Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

стратегик альянслар
ҳам тузилмоқда. Биринчисига мулкий муносабатларни ўзгартириш хос. 
Иккинчиси эса томонларнинг келишувига асосланган ва мулкчилик 
муносабатларига тегинилмайди. Шунинг учун стратегик альянслар кенг 
ёйилмоқда. 
Стратегик альянслар турли кўринишларда (консорциумлар, стратегик 
характердаги қўшма корхоналар ва ҳ.к) бўлиши мумкин. Анъанавий 
фирмалараро шартномалардан фарқли равишда уларнинг ҳаммаси альянс 
иштирокчисининг глобал стратегик фаолият доирасида компания учун узоқ 
муддатли рақобатбардош устунликка эришишга қаратилган. 
Меҳмонхоналар 
хўжалигида 
стратегик 
альянслар 
хизматларни 
биргаликда амалга ошириш учун бир неча компаниялар ўртасида тузилади. 
Мол сотиш, келишилган маркетинг фаолияти, йирик молиявий қўйилмаларни 
амалга ошириш ягона тармоқлари яратилади. Бундай бирлашувлар асосий 
мотивлари шундан иборатки, меҳмонхона компаниялари орақали бозорда 
ўзининг савдо маркаси ҳаракатини амалга ошириш ҳисобланади. Альянс 
доирасида бир фирма маҳсулоти иккинчисига бозорга чиқишга имконият 
яратади ва молиявий қалтисликни бўлиб олиш йўли билан ноқулай иқтисодий 
конъюнктура чоғида иккаласи ҳам банкротликдан қутулиб қолишади.
Стратегик альянсга мисол бўлиб 1996 йил охирида «Карлсон 
Хоспитэлити Уорлд-уайд» (АҚШ) ва «Фор Сизнз» (Торонто) гуруҳлари 
ўртсаида тузилган шерикчилик битимлари хизмат қилади. Унинг мақсади-
сўнгги халқаро отеллар занжири «Риджент»га тегишли отелларни кенгайтириш. 
Альянслар ўз самарадорлигини кўрсатиб, ХХI асрда меҳмонхоналар ўсишининг 
бош стратегиясига айланади. Меҳмонноввозлик индустриясида тадқиқот 
ўтказган Нью-Йорк университети мутахассислари шундай хулосага келдилар. 
Глобаллашув жараёнлари кўпроқ ҳаво транспортида кўзда тутилмоқда. 
Жаҳоннинг етакчи авиакомпаниялар ўртасида мустаҳкам шерикчилик 
алоқалари йўлга қўйилмоқда. Улар йирикроқ юкташувчилар акцияларини сотиб 
олишдан кўра ўз рақобатчилари билан стратегик альянслар тузишни маъқул 
кўришмоқда. 
Ўзаро келишувга эришиб, авиакомпания тезда йўналиш тармоқларини 
кенгайтириши, 
ўзининг 
бозор 
улушини 
кўпайтириши, 
бошқа 
юк 
ташувчиларнинг бозорга киришини чеклаб қўйиши мумкин. Бундай ҳамкорлик 
альянснинг ҳамма иштирокчиларига умумий натижалар беради - ҳаво орқали 
юк ташиш ҳажмини ва фойдани кўпайтиради.


262 
Авиакомпаниялар ўртасидаги битимлар фаолиятнинг ҳар хил соҳаларига 
таалуқлидир. Илгари улар аэропортларда асосан юк ортиш, тушириш ишларини 
бошқариш, жорий молиялаштириш ва инвестициялаш (биргаликда ёнилғи, 
самолётлар сотиб олиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, 
устахоналаридан фойдаланиш ва ҳ.к.)га, шунингдек бирлашган тижорий 
ваколатхоналар очишга тарқаларди. Мисол учун «Джапан Эйрлайнз», (Япония), 
«Люфтганза» (Германия) ва «Эр Франс» (Франция) авиакомпаниялари Нью-
Йоркдаги Ж.Кеннеди номидаги аэропортда биргаликда терминал қуриш ҳақида 
битим туздилар. 
Бугунги кунда ҳаво тарнспортида халқаро стратегик альянслар 
тараққиётнинг янги босқичини бошдан кечирмоқдалар. Авиаташишлар бозори 
устидан назорат ўрнатишга интилиб, альянс аъзолари тез-тез учадиган 
йўловчилар учун махсус рағбатлантириш дастури доирасида ўзаро ўз 
идентификацион кодлари билан алмашинишда ҳамкорлик қилишга келишиб 
олдилар. Бу тарздаги тажрибалар авиахизматлар бозорида чуқур ўзгаришларга 
олиб келди. 
Маҳсус «Эф-Эф-Пи» дастури мижозларни маълум авиакомпанияларга 
биркитиб қўяди ва йўловчиларни бошқа юк ташувчиларга оқиб кетишига 
тўсқинлик қилади. Кейинги вақтларда улар қудратли маркетинг қуролига 
айланди. Самарали қўлланилиши глобал стратегик альянсда интеграциялаш 
ҳолларида имкониятларни янада кенгайтираяпти. 
Яқинда «Юнайтед Эйрлайнз», «Люфтганза», «Эйр Канада» ва САС 
авиакомпаниялари доимий йўловчиларга муносабатда биргаликда стратегик 
дастур ишлаб чиқдилар. 
Рағбатлантирувчи дастурларни бирлаштирган ҳолда альянс аъзолари 
ўзларининг мижозлар базасини кенгайтирмоқда ва бозордаги ўринларини 
мустаҳкамлашмоқда. Бу стратегия ҳаво транспортини умум либераллаштириш 
шароитида авиаташишларни монополлаштиришга олиб келади. У бозорга янги 
ўйинчилар чиқиши ва рақобатни чеклаш учун тўсиқ яратади. 
Майда ва янги ташкил этилган авиа компаниялар альянсларни кўп сонли 
доимий йўловчилар контингентига эгалик қилишда, антимонополик 
қонунчиликни бузишда айблайдилар. Монополия ҳаракатлари устидан назорат 
қилиш ва рақобат муҳитини ҳимоя қилиш маҳсус органлари альянсларнинг 
шаклланиши ва стратегик ривожланиши устидан диққат билан кўзатиб 
турадилар. 
Амммо улар ҳозирча белгиланган ҳуқуқий меёорларни амалда бузулиши 
ҳолларини 
кўриб 
чиқмайдилар. 
Тез-тез 
учувчи 
йўловчилар 
учун 
рағбатлантирувчи дастурларни бирлашишидан ташқари, альянс аъзолари 
ўртасидаги идентификасион кодлар алмашиниш йўналиши бўйича ҳамкорлик 
мустаҳкамланмоқда. Халқаро фуқаролар авиацияси ташкилоти (ИКАО) 
қоидалари бўйича авикомпания ўзининг идентификацион кодларини 
бошқаларга фойдаланиш учун тақдим этишга ҳақли ёки бир неча ташувчилар 
ўша битта коддан фойдаланишлари мумкин. Бу дегани йўловчилар билетда 
кўрсатилган авикомпаниялар самолётларида эмас, балки бошқасида учадилар. 
Исътемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун код алмашинувларини 


263 
тартибга солиш таклиф этилмоқда. Мазкур масалани ҳозир муҳокама қилиш 
жараёни кечмоқда. Авиакомпаниялар ҳозирча ҳеч бўлмаганда бу тартиб ҳақида 
йўловчиларни хабардор қилишлари зарур.
Иденцификацион кодларнинг алмашинишида «ҳа» ва «қарши» деган 
даллилар қанақа бўлмасин, битимлар сони ўсиб бормоқда. 1997йил испан 
«Иберия»авиакомпанияси, Швецариянинг «Свиссэйр» ва Австриянинг 
«Остриан Эйрлайнз» компаниялари билан «Дельта Эйрлайнз» кодини алмашиш 
ҳақида келишиб олди. «Бритиш Мидленд», «Галф Эйр»билан, «Джапан 
Эйрлайнз», Австриянинг «Куантас Эйрлайнз» билан худди шундай келишиб 
олдилар. Ўша йили «Дельта Эйрлайнз» ва «Кантинентл Эйрлайнз», «Эр 
Франц» билан код алмашиниш бўйича кўп режали битим имзоладилар. 
Идентификацион код алмашинишлар бўйича тузилаётган битимлар кўпинча 
халқаро стратегик альянсларга айланиш билан якунланади.
Ҳозирги кунда дунёда 363 тадан ортиқ авикомпаниялар альянси мавжуд. 
Уларнинг сони тоборо кўпайиб бормоқда. Кўпчилик янги альянслар 
биргаликдаги маркетинг ва техник тараққиёт эгилувчан ташкил этилган 
фаолияти билан ажралиб туради. 
Ташувчилар ўртасидаги шерикчилик муносабатларини йўлга қўйишда 
кутилаётган сиёсат тўсиқларга дуч келяпти.АҚШ альянсларга икки томонлама 
«очиқ осмон» ҳақида битим имзолаши шарти билан антитрест имунитети 
тақдим этяпти. Бу битимлар амеракалик ташувчиларга Европа ва Осиё 
авиабозорларига кириб бориш имконини беради. Айрим мамлакатлар 
(Швейцария, Япония ва бошқалар) Америка тамони босимига қарши туришга 
уринишяпти. Эски қитъада альянслар тузиш Европа комиссиясининг икки 
тамонлама битимлар масаласи бўйича тутган ўрни туфайли мушкуллашяпти. 
ЕИ ягона ҳудудий тузилма сифатида қаралиб, улар бир мамлакат билан алоҳида 
битим имзолаш тажрибасидан воз кечиб, қатъий марказлашган музокаралар 
жараёнига келишни таъминлайди. 
Пайдо бўлаётган тўсиқларга қарамай авиакомпаниялар бирлашишда 
давом этаяпти. Тез- тез ўша битта ташувчининг ўзи бир неча альянсларга турли 
марказлар билан кираяпти. Авикомпания компаниялар билан базавий битимга 
эга бўлиши мумкин. Шу билан бирга бошқа ташувчилар билан тўла ҳуқуқли 
маркетинг ва тижорат аъзоси бўла олади. Мисол учун «Люфтганза», «Юнайтед 
Эйрлайнз» билан глобал стратегик альянсда бўлишдан ташқари «Финнэйр» 
билан маркетинг альянси, «Джапан Эйрлайнз» ва «Кореан Эйрлайнз» билан 
фрахт альянс тузган. Шунингдек идентификацион кодлар алмашиниши бўйича 
«Адриа Эйрвейз», «Вариг Бразилиан Эйрлайнз», «Люксэйр» ва «Остриан 
Эйрлайнз» авиакомпаниялари билан битимлар имзолаган. Ташувчилар жаҳон 
альянси тузиши билан илгари эришилган келишувлар истиқболлари таборо 
ноаниқлик бўлиб қолмоқда.
Ҳаво транспортида «Уануорлд»ва «Стар альянс» йирик бирлашмалар 
ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири йилига 180 млн дан ортиқ йўловчига хизмат 
кўрсатадилар.
Жаҳоннинг етакчи беш авикомпаниялари «Америкэн Эйрлайнз», 
«Бритиш Эйрлайнз», «Канадион Эйрлайнз», «Китай Пасифик Эйрвейз» ва 


264 
«Куантас Эйрлайнз» янги глобал альянс «Уануорлд» ташкил қилинмоқчи 
эканлигини эълон қилдилар Унинг аъзолари қиймати ўнлаб миллион фунт 
стерлинг бўлган қўшма дастурни амалга оширишга киришдилар. Альянс 
доирасида бутунжаҳон «Уануорлд» тариф тармоғи мавжуд. У орқали 
индентификацион кодлар алмашинуви амалга оширилади. Шнингдек яқинда 
жорий этилган билетларни бронлаштиришнинг ягона тизими бўйича доимий 
йўловчилар учун учиш милларини ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Альянсга аъзо 
бўлишнинг зарур шарти мазкур ташувчилар бирлашмаси тамонидан кўзда 
тутилган хизматлар ва имтиёзлар тўлиқ пакетини тақдим этиш. Шунинг учун 
ҳам «Уануорлд»га киришга қарор қилинган испан «Иберия », фин 
«ФиннЭйр»авиакомпаниялари изчил йўлга қўйилган телекоммуникация 
ишларини бажариши, альянс талабларига мувофиқ ходимларни қайта 
таёрлашлари лозим эди. Икки янги аъзо қўшилиши билан «Уануорлд» 
йўналиши тармоқлари 800 дан ортиқ бориладиган манзилларни қамраб олди. 
Бошқа бир халқаро авиа ташиш бирлашмаси «Стар Альянс»1997 йили 
«Люфтганза» ташаббуси билан ташкил этилган. Бугун унга Германия, АҚШ, 
Канада, Япония, Австрия, Янги Зеландия, Бразилия ва бошқа мамлакатлар 
авиакомпаниялари киради. «Стар Альянс» аъзолари сафини кенгайтириш давом 
этмоқда. Уларга аҳамияти жиҳатдан иккинчи бўлган Британиянинг «Бритиш 
Мидленд», Мексиканинг эски ташувчиларидан бўлган «Мексикана Эйрлайнз» 
авивакомпаниялари қўшилдилар. Лондон аэропорти «Хитроу»да жойлашган 
«Бритиш Мидленд»нинг альянсга қўшилиши икки рақобатчи глобал 
авикомпаниялар учун дунёдги ягона тугунни вужудга келтирди. «Стар 
Альянс»нинг умумий йўналиш тармоғи жаҳоннинг 130 мамлакатида 
жойлашган 815 манзилни боғлайди. 
Альянснинг авиакомпаниялари самолётларнинг ўртача ҳар 9 дақиқада 
парвоз қилишади ва умумий олганда ҳар куни 9600 га яқин рейс бажарилишини 
таъминлайди. 
«Уануорлд» ва «Стар Альянс»дан ташқари, худди шундай бошқа ташувчи 
бирлашмалар «Кволифлайер Груп» ва «Вандс» ҳам фаолият юритади. Яқинда 
Нюь- Йоркда янги альянс «Скай Тим» ташкил этилгани эълон қилинди. Унинг 
ядроси бўлиб бир неча йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келаётган «Дельта 
Эйрлайнз» ва «Эрфранс» ҳисобланишади. Яратувчилар сўзларига қараганда, 
альянс кўп жиҳатдан аввалги расмийлаштирлган бирлашмалардан фарқли 
равишда биринчи навбатда йўловчилар манфатига қаратилган. Альянснинг 
АҚШ, Европа мамлакатлари, Лотин Америкаси ва Осиёда оммавий ахборот 
воситаларида авж олдирилган реклама компанияси «Биз сиз ҳақингизда 
ғамхўрлик қиламиз» шиори остида ўтказилмоқда. 
«Скай Тим»га «Аэрофлот – Россия авиайўналишлари»ва «Ўзбекистон 
ҳаво йўллари» қўшилиши режалаштирмоқда. Ташувчиларда альянснинг тўла 
ҳуқуқи аъзо бўлиши учун барқарор иш шароитида барча имкониятлар етарли. 
Ҳозирда эса Россия ва МДҲ авиакомпаниялари альянсларни тузиш ҳақида 
музокаралар олиб бормоқда. Глобаллашув жараёнларига қўшилар ва ватанмиз 
воситачилик фирмаларининг ҳалқаро туризмига киришида эҳтимол бўлган 
салбий ҳолатларга йўл қўймаслик учун интилар экан, республика туризм 


265 
бозорида нормал цивилизациялашган муносабатлар ўрнатиб олға қадам 
ташлаяпти.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish