Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

www. Travelocity. com.
Электрон туристик агентлиги Интернет 
тармоғида 1996 йил баҳорида “Sabre Interactive” ва “Worldview Systems” 


295 
компанияларининг сайъйи – ҳаракатлари билан пайдо бўлди. “Travelocity” 
агентлиги комплекс хизматлар тугунидан бирида олдиндан билетларга, 
отелларга, автомобилларга, кема саёҳатига, турли туристик марказлар ҳақида 
ахборот бериш, саёҳат қилувчилар ўз таасуротларини баҳам кўрадиган 
бўлимларга, шунингдек туристик анжомлар электрон магазинга буюртмалар 
бериш мақсадида ташкил этилди. Қурилган қидирув тизими, масалан, нарх 
бўйича отел топиш, жойлашган ўрни, маълум тармоққа тегишлиги ҳақида 
ахборот олиш имконини беради. Таъкидлаш керакки, мазкур сервер кучли 
америкалашган: отелларнинг катта қисми Шимолий ва Жанубий Америкада 
жойлашган. 
«Travelocity» ўз серверини сақлаш учун миллион доллар сармоя 
сарфлайди ва онлайн режимида билетлар сотиш ва товарларни реализация 
қилиш бўйича белгиланган режалардан ўзиб кетган. «Travelocity» даромад 
манбалари бўлиб ҳисобланади: ҳар бир буюрилган билетдан авиакоманиялар 
тўлайдиган комиссионлар: Интернет орқали савдо фирмаси билан олди-стоди 
якунлангач олинадиган тўловлар; Серверда жойлаштирилган реклама 
эълонлардан тушумлар. 
Уч асосий реклама берувчилар – “Avis”, “Hiltoh Hotels” ва “American” 
билан шартономадан ташқари, сервернинг манзиллар ахбороти саҳифасида 
реклама эълонларни “DoubleCli” тармоғида жойлаштириш юзасидан 
компаниялар билан битим имзоланган. “Sabe ineractive” нинг ҳам, “Worldviw 
Systems” нинг ҳам билетларни буюришнинг интерфаол шакли қулайлигига 
ишончлари комил. “Flidhijindep” сервери бўлимидан фойдаланиб мижоз 
саёҳатнинг бошланғич ва охири санаси, жўнаш ва келиш пункт каби 
ахборотларга киритилади. Бунда у қайси авиакомпанияни маъқул кўради ва бир 
қатор параметрларга эга бўлади, масалан, билетнинг нархи ёки қунувсиз рейсни
билиб олади. 
Фойдаланувчи ўзининг Web – сайти ёрдамида тегишли сўровни тузади. У 
гиперматен шаклида (Hypertext Markup Language - HTML) билетларни 
резервлаштириш онлайн Web –серверга келиб тушади. Кейинги “Webtorce 
Challenge” компаниясининг қудратли сервери “Silicon Graphies” ҳисобланади. 
Унга “Commerce Sorver” фирмасининг “Netscape Communications” дастур 
таъминоти 
ўрнатилган. 
Сервер 
“Sabre 
Interactive” 
компаниясининг 
маълумотларни қайта ишлаш маркази (Талса, Оклахома) махсус жиҳозланган 
ер тўла биносида жойлашган. Буюртма бу ерда трансакция менежери, сўровлар 
менежери томонидан синчиклаб қайта ишланади, ишлар сеанси ва ҳолати 
мониторларда кузатилади. Шунингдек мижоз эҳтиёжи ҳақида йиғилган 
маълумотлар классификацияланади ва маълумотлар базасида регистрация 
қилинади. Бу барча дастур компонентлар компаниянинг ўзи томонидан 
яратилган ва сўровлар хулоса чиқаришга хизмат қилади. Серверга ҳар кунга 
ташриф, жумладан, ўзига хос интер «Оскари» - Webby Award 1999 йилда йўлга 
қўйилган. Сайт провайдери дунёдаги йирик турстик концернлардан бири 
“Rosenbluth lnternational” ҳисобланади. Ушбу сайт ёрдамида иш доирасидаги 
сафарлар (жумладан, конгрессли турлар) бронлаштирилади, учрашувлар 


296 
режалаштирилади, ахборотлар (шаҳар, отеллар, реторанлар, об-ҳаво ва бошқ.) 
олинади. Сайтда ишлаш албатта руйхатдан ўтишни талаб қилади. 
Ирландия “Gulliver” тизими туризм бўйича Ирландия Кенгаши ва туризм 
бўйича Шимолий Ирландия қўшма корхонаси сифатида 1992 йилда ташкил 
этилган. У глобал САЙТга биринчи мисоллардан бири бўлди. 
Дастлаб фаолият бошлаганида у ҳам оперативлик, ҳам техник 
характердаги жиддий қийинчиликларга дуч келди. Асосий муаммо реал вақт 
режимида операциялар ва алоқа линияси ижара нархининг юқорилиги эди. 
Авиакомпаниялар бронлаштириш системаси билан тўғридан-тўғри каналлар 
орқали алоқа ўрнатиш бошланғич режада кўзда тутилмаганди. Тизим орқали 
олди-сотди ҳажми ва қиймати кўнгилдагидан узоқ эди. 
Тизимидан тижорий фойдаланишга ўтилиши, 1997 йилда ирланд бозори 
стратегиясини глоб тизимининг юқори нархлари расман танқидий қараб 
чиқилди. 1997 йилда тизимиларни муваффақиятли хусусийлаштирилиши 
хусусий сектор ва давлат ўртасида муносабатларни ўзгартириб, тизимда тақдим 
қилинган таклифларда муаммолар пайдо қилган бўлсада олға ташланган қадам 
бўлди. 
Ҳозирги пайтда “Gulliver” тизими тижорий корхона ҳисобланади. Асосий 
акциялар эгаси йирик ирланд молия компаниясидир. Бунда туризм бўйича 
Ирландия Кенгаши ва туризм бўйича Шимолий Ирландия Кенгаши биргаликда 
26 % акцияга эгалик қилаяпти. “Gulliver” тизими барча маълумотлар базаси ана 
шу тилга олинган кенгашларда жойлашган. «“Gulliver”» тизими – маълумотлар 
базаси барча ирланд туристик маҳсулотлари учундир. Бундан ташқари у бош 
акционер туристик бронлаштириш маркази фаолиятини кенгайтиришни 
таъминлайди. Бу марказ мижозларга асосан бепул алоқа каналларини, қўшимча 
туристик ахборотлар олиш ва хизматларни бронлаштириш имконини тақдим 
этади. 
“Gulliver” тизими яна бир неча соҳаларда қўлланилмоқда. Ундан бутун 
Ирландия бўйича туристик ахборотлар бюролари фойдаланмоқда, у справочник 
киоскалар учун ахборот манбаи ҳисобланади, 1998 йилдан бошлаб эса туризм 
бўйича Ирландия Кенгашининг Web – сайти фирменини ташкил қилади. Узоқ 
йиллар давомида туристик бозор Ирландиянинг ҳар икала қисмида ҳам сиёсий 
омиллар катта босими остида бўлди. Тарихан у сезиларли даражада этник 
туризмга боғлиқ эди. Яъни, таниш-билиш, қариндош-уруғларникига бориш, 
қисқа ёзги туристик мавсумда эса жойлашиш муаммоларни келтириб чиқаради. 
Вазият ўзгарди, Дублин ҳам йил бўйи туристик марказларга айланди, қисқа 
муддатли ташрифлар учун машҳур бўлиб кетди. 
Ирландия туристик бозори учун кооператив маркетинг гуруҳларига 
бирлашган жуда кўп майда жойлашиш етказиб берувчилар хосдир. “Gulliver” 
тизими пайдо бўлган пайтдан бошлаб, Ирландияда туристик индустрия барча 
соҳаларида бронлаштириш ва ахборотларни тақсимлашнинг бош канали 
бўлиши лозим эди. Биринчи навбатдаги вазифа туристик йўналишидаги глобал 
ахборот тизимини яратиш эди. У Ирландияда жойлаштириш барча воситалари 
учун онлайн режимида бронлаштириш хизматларини кўрсатиш, авжни мавсум 


297 
пайтида жойлаштириш воситалари етишмаслиги муаммоларини ҳал этиш ва 
маркетинг фаолиятини таъминлаш мақсадини кўзлаганди. 
Европа Иттифоқи (ЕИ) доирасида бир неча тегишли дастурлар 
молиялаштирилди, айниқса Ирландия ва Буюкбритания қўшма чора-
тадбирлари рағбатлантирилди. 
Бугунги кунда “Gulliver” тизими бутун ирланд туристик маҳсулотлари 
миллий маълумотлар базаси ҳисобланади. Мисол учун, у ўзига Ирландияда 
меҳмонхоналар барча провайдерлари ва бошқа жойлашиши маълумотларини 
қамраб олган. Улар кўнгилли равишда туризм бўйича Ирландия совети кенг 
классификацион ресстрида қайд қилинган. Бу база маълумотлари асосини 
“Gulliver” нинг дунёда энг замонавийлардан бири ҳисобланган Web – сайти 
ташкил қилади. Бундан ташқари, “Gulliver” тизими туристик ахборотлар 
бюроси (Ирланд регионал туристик ташкилотига қарашли) ва Ирландиянинг 
ғарбида жойлашган бош акционернинг марказий идораси, “Gulliver”нинг 
бронлаштириш маркази орқали бронлаштириш хизматлари ва ахборот тақдим 
этиш бўйича тижорий хизмат ҳисобланади. Бу хизмат ҳафтасига етти кун 
ишлайди ва деярли барча бозорлар билан бепул телефон алоқасига эга. 
“Gulliver” маълумотлар базасига киритилган корхоналар йиллик взнос 
тўлайдилар. Яна 10 % бош хусусий акционер фойдасига (агар бронлаш 
бронлаштириш Маркази орқали амалга оширилган бўлса) ёки туристик 
ахборотлар Бюроси фойдасига (агар бронлаш у орқали бажарилса) ундирилади. 
Мижозлар томонидан бронлаштириш Маркази орқали амалга оширилган ҳар 
бир бронлашдан унча кўп бўлмаган қўшимча белгиланган тўлов олинади. 
Жойлаштириш ҳақида ахборот тизими орқали бронлаш учун махсус 
ажратилган номерлар базасида ёки индивидуал сўров бўйича берилади. 
Автоматик бронлаштириш фақат махсус ажратилган номерлар базасида амалга 
оширилади. Хусусий эга – тизими оператори унинг функцияси кенгайиши ва 
умумий ишга доир режалаштириш учун маъсул. Мисол учун, у Ирланд 
меҳмонхоналар федерацияси каби турли ташкилотлар билан фойдаланувчилар 
бирлашмасини тузган мақсад-тизими тараққиёт режалари меҳмонхона 
индустрияси манфаатларига жавоб бериши керак. 
Миллий туристик ташкилот нуқтаи назаридан “Gulliver” тизим вазифаси 
(жаҳон бозорида ирланд туристик маҳсулотларини самарали электрон 
тақдимоти) ўзгарган эмас, лекин тизимдан тижорий фойдаланишга ўтиш, қабул 
қилинган қарорлар механизмига таъсир этди. Амал қилиб келаётган йиллари 
давомида “Gulliver” тизими узоқ йўлни босиб ўтди ва унга салмоқли маблағ 
сарфланади. Фақат хусусийлаштирилгандан кейингина Web – сайт ва 
бронлаштириш тизими Марказини яратиш жаҳон туристик бозорида реал 
катталикдаги иш бўлди. Кўрсатилганидек, бу анъанавий тақсимлаш каналлари 
тартибини бузиш деб ҳисобланган баҳсларга олиб келди. Тизимнинг келажаги 
ҳақида бир нарса дейиш қийин. У бозор иштирокчилари ўртасидаги 
ихтилофларни бартараф этиш билан бирга туристик ва моливий оқимларни 
тақсимлаб олишгача бўлган муаммоларни ҳал этилишига боғлиқ. 
Ахборот технолгияларининг эртанги кунига келадиган бўлсак, 
ҳозирданоқ «классик»ка қараганда қизиқроқ вариантлар кўриб чиқилмоқда. 


298 
Бугунги кунда ВАА – технология деган восита интенсив ривожланаяпти. У 
мобил телефонлардан электрон тижорат учун фойдаланиш имконини беради. 
“Gulliver ANVHRE” тизими худди шундай. Унинг шарофати билан Интернет 
ҳамиша мижознинг «чўнтагида туради». Мобиль телефони бўлганда 
истеъмолчи олдин қилинган бронлашни кўриши, ўзгартириши ёки бекор 
қилиши мумкин. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish