Халқаро туризм


Жадвал 20  Дунёнинг энг йирик меҳмонхона консорциумлари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Жадвал 20 
Дунёнинг энг йирик меҳмонхона консорциумлари 
 
Консорциумлар 
Штаб-квартира 
нинг жойлаш- ган 
жойи
Номерлар 
сони, 
мингта
Отеллар 
сони, 
бирлик. 
Ютел Инернешнл 
Буюк британия 
1368 
6576 
Анасази Трэвел Рисурсиз 
АҚШ 
211 
955 
Лексингтон Сервайсиз 
Корпорейшн 
АҚШ 
200 
1500 
ДЖАЛ Уорлд Хоутелз 
Япония 
151 
365 
ВИП Инернешнл Корпорейшн 
Канада 
150 
1198 
Супранейшнл Хоутелз 
Буюк британия 
124 
650 
Кейтель
Испания 
90 
660 
Лидинг Хоутелз оф Уорлд 
АҚШ 
89 
310 
Отуза-Евростарс-Фамилиа 
Хоутелз 
Испания 
70 
892 
Ложи де Франс 
Франция 
67 
3710 
Халқаро экспертларнинг баҳолашларича, яқин йилларда меҳмонхоналар 
индустрияси юқори суратларда риважланади. Бутун дунёдаги инвестор бу 
истиқболли хўжалик юритиш соҳасига эътибор қаратмоқдалар ва 
меҳмонхоналар 
базаларини 
кенгайтириш 
ва 
янгилаш, 
замонавий 
технологияларни жорий этиш, хизмат кўрсатишнинг илғор шаклларида 
сезиларли маблағ қўймоқдалар. Кутилаётган бу маблағлар янги меҳмонхоналар 


253 
занжирини яратишга, тўпланиш ва корпорациялар жараёнларини кучайтиришга 
хизмат қилади. 
 
8.3 Туристик ТМК ларнинг миллий иқтисодиётга таъсири 
 
ТМК ларни қабул қилувчи мамлакатлар иқтисодиётига таъсири
. ХХ 
асрнинг 80-йиллардан бошлаб туристик ТМК ларнинг иқтисодий муаммоларга 
таъсири олимлар диққат марказида турибди. Ғарбда унинг турли тамонлари 
ёритилган, кўплаб илмий ишлар эълон қилинган. ТМК ларни қабул қилувчи 
мамлакатлар иқтисодиётига таъсири чуқур тадқиқ қилинган. Бу борада 
утахассислар бешта асосий масалани ажратиб кўрсатишади:

ТМК ларнинг туристик бозор устидан назорати, яъни қабул қилувчи 
мамлакатларда туризмни ривожлантириш ва унинг алоҳида секторлари 
таркиби устидан назорат; 

туристик оқимлар устидан назорат; 

туристик маҳсулотларга трансферт нархлар ташкил этиш; 

халқаро туризмдан хорижга оқиб келаётган даромадлар; 

импорт қилувчи мамлакатлар иқтисодиётига ТМК ларнинг технологик 
таъсири. 
ТМК ларни ташаббус бўйича жалб этиш кўп ҳолларда қабул қилувчи 
мамлакатлардан чиқади. Бунда маҳаллий компаниялар қатнашмайди, ёки улар 
зарур етарли ресурсларга эга бўлишаолмайди. Филиппин, Индонезия, 
Покистон, Шри-Ланка ҳукуматлари хорижий инвесторларга нафақат солиқ 
имтиёзлари беряпти, балки уларни импорт ускуналари механизм ва 
материаллар учун пошлина тўлашдан озод қиляптилар. Туристик секторда 
ТМК ларнинг пайдо бўлиши айниқса суст ривожланган давлатларда маҳаллий 
туристик бозор ва туризм индустирияси ривожланиши таркиби устидан ички 
назоратни кучайтиришга олиб келяпти. 
Халқаро ҳаво йўлларида унчалик ката бўлмаган мамлакатларда хизмат 
кўрсатувчи чет эл авиа компаниялари бу бозорга чиқишда бошқа, ҳоҳ у чет 
эллик бўлсин, ҳоҳ у миллий бўлсин, бошқаларга туристик хизмат қилиши 
мумкин.Улар ўзининг монополиясини ўрнатишга интилади. Бу ҳамма вақт ҳам 
қабул қилувчи мамлакатлар манфаатларига мос келавермайди. Айрим 
давлатлар туристик компаниялар билан шартнома тузиб, масалан Франциянинг 
«Ўрта ер денгизи клуби» ёки Америка меҳмонхоналари занжири билан, 
нафақат рақобатни чегаралайдилар, балки иқтисодий тараққиёт йўналишларини 
тинглашдан маҳрум бўладилар. Қабул қилувчи мамлакатлар иқтисодиётида 
ўзининг монополистик ўрнини таъкидлаб, ТМКлар ҳукуматга инфратузилма 
ҳаракатларни кўпайтиришни сўраб босим ўтказишга қодир. Бундай ҳоллар кам 
эмас. Транмиллий компаниялар янги аэропортлар қурилиши, ер усти тизимида 
таркиб топган тартибни ёки ердан фойдаланишни кўриб чиқишда ўз ҳукмини 
ўтказадилар. ТМК лар туризм соҳасида ўз сиёсатини белгилар экан, шахсий 
мақсадларни кўзлашга интилади. Бу Испания мисолида яққолк кўзга 
ташланади. Чунки инфратузилма ривожидан хорижий туристлар фойда 
кўришади. Ҳаражатларни эса шароит яратган маҳаллий аҳоли кўтаради. 


254 
Масалан, Сенегалда туристик инфраструктура қурилишини ривожлантириш IV 
миллий режаси доирасида 22 млрд. Сенегал франки яъни давлат бюджетининг 
12% ажратилган таққослаш учун: шу даврда мамлакат учун соғлиқни сақлашга 
3.6 млрд. таълимга 7.4 млрд, қишлоқ хўжалигига 24 млярд. сенегал франки 
ажратилган. Ривожланаётган мамлакатлар туристик обеъктлари капитал ҳажми 
катта кўринишда бўлганлиги сабабли, ТМКлар талабларига жавоб берадиган 
инфратузилма яратиш учун қарз ва кредитлар олишга мажбурлар.
Юқорида санаб ўтилган муаммоларга қарамай айрим мамлакатлар 
аввалгидек ТМК лар учун туристик бозор очишмоқда. Бу билан қолоқликка 
барҳам беришга сўнги умид боғламоқда. Шу билан бирга ҳукуматлар 
трансмиллий компаниялар билан музокаралар олиб боришда кўпроқ нозик таъб 
бўлишмоқда. Халқаро туризмнинг ўсиши билан ТМК лар сони кўпаймоқда. 
Улар ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаяпти. Қабул қилувчи 
мамлакатлар томонлари эса улар билан битим имзолашда тоборо кўпроқ 
ҳукумронлик қилишяпти. 
ТМКлар туристик оқим устидан бевосита назорат ўрнатган оралиқ 
мамлакат иқтисодиётига таъсир ўтказмоқда. Туризм соҳасида трансмиллий 
компаниялар фаолияти туристик талаблар географиясида олға силжишни тақазо 
этмоқда ва ташриф буюурувчилар оқими йўналишини ўзгартирмоқда. 
Ҳукуматларни 
хўжа 
кўрсин 
сиёсатини 
қараб 
чиқишга, 
туристик 
инфратузилмаларга харажатларни кўпайтиришга мажбур этмоқда. Бу жуда кўп 
районларда халқаро туризмга кўтаринкилик бахш этмоқдалар. 
Шу билан бирга, туристларни дестинацияга жалб этиш бўйича ТМК лар 
ҳаракати миллий туристик маъмуриятлар манфаатларига зид келиш ҳоллари 
ҳам учраяпти. Кейингилар кўпинча мақсад сифатида элитар туристларнинг тор 
бозор сегментини танлашяпти. Бу билан улар хизмат кўрсатишдан мўмай 
даромад олишни қўллашяпти. Аммо, бироқ трансмиллий компаниялар энг кўп 
(максимум) даромад олиш йўриқларига амал қилиб, оммавий туристлар билан 
ишлашни маъқул кўришмоқда. Улар томонидан ташкил қилинаётган ва 
йўналтирилаётган кенг миқёсидаги туристик оқимлар табиий атроф - муҳитга 
ва маҳаллий маданиятга хавф туғдиряпти. 
Ажабланмаса ҳам бўлади, агар ТМК лар туристик 
оқимлар 
устидан 
назоратни амалга оширсалар янада ўткир муаммолар пайдо бўлади. У кўпроқ 
қашшоқ бозорларда даромад олиш имкониятини аниқлаб беради ва фаолиятини 
шунга қаратишга интилади. Келишувлар сони унчалик кўп эмас. Туризм 
маданий ва табиатга ҳалокатли таъсир ўтказмайди, молиявий тушумларни 
таъминлайди. Бундай қараганда ТМК ларнинг бу тариқа фаолияти маҳаллий 
туристик бозорни ривожлантириш имконини беради, Миллий иқтисодиётни 
кўтарадигандай, аммо, ҳақиқатда бундай амалиёт ўзида хатарни яширган.
Туристик марказлар сон жиҳатдан унча катта бўлмаган ташриф 
буюрувчилар категориясига боғлиқ ҳолга тушиб қоладилар. Шундай бўлиши 
мумкинки, Багам оролларидаги курорт районлар Нью-Йоркдан ўртача 
тоифадаги (класс) вакилларини қабул қилишга ихтисослашади. Паст тоифали
курортлар Япониядан келадиган ёшларга хизмат кўрсатади. Бу қашшоқ бозор 
курортларни рақобатбардошлиги ва турғун ривожланишларини таъминлаш 


255 
учун жуда торлик қилади. Кейинги гурух саёҳатларни маъқул кўрган ташриф 
буюрувчиларнинг салгина бўлсада диди ва талабига таъсир қилмай қолмайди. 
Уларнинг иши катта тижорат қалтисликлардан иборат. 
Туристик оқимлар устидан назорат ўрнатар эканлар ТМК лар бу 
дастакдан қабул қилувчи мамлакатга унинг томонидан солиқ ва бошқа 
имтиёзлар кенгайиши учун босим ўтказишда фойдаланади. 
Ўтган асрнинг 70-йиллар охирларида шундоқ ҳам катта даромад 
олаётганига қарамай уни янада кўпайтиришга зўр берган йирик Ғарбий 
Германия туристик корпорацияси бунга тўсқинлик қилган. Тунис ҳукуматига 
жавобан немис туристларини олиб боришни кескин (60 дан 12 мингача) 
камайтирди ва Тунис иқтисодиётига зарба берди. Шундай қилиб ёш 
давлатларнинг чет эл маблағига боғлиқлиги вужудга келади.
Замонавий ТМКлар жаҳон туризм бозорида глобал стратегия юритиши 
билан ажралиб туради. Бу трансферт нарх шаклланиши механизмида намоён 
бўлади. Фирма туристик маҳсулотларга ички операцияларини амалга ошириш 
чоғида нархни ошириш, бошқасида аксинча камайтириш йўли билан ТМКлар 
корпоратив даромад олишини кўпайтирувчи компания қўлида катта бир 
империянинг ичида даромадни кўпайтиришнинг таъминловчи механизм пайдо 
бўлади, у унинг фаолияти стратегик мақсадларга бўйсинади.
Нарх даражасининг ўзгариши ТМКлар ихтироси эмас, оддий тижорий 
амалиёт ҳисобланади. Контрагентлар ўртасида битим тузиш бўйича базавий 
нархга устама қўйилади ёки унга чегирма белгиланади. Кўпчилик товарлар ва 
хизматларга нисбатан улгуржи харид қилиш чоғида оборот учун қўланиладиган 
чегирмага амал қилинади. Туризмда, шунингдек мавсумий чегирмалар ҳам кенг 
қўлланилади. Улар ёрдамида мавсумдан бошқа вақтда маҳсулотдлар харид 
қилишда талаб ва эхтиёжлар мувозанатлаштирилади. Туроператорлар ва
тураганетлар воситачи сифатида туристик хизматларни етказиб 
берувчилардан бозорда нарх рақобатига бардош бериш учун хизматларни 
амалга оширишда чегирма олдилар. Мисол учун, немис ва британ
туроператорлари испан ва грек отелларининг хизматларига жуда паст нархлари 
билан машҳур. Кўнгилочар хизматлар ҳам шундай арзон. 
Ҳар бир аниқ ҳолатда нарх даражаси битим иштирокчилари ўртасидаги 
келишувга боғлиқ ҳолда турлича бўлади. Бу тамойил ТМКлар маҳсулотларига 
нарх белгилаши чоғида ҳам амал қилишда давом этади. ТМК лар музокараларга 
фақатгина маълум шакл ва ички фирма ҳаракатларидаги тусгина бера олади. 
Трансферт нарх шаклланиш механизмини мисолларда кўриб чиқамиз. 
Айтайлик, А мамлакатда жойлашган туроператор кимса В мамлакатлар 
авиакомпанияси ва бир қатор туристик корхоналарни С мамлакатда 
жойлаштириш воситалари билан қўшиб сотиб олади. Шундай қилиб, у ўз 
бошқаруви остида интернационал ишлаб чиқариш тизимини яратади. 
Туроператор 1000 доллардан инклюзив-тур таклиф этади ва уни А мамлакатда 
амалга оширади. Сафарнинг олди-сотти қисми билан боғлиқ барча операциялар 
тизим ичида кечади. Туроператор бу интегрирлашган бизнес барча 
иштирокчилари учун ҳисоб-китоб (трансферт) белгилайди. Булар бозор 
нархидан фарқ қилиши мумкин. Баъзан эса очиқ бозорда бунақаси бўлмайди ва 


256 
туроператор тамонидан солиқ ва божхона пошлинаси тўлашдан бўйин 
товлашда фойдаланилади. 
ТМКлар трансферт нарх шаклланиши механизми ёрдамида солиқ 
тўловлари даражаси юқори бўлган мамлакатларда жойлашган филиаллари учун 
суъний равишда ишлаб чиқариш харажатларини кўпайтиради. Аксинча солиқ 
камроқ мамлакатлардаги филиалари учун камайтиради. Натижада биринчи 
гуруҳдаги 
мамлакатлар 
ТМКлар 
филиаллари 
ўзларининг 
солиқ 
декларацияларида кам даромад олганлиги ҳақида маълумот берадилар. Бошқа 
мамлакатларда эса оширилган даромад қайд этилади. ТМКлар шундай нолегал 
йўл билан даромадларини солиқ катта мамлакатлардаги филиалларига ўтказади 
ва тўланадиган солиқ суммасини ҳалол қисқартиришга эришади. 
Бизнинг мисолимизда туроператор ўз активи қийматини С мамлакатда 
сунъий кўпайтириши мумкин. Яъни Б мамлакатлар самолётларини ҳисобдан 
чиқаради ва накладной харажатларни қайта тақсимлайди ёки филиаллар 
ўртасида операцияларни амалга оширади. Натижада солиқ тўловлари ҳажми 2 
марта божхона пошлинаси 40 дан 20 шартли бирликкача пасаяди.
Агар туроператор ўзи учун фойдали курсда валюта алмашлаб халқаро 
тўловларни ўтказса қўшимча даромад олади. Трансферт нарх шаклланиши 
механизмидан солиқлар тўловидан бош тортиш мақсадларида фойдаланиш 
қораланади. У жуда кўп мамлакатларда давлат бюджетида катта йўқотишларни
вужудга келтиради.
ТМКлар хорижий фаолияти билан боғлиқ энг ўткир муаммолардан бири 
шуки халқаро туризмда даромадлар оқимини қабул қилувчи мамлакатлар 
ҳисобланади. У икки таркибий қисмга бўлиниб кетади: импорт қилинаётган 
товарлар (хизматлар)га тўловлар ва ишлаб чиқариш ресурслари эгаларини 
мукофатлашга тўловлар.
Ўтказилган тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, ТМКларнинг хориждаги 
филиаллари маҳаллий компаниялар даражасида товарлар (хизматлар)ни импорт 
қилишга мойилдирлар. Бундан ташқари, кўпчилик ТМКлар иложи борича 
маҳаллий ресурслардан фойдаланишни кўзлаб ўзининг нуфузи ва мавқеини 
қабул қилувчи мамлакатларда яратиш ва мустаҳкамлашга интилади. 
Шу билан бирга ТМКлар айниқса туризмда ўзи келиб чиққан мамлакат 
билан мустаҳкам алоқада бўлиб туради. У «Жонажон» ташриф буюрувчиларни 
қабул қилишни мўлжаллайди. Мисол учун, АҚШ йирик меҳмонхоналар 
компаниялари миллий чегараларидан ташқарига чиқа бошладилар. Америкача 
меҳмоннавозлик стандартларини тарқатиш ва корхоналар занжири яратишга 
интилмоқдалар. Изидан чиқиш туристик оқимлари кенгаймоқда, америкаликлар 
ўзларига хос бўлмаган ва тассавур ҳам қилолмаган хорижий хизмат 
кўрсатишлардан нолий бошладилар. Бугунги кунда жаҳон бўйлаб тарқалган 
отеллар Американинг «Ай-Тт-Ти Шератон», ёки «Хилтон Хоутлез 
Корпорейшн» 
типидаги 
меҳмонхоналари 
занжирига 
бирлашганлар. 
Ватандошлари диди ва таъби ҳисобга олиниб пиво ва сигареталар АҚШдан 
импорт қилинади. Япон ТМКлари хорижий филиаллари ресторан хўжалигида 
мебеллар, озиқ-овқат маҳсулотлари Япониядан ташиб келтирилади. 
«Жонажон» мамлакат қиёфасини яратиш, стандартлаштириш билан боғлиқ 


257 
глобал жараёнлар филиалларни ўз юрти товарлари ва хизматларини импорт 
қилишга мажбур этиш бошқа сабаблар ҳам бор албатта. «Эр Франс» 
авиакомпанияси ўзининг француз маркасини олға суради, «Роял Викинг Лайн» 
паром компанияси эса ҳамма нарсада Скандинавияга тегишли экани сезилиб 
туришига ҳаракат қилади. 
Халқаро туризм йўналиши бўйича товар ва хизматлар импорти бир қатор 
ривожланаётган давлатлар бюджетига сезиларли статиялари ҳисобланади. Бу 
операциялар валютани чет элга оқими билан кечсада, трансмиллий 
компаниялар қабул қилувчи мамлакатларга пулли туристик ишлаб чиқариш
хизматлари кўрсатилаётганичалик кўп эмас. Капитал қуйишдан ТМКлар фоиз 
кўринишида даромад олади ва «ватани»га ўтказади. Унинг филиалида банд 
асосий ишчи кучлари айниқса хориждан таклиф этилган малакали кадрлар – 
юқори ва ўрта бўғин менежерлари ҳисобланади. 
Ўз меҳнатлари учун улар жуда катта миқдорда маош оладилар ва уни 
доимий яшаш жойига ўтказадилар. 
Халқаро туризмдан тушадиган тушумларнинг катта қисмини қабул 
қилувчи мамлакатлар ўз даромадлари ҳисобига трансмиллий компаниялар 
билан ташиш ишларини бажариши натижасида йўқотади. ТМКлар хусусий 
корхона эгасими, ёки уни аниқлик бўйича бошқараяптими? аҳамияти йўқ. У 
тадбиркорлик даромадига ёки фойдага эга бўлади. 
Фойда салбий аҳамият ҳам касб этиши, яъни зарар шаклида ҳам бўлиши 
мумкин. 
Трансферт нарх шаклланиши механизми ёрдамида фойда бир 
мамлакатдан бошқасига оқизмай-томизмай ўтказилиши мумкин. 
Айрим мамлакатларда (Шри-Ланка, Филиппин, Индонезия ва х.к.) 
хорижий инвесторларга туристик корхоналардан олинган даромадларни ўз 
мамлакатига чекланмаган миқдорда эркин олиб кетиш кафолати берилган. 
Масалан, Гамбияда туристлар олиб келадиган хорижий валютанинг атиги 15% 
нигина ушлаб қолишга мувоффиқ бўлинади. 
Африкага сафар қиймати жуда қиммат бўлишига қарамай қабул қилувчи 
мамлакат бу суммадан арзимагангина улуш олади. Европалик турист тўлиқ 
компания хизматлар учун тўловни ўз ватанида туристик фирма орқали амалга 
оширади. У ўзи билан қабул қилувчи мамлакат учун валюта ишлаб олиш 
манбаи ҳисобланган совға-саломга озроқ пул олади, холос. Туризмни 
ривожлантиришнинг бундай моделини маҳаллий иқтисодиёт билан ҳеч қандай 
боғлиқ жойи йўқ. Туристик комплекс у бўлмаганида ҳам, чўлда-саҳрода ёки 
ойда ҳам хорижий ташриф буюрувчилар оқими ҳисобига ишлаб тураверади. 
Қабул қилувчи мамлакатлар иқтисодиётида халқаро туризмни қўшиш 
маҳаллий ишчи кучларини жалб этиш (гап янги иш турлари ҳақида бораяпти, 
юқори малака ва маҳсус тайёргарликни талаб қилмайди), туристик мажмуа 
(комплекс) жиҳозлашда маҳаллий материаллардан, шунингдек хорижий 
ташриф 
буюрувчиларни 
овқатлантириш 
учун 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотларидан фойдаланиш йўли билан амалга ошиши мумкин. 


258 
Бундай ҳолда халқаро туризм ўша мамлакатда унинг иқтисодиётини 
ривожлантиришда иши миллий маҳсулот – ички миллий маҳсулотни 
кўпайтириш имконини беради. 
Агар ТМКлар берадиган билим, тажриба, технологик сирлар ғарбда уни 
«ноу-хау» деб аташади)га эътибор берилмаса, миллий иқтисодиётда 
ТМКларнинг таъсирини баҳолаш тўлиқ бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси 
номоддий капитал, лекин улардан тўғри фойдаланилса жуда бебаҳодир. 
Ҳозирги вақтда амалда ТМКлар технологик янгиликлар «инкубатори»га 
айланган. Улар ўзларининг хусусий иновацион дастурларини ишлаб чиқадилар. 
Интеллектуал товарлар яратишда катта маблағ сарфлайдилар ва уларни жаҳон 
бозорида таклиф қиладилар. 
Туризмда трансферт технологияларнинг ишончли ва ёрқин бир мисоли 
бутун жаҳонга машҳур «Мак Дональдс» фирмалари фаолияти ҳисобланади. 
Улар тез овқатланиш индустриясида ҳақли равишда етакчи саналади. Унинг 
муваффақияти биринчи навбатда юқори хизмат кўрсатишни таъминлаш 
ғояларига бўлган ўта фидойи ишончдир. Ўз фаолияти тарихи давомида у ишлаб 
чиқариш 
жараёнларида 
ҳар 
бир 
операцияни 
методик 
равишда 
такомиллаштириб бормоқда. 
1940-йиллар охирида ака-ука Ричард ва Морис Мак - Дональдлар йўл 
бўйидаги мўъжазгина кафе эгалари бўлгани ҳолда ўз мижозларига хизмат 
кўрсатишни қандай қилиб сифатини ошириш ва даромадни кўпайтириш ҳақида 
бош қотирдилар. Улар таомнома (менюда) таомлар сонини учтагача 
қисқартиришга қарор қилдилар. Конвейер тизими асосида технологияни 
стандартлаштирдилар ва таомлар тайёрлашни мукамаллаштирдилар. Масалан, 
гамбургерлар 1,6 унцияга тепа - тенг оғирликда, ёғи 19 % дан кўп бўлмаган 
ҳолда тайёрлана бошлади. Хизматчилар крахмалланган оқ кўйлакда фақат 
битта юмушни бажаради: бири товақдан гамбургерларни олади, бошқаси 
уларни қайноқ мойга ташлаб қовуради ва ҳ. к. Ишлаб чиқаришнинг бундай 
ташкил 
этилиши 
харажатларни 
камайтириш 
билан 
бирга 
унинг 
самарадорлигини оширди. “Мак Дональдс” янги авлод мижозларига эга 
бўлдилар. Улар қаерда бўлишмасин ўзлари севган таомларни ва ажойиб тезкор 
хизмат кўрсатилишини таъминлайди. Кўпчилик тадбиркорлар бизнеснинг бу 
йўналишини англаб ва қабул қилишиб, унга қўшилдилар. Тезкор хизмат 
кўрсатишнинг худди шундай корхоналари жуда кўплаб пайдо бўла бошлади.
Транферт технология нафақат ресторант хўжалигида кузатилаяпти, балки 
меҳмонхона, туроператорлик ва туристик индустриянинг бошқа секторларида 
ҳам кўзга ташланмоқда.
ТМКлар чет элларда кўп ҳолларда инновацион, энг янги замонавий 
теникалардан фойдаланиш билан мукаммал технологияларни қўллашиб 
корхоналарини жойлаштириш орқали миллий компаниялар олдида ўз 
устунлигини намойиш этаяпти. Кейингиси бошқарув ва тадбиркорлик 
тажрибасини қабул қилаяпти. Бу билан улар ўзининг рақобатбардошлигини 
ошираяпти ва технологик янгиликларни изчил жорий этишни ўрганаяпти. 
Таиланд ва Тунис каби мамлакатларда туризмда чет эл илғор тажрибалари 
айниқса тез ёйилаяпти. Саёҳлик индустриясининг маҳаллий корхоналарида 


259 
даромад ўсиши кўзга ташланаяпти. Айрим ҳукуматлар энди ўз давлатлари 
ҳудудлари (территорияси)да трансферт технологияларни ТМК фаолиятининг 
алоҳида шарти қилиб қўймоқдалар. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish