаниялар миллий 
ва маҳаллий туристик маълумотлар қўллаб-қувватлаши билан биргаликда 
ўтказиладиган қўшма акцияларда иштирок этадилар. Миллий ва маҳаллий 
туристик компаниялар уларни реклама компаниялари, махсус нашрлар 
чиқариш, шунингдек жамоатчилик билан алоқаларини кенгайтиришга 
ҳомийлик қиладилар. Туристик компаниялар қўйилган маблағдан синергетик 
самара ҳисобида қўшма тадбирлар ўтказадилар. Лекин бунда ҳар бир етказиб 
берувчи ундан мижоз учун конкрет курашда индивидуал фойдаланади. 
Тўртинчидан
туристик 
дестанцияларда 
кўпчилик 
ўзгаришлар 
кутилмаганда бозорда талаб таркибий ўзгариши оқибатида рўй беради. Мисол 
учун, кейинги 10 йилда Шимолий Европа денгиз спорти турлари бўйича 
олдинги ўз мавқиени йўқотди. Бу шуни кўрсатадики, мавжуд рақобатни 
ҳисобга олган ҳолда дестинация тараққиётини стратегик режалаштиришда 
туристик талабнинг тенденцияси асосида тизимли ёндошиш талаб қилинади. 
Бешинчидан,
туристик маҳсулот учун истеъмол эҳтиёжидан келиб чиқиб 
қарашда муҳими жалб қилиш қиёфасини яратиш (Нью-Йоркда муваффақ 
бўлинганидек) ҳисоби дестинация қиёфаси одамда шахсий таасурот ёки 
ҳақиқатдагина пайдо бўлиши шарт эмас. Миллионлаб америкаликлар ва 
европаликлар ҳеч қачон Лас-Вегасда (АҚШ, Невада штати) бўлишмаган. Лекин 
улар орасида бу туристик марказ ҳақида тасаввурга эга бўлмаган ёки 
эшитмаган одамлар кам топилади. Одатда дестинация қиёфаси саёҳатга кучли 
иштиёқ уйғотади. Шунинг учун туристизм маркетингда ўша қиёфасини 


117 
жонлаштиришга, 
қўллаб-қувватлашга 
алоҳида 
эътибор 
қаратилади. 
Истеъмолчини яна қизиқтириш ва унда дестинация ҳақида янада кучли 
таасурот пайдо қилишга уринилади. 
Шундай қилиб, туристик маҳсулот концепцияси саёҳат ҳақида бир бутун 
таассуротга қурилган ҳолда сайёҳ қабул қилишида акс этади. Бу эса туристик 
хизматлар етказиб берувчилар манфаатига ва туристик маъмурият 
вазифаларига жавоб беради. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish