289
автоматик жимлик фойдаланувчи онлайн режимига чиқишда дисплей экранида
пайдо бўлади. Ҳар бир порталнинг вазифаси ўз уй саҳифасини шакллантириш.
Интернет хизмати провайдери билан шартнома имзолаб, истеъмолчи дастур
таъминот олади, тугмача босилиши билан автоматик тарзда уй саҳифаси пайдо
бўлади, моҳиятан бу правайдер Web –сайтидир. Айрим кўпроқ машҳур
порталлар провайдерлар ҳисобланади, масалан, AOL ёки “Compu Serve”, лекин
Excite Hotbot каби қидирув директориялари ёки янгиликлар сайти CNN ҳам
портал бўлишлари мумкин. Фойдаланувчилар ишончини қозониш учун
кўпчилик порталлар ўз хоҳишига кўра бўлимлар танлаб уй саҳифалари
мазмунини алмаштириш имконини таклиф қиладилар.
Порталлар ахборот жараёнлари ва маълумотлар оқимини назорат қилади.
Тармоқда фаолиятни амалга оширишни хоҳловчи ҳар қандай туристик корхона
портал билан шерикчилик ҳақида жиддий ўйлаб кўриши керак. Портал эгалари
нуқтаи назаридан туристик корхона қимматли ахборотлар тақдим этади, бу
фойдаланувчиларни қизиқтириши шубҳасиз. Шунинг учун ҳам порталлар
сифатли маҳсулот таклиф этиши мумкин бўлган туристик корхоналар билан
ҳамкорлик қилишдан манфаатдордирлар. “Forrester Research” тадқиқотлари
натижаларига кўра, сайтлар яратувчи компаниялар ўз Web – сайтларига ташриф
буюрувчилар оқимининг 31 % ни порталлардан – тақсимланиш бўйича
шерикларидан олишларини билдирдилар. “Biznet. com” тадқиқотларига кўра
онлайн режимида каридорларнинг 33 % танланган ишончли портал сайтларига
тўғри келади.
Бозорнинг ривожланиши Интернетда етарли фойдаланувчиларга эга бир
неча порталларни тижорий шерикларининг муваффақиятини кафолатлаш учун
яшаб қолишига олиб келиши мумкинлиги маълум хавотир уйғотади. Бир неча
катта компаниялар онлайн режимида тақсимлаш бозорини бўлиб олишади.
“Vohoo” компанияси бугун масалан, кунига 50 млн. ташриф буюрувчига эга,
порталлар туристик хизматларни сотишда кенг тармоқларни таъминловчи
ягона канал бўлиб қолиши мумкин.
Истеъмолчилар шерикларнинг Web –сайтлари алоқа каналларига кириб,
хоҳишларига кўра бевосита билайн режимида ёки телефон орқали
бронлаштиришни амалга оширишлари мумкин. Агар реал вақт режимида
маҳсулот воситачи орқали бронлаштириш имконияти бўлмаса, маҳсулотни
йирик етказиб берувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш истиқболли бўлиб
қолади. Негаки кўпчилик компаниялар ўзларининг анъанавий бронлаштириш
тизимларида lrtml ахборот блокини жорий этишни бошладилар. “MSN Expedio”
каби порталлар билан ҳамкорлик қилиш туристик корхоналарга фойдали, чунки
порталлар “Expedia Associate” дастури орқали ёки “MSN Expedia Travel
Network” да иштирок этиб, сайтга қўшилиб шерикларига керак шароит
яратадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: