Халқаро туризм


Онлайн–бронлаштиришнинг асосий хорижий туристик сайтлари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Онлайн–бронлаштиришнинг асосий хорижий туристик сайтлари

Мазкур бўлимда айрим қизиқарли хорижий сайтлар ва ахборот технологиялари 
қисқача характерланади. 
Биринчи мисол сифатида Испаниянинг “TourSpain” http: // www tourspain. 
es/turespai/marcol.htm web – сайтини кўриб чиқамиз, у ҳақиқатдан бунга 
муносиб. У фойдаланишда жуда оддий: ҳар бир саҳифасида уй саҳифасига 


293 
таянилган ва бўлимлар кўрсаткичига эга. Сайтда режа ёки қидирув тизимидан 
фойдаланиб ҳар қандай маълумотни осонгина топиши мумкин. Бунинг учун ҳар 
бир саҳифада қидирув ёки режа тизими келтирилган. Бу хусусият ташриф 
буюрувчига керакли маълумотни тез топишга ёрдам беради. 
Сайт бўлимлари саёҳатлар типларига мос келади: ишга алоқадор 
сафарлар, дам олиш, саргузашт, гид кузатувида сафар ва бошқалар. Саёҳат 
хусусияти, масалан, регионлар, жойлашиш, транспорт, 
магазинлар, 
ахборотнинг иккинчи даражасини ташкил этади ва сарловҳа, остиларида 
берилади. Шундай қилиб, ахборот узатиш индивидуал туристга қаратилган. 
“TourSpain” хилма-хил ахбортларни таклиф этади. Жойлашиш шароити
транспорт, одатлар, валюта ва магазинларнинг ишлаш вақти ҳақидаги 
маълумотлардан ташқари, сайт Испания ҳақида янгиликлардан хабар беради. 
Бу маълумотлар бутун дунёдаги газеталардан йиғилган. Шунингдек 12 испан 
ахборот агентликларига бевосита чиқиш имкониятини беради. Бундан ташқари, 
у испан тили курслари ҳақида кенг ахборотлар таклиф қилади. 
“TourSpain” ҳар бир саҳифаси электрон почта манзилга эга. Унга 
таянилган ҳолда сўров учун қўшимча ахборотлар берилади. Сайтда Испания 
туризми бўйича хорижий бўлимлар совети ва маҳаллий бўлимлар руйхати бор. 
Яъни фойдаланувчига махсус ахборот ёки қўшимча ёрдам керак бўлса, у 
Испания туризми бўйича Кенгаш билан тўғридан-тўғри алоқанинг уч 
вариантидан фойдаланиши мумкин. 
“TourSpain” Интернетда 1998 йил 1 январда пайдо бўлди. Уни яратишдан 
бош мақсад – жаҳон аудиториясига мамлакат бўйлаб кам харажатлар билан 
катта ҳажмдаги махсус туристик ахборотларни етказишдир. 
Сайтни ишлаб чиқиш ва яратиш бевосита бозорни тадқиқ қилиш билан 
биргаликда олиб борилади. У умумий туристик статистикани, шунингдек 
асосий Европа давлатлари ва йирик хусусий туристик компанияларнинг Web –
сайтларини ўрганишни ўз ичига олди. Тадқиқотлар уч йил давомида олиб 
борилди. Шундан кейин “TourSpain” яратилди. Уни ишлаб чиқишга 150 мингга 
яқин АҚШ доллари сарфланди. 
Сайтни сақлаш ва янгилаш учун доимий ҳаракатда бўлган тадқиқот 
дастури тузилган. Испания туризми бўйича Кенгаш ҳар куни 100 га яқин 
сўровлар олади. Улардан айримлари Испанияда туризмга тегишли, бошқалари 
Web –сайтни такомиллаштириш бўйича таклифлардан иборат. Ўртача ҳар бир 
ташриф буюрувчи сайтда 20 минут ўтказади. Тадқиқотлар ўз натижалари ва 
фойдаланувчилардан таклифлар асосида ахборот технологиялари бўлими сайт 
мазмунини ўзгартиради. Расмий миллий туристик маъмурият нашри эълон 
қилган махсус конкурсда ютиб чиққан испан компанияси уни яратилишидан 
ҳозирги кунгача таркибини ўзгартириб келади. 
Туризм бўйича Испания Кенгаши ҳукумат ташкилоти ҳисобланади ва 
миллий бюджетдан молиялаштирилади. Молиялаштиришни енгиллаштириш 
мақсадида Кенгаш сайтида тижорий рекламаларни жойлаштиради. Сайт 
мазмунида миллий туристик маъмуриятнинг расмий нашри эълон қилган 
махсус конкурсдаги ютуқнинг унча катта бўлмаган умум миллий улушигина 
кетади. 


294 
Туризм бўйича Испания Кенгаши сайтдан фойдаланиш бўйича 
маълумотларни систематик таҳлили дастурини яратди. Ахборот манбаи бўлиб 
унга тушаётган сўровлар ва таклифлар хизмат қилади. Улар ҳар куни қайта 
ишланади. Улар маркетинг тадқиқотлари қисмини ташкил қилади ва 
туризмнинг олға силжишида фойдаланилади. 
Статистик маълумотларни йиғиш учун Web –Trends” дастур маҳсулоти 
қўлланилади. Статистик маълумотлар ҳар ойда таҳлил этилиб борилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish