9.2. Компьютер тизимида ўринларни бронлаштиришнинг пайдо
бўлиш имкониятлари ва эволюцияси
Бронлаштиришнинг ҳозирги замон компьютер тизими – КСБ (Computer
Reservation SyStem - CRS) га XX асрнинг 1950 йиллар охири ва 1960 йиллар
бошларида асос солинганди. Худи ўша пайтда авиа ташишлар нуфузи ошиши
авиакомпанияларга улкан резервлаштириш марказларини яратиш заруратини
туғдирди. Уларнинг вазифаси туристик агентлар, мижозлардан почта, телефон,
телеграф орқали жойни бронлашга тушаётган буюртмаларни қўлда ишлаш эди.
Ғоят катталиги ва ишловчи ходимлар сонининг кўплигига қарамай, ўтган бироз
вақт ичида резервлаштириш бўйича марказлар ортиб бораётган ахборот ҳажмни
уддалай олмай қолдилар. Бу эса КСБ ишланамаларининг бошланишига тўртки
берди.
Ахборотлар ишлаб чиқиш ва тақсимлашда уни узатиш ва кўпайтириш,
ишончлигини таъминлаш (шу жумладан, саёҳатлар учун маълумотномалар,
прайс-варақлар, билетлар, резервлаштириш тўғрисида ахборотлар) анча қиммат
туради. Чунки хато ҳам жуда қимматга тушади. АҚШда айрим компаниялар
ҳали ўтган асрнинг 1960 йилларидаёқ ўз хусусий компьютер тизимларини
ишлаб чиққандилар. Кейинчалик айрим фирмаларни улар бирлаштиришга
ўринишлари муваффақитсизликка учради (1961 йил – «DEL TAMATIC»
“Delta”, “PANA-MAC”, «Pan Am»фирмалари), икки Америка компаниялари
«American Airlenes» ва “United Airlines” бир – биридан мустақил юқори унумли,
рақобатбардош резервлаштириш тизимлари яратдилар.
“United Airlines” 1976 йилда “Apollo” тизими билан биринчи бўлиб
бозорга чиқди. Орадан бироз вақт ўтиб «American Airlenes» ўз «Sabre»
тизимини таклиф қилди. Ушбу тизимлар муносабати билан фойдаланувчиларга
273
тизимлар кўприклари орқали (коннекторлар) реал вақт режимида авиарейслар
ҳақида ахборот олиш имконияти яратилди.
1980-йиллар иккинчи яримида авиакомпаниялар бозорни эгаллаш нуқтаи
назаридан КСБ қўлланиши афзал эканлигини англайдилар ва шундай тизимлар
учун жаҳон биринчлиги мусобақлари бошланиб кетди. Американинг «Sabre» ва
«Apollo» тизимлари британия бозорларини эгаллаб олди европа янги “Galileo”
ва “Amadeus” тизимлари уларга қарши туришга интилдилар.
Бу тизимларнинг пайдо бўлиши билан агентлар саноқли секундлар ичида
резервлаштиришни тасдиқлашни амалга ошириш имконига эга бўлдилар.
Қиймати ва усулларининг мустаҳкамлиги нуқтаи назаридан авиабилетларни
резервлаштириш тизими асосида зарур барча харажатларни шакллантиришда
инқилоб ясалганда, тизим мувоффақиятлари ҳам улкан эди.
Ходимлар сонини қисқартириш, таклиф этилаётган хизматлар ҳажмининг
кўпайиши, таннархни ва хизмат кўрсатиш вақтининг камайиши оқилона
самараси билан бир қаторда кўрсатилган тизимлар авиакомпаниялар маркетинг
стратегиясини амалга оширишни таъминлаш имконини берди. Жумладан, нарх
белгилаш қисмида, авиалайнерлар юкланиши ва даромад олишида,
буюртмачини хабардор қилишда қулайликлар пайдо бўлди.
Авиалиниялар сони кўпайиши билан 1970-йиллар иккинчи яримида
самолётларда авиаташишлар ҳажми ўсди. КСБ ҳақли авиабилетларни,
резервлаштиришда операцияларни амалга оширувчи асосий восита бўлиб
қолди. Фақат ички авиалиниларда 95 % буюртмалар бешта асосий тизим орқали
ўтади, улардан «Sabre» ва “Apollo” га 75 % гача тўғри келади. “United Airlines”
ва “Amercan Airlines” компанияларининг ўзлари эса фақат 30 % авиаташишни
таъминладилар.
Бронлаштиришнинг компьютер тизим тараққиёти йўлида биринчи қадам
авиакомпанияларнинг ўзларини идораларида терминаллар ўрнатилиши бўлди.
Бу авиакомпаниялар ходимлари иш самарадорлиги ва сифатини кескин
ошириш имконига эга бўлди. Телефон қўнғироқлари ва телеграммалар орқали
туристик агентлар ва жисмоний шахслар томонидан бронлашга берилаётган
буюртмалар сонини камайтирмасдан тез ва аниқ ишлашга шароит яратди.
Авиакомпаниялар томонидан навбатдаги қадам бир неча йил кейин қўйилади,
яъни йирик туристик агентликларда бронлаштиришнинг терминлларини
ўрнатиш бошланди. Бронлаштиришнинг янги технологияси самарадорлигини
тез анлаган туристик агентлар авиакомпаниялардан бронлаштириш тизимида
тақдим этилган ахборотлар миқёсини сезиларли кўпайтиришни қатъий туриб
талаб қила бшладилар. Бу тизимларнинг функционал имкониятлари жуда катта
эди. Натижада аввал алоҳида авиакомпанияларга мўлжалланган дастур,
мажмуалар, тизимларга бўлиша бошлашади. Авиакомпанияларнинг хизмат
кўрсатувчи гуруҳларига нафақат у ёки бу рейсларда мавжуд ўринлар ҳақида,
балки рейс ҳақида батафсил ахборот тақдим этила бошлади. Бу ахборотларда
тарифлар барча тафсилотлари, шунингдек туристик бизнеснинг аралаш
соҳалари ҳақида маълумотлар – автомобилларни прокатга олиш, меҳмонхонада
жойлашиш, темирйўл билетларининг сотилиши ва бошқалар ўз ифодасини
топган.
274
Шундай қилиб, бронлаштиришнинг компьютер тизими аста-секин
туристик хизматларнинг глобал дистрибьютор тизими – ГВС (Global
Distribution Systemes - GDS) га айланди. Бронлаштиришнинг компьютер тизими
функцияси кенгайиши параллел равишда турагентга бронлашни етказиб
берувчи хизмат тасдиғини қайтариш муддатини қисқартиришга қаратилган
фаол иш олиб борилди. Тўлиқ компьютерлашган бўғин йўқлиги «Турагент –
резервлаштириш маркази – хизмат етказиб берувчи» занжирида 2 соатдан 2
кунгача вақтни ташкил этади. Чунки етказиб берувчи тасдиғи тизимида қўлда
киритилади. Қўлда ахборот киритишга батамом барҳам берилиб, бу билан
вақтни бир неча соатга қисқартиришга муваффақ бўлинди. Бундай қўшилув В
типи деган ном олди. Кейинги босқич А типини қўшиш бўлди. Унга мувофиқ
тасдиқнинг қайтиши 7 секунд ичида амалга оширилади. Вақтни бундай кескин
қисқартиришга хизмат етказиб берувчи ва резервлаштириш тизими ўртасида
ахборот алмашиниш технологиясини такомиллаштириш туфайли эришилди. Бу
турагентга мижозга хизмат кўрсатишда принципиал янги даражага чиқиш
имконини берди: энди ҳар қандай бронлаштириш шу заҳотиёқ, мижоз турагент
идорасида турган дақиқасининг ўзида бажарилади. Бу режадаги энг сўнгги
техник ютуқ, «уламасиз» қўшилув ҳисобланади. Нисбатан янги бу иш режими
асосида оддийгина ғоя ётибди: жой борлиги ҳақида энг долзарб ахборот,
тарифларнинг батафсил тафсилоти ва ҳ.к. Яъни охирги хизматлар етказиб
берувчилар авиакомпания, меҳмонхоналар, автомобилларни ижарага берувчи
компаниялар. Бу ғояга мувофиқ турагент бронлаштиришнинг глобал
компьютерлаштирилган тизими терминалида бевосита хизмат етказиб берувчи
компьютер тизимидан олинган ахборотни кўради.
Агар аввал бошда КСБ фақат авиакомпаниянинг мунтазам рейсларида
ўринларни бронлаштиришда қўлланилган бўлса, энди уларни жорий этиш
соҳалари кенгайди ва улар бронлаштиришга таалуқли барча туристик
маҳсулотлар – кема саёҳати, автомобилни ижарага олиш, меҳмонхонада номер
банд этиш учун фойдаланилаяпти. ГДС дан фойдаланишга жойлаштириш
секторида айниқса қизиқиш катта ва унга ўзининг хусусий уланиш тизимини
ишлаб чиқди. Бутун жаҳонга машҳур КСБ ва ГДС ларнинг миллий ва ҳудудий
туристик брокерлар (туристик хизматлар етказиб берувчи маҳаллий фирмалар,
турбуюролар билан ҳам) билан алоқаси тақсимланган туристик бозор маконида
резервлаштириш ва бронлаштириш тизими эволюциясининг сўнгги босқичи
ҳисобланади. Уланган ҳисоблаш тармоқларининг кенг жорий этилиши ва улар
ўртасидаги рақобат фойдаланувчилар учун тизимига кириш қийматини
камайтиришга олиб келади.
Бронлаштиришнинг компьютерлашган тизими ва резервлаштириш тобора
машҳур бўлиб бормоқда. АҚШда бронлаштириш терминалларидан барча
турагентларнинг 96 % фойдаланилмоқда. 1994 йилда Россияда “Gabriel”
(Аэрофлотнинг халқаро рейслари учун) авиабилетларни бронлаштириш тизими
фақат ундан фойдаланди. Худди шундай мамлакат «Сирена-2» бронлаштириш
тизими ҳам КСБ дан фойдаланди.
1994 йилда Москва ва Санкт-Питербургда “Start Amadeus” ва
“Worelspan” компаниялари вакиллари очилгач, вазият ўзгара бошлади. Ҳозир
275
Россияда бу классга масалан, «Сирена» авиабилетларни бронлаштириш тизими
ва «Алеан» меҳмонхонасида ўринларни резервлаштириш тизими киради.
КСБ ўз пулининг катта қисмини бронлаштириш ҳуқуқи, яъни хизмат
етказиб берувчилардан олиб агентликларга етказиб бериш орқали ишлаб
топади. Агентликлар билан алоқа қиймати катталиги амалда доимий,
буюртмани етказиб берувчилар сони ўсиши соф даромадга айланади.
Ҳар бир етказиб берувчи аниқ мижозга нима зарур бўлса ҳаммасини
муҳайё қилишга уринади, буни улар сотиш ва даромадни кўпайтириш учунгина
эмас, балки мижозларни бошқа потенциал рақобатчи етказиб берувчиларга
оғиб кетмаслиги учун ҳам қилишади. Шу тариқа «Монополия сотиш нуқтаси»
ғояси туғилди рақобат ва эволюция тизими жараёнлари глобал дистрибьютор
тизими бозорини қўйидаги ҳолатга олиб келди (жадвал 21-22).
Do'stlaringiz bilan baham: |