284
уланишларни амалга ошириш, шунингдек идоралар ўртасида файллар алмашиш
тизими ва электрон почта билан ишлаш имконини беради. Барча
фойдаланувчилар учун марказлашган маъмуриятчилик таъминланади.
“Worldspan” Интернет учун бошқа маҳсулотни – “Internet Boolinq Enqine” ни
ҳам таклиф қилади. Турагентлик интернетда мижоз ташриф буюрадиган ўз
саҳифасини очади. Унда мижознинг ўзи мустақил равишда таклиф этилаётган
хизматлардан фойдаланилади.
“Worldspan”нинг Интернет учун яна бир ишланмаси “Dates Destinations”
дастуридир. У турагентлар мижозлари учун онлайн бронлаштириш имконини
беради. Дастур турагентликларни бозорда ҳаракатланиш воситаси ҳисобланади.
Мазкур маҳсулот уларнинг потенциал мижозлари даврасини кенгайтиради.
Чунки у орқли мижоз исталган вақтда, дунёнинг исталган нуқтасига кириб бора
олади ва фойдаланиш ҳам оддий.
“Worldspan Net” дастури учун Интернет алоқа канали сифатида
фойдаланилади. Турагентликлар унча катта бўлмаган бронлаштириш ҳажми
билан бу дастурдан фойдаланишлари мумкин. “Worldspan Net” версиясига
уланиш учун Интернетга кириш имкони бўлса кифоя. Электрон тижоратнинг
келажаги катталигига ҳозир ҳеч ким шубҳа қилмайди. “Worldspan” эса
етакчилардан бири ҳисобланади. “Galilieo International” компанияси янада
илгарилаб кетди ва ўзининг телекоммуникацион “Quantitade” шўъба
компаниясини яратди. Мақсади – барча мамлакатлардаги мижозларга арзон ва
сифатли алоқа хизмати кўрсатиш, шунингдек Интернет стандарт протоколлари
бўйича ҳам.
Vieuw Trip ўша “Calilieo” орқали, ўзининг брони номерини билган ҳолда
ўз маршрутини кузатиб бериш ва унга реал вақт режими икир-чикирлари
киритилганини, ўзгартиришларни (турагентлик орқали) билиш мумкин. “e-
Aqrent” маҳсулоти битта экранда “Calilieo” функциясини туристик хизматларни
бронлаштириш Интернет – тизими функцияси билан-бирга жойлаштириш
имконини беради. Туристик сайтлар орқали қўшимча учишлар ва бошқа
туристик хизматлар ҳақида ахборот олиш мумкин. Шу билан бирга «Сorporate
Travelpoint» - йирик турагентликларга тавсия этилган, корпоратив мижозлар
билан
ишловчи
тизими
нафақат
умумий
экранда
ахборотларни
жойлаштиришга, балки конфиденциал маълумотларга мурожаат қилишга кўмак
беради, у ана шундай агентликлар учун махсус юкланган.
“Calilieo” да шунингдек, “EDIFACTSELCT” дастур масҳулоти ишлаяпти.
“Calilieo” ни агентликлар билан ўз воситалари сайтлари орқали мулоқат учун
мўлжалланган. “Calilieo” вакилларининг ишонтириб айтишларича, “XML
Seleet” инқилобий янгилик, мижозларга она тилида мустақил тарзда
хизматларга буюртма бериши учун максимал қулайликлар яратишга имкон
беради. Ҳозирча эса Интернет бўйича “Саёҳат қила туриб” хоҳловчи иш
орасида ўзига отелдан жой, автомобил резервлаштириши ёки гольф ўйнаш учун
брон қилиб қўйиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: