Халқаро туризм


 Халқаро туризмда глобалашув жараёнлари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

8.4. Халқаро туризмда глобалашув жараёнлари 
 
Ҳозирги замон жаҳон бозори ривожланиши тенденцияси ичида, хусусан 
туристик соҳада глобаллашув жараёнлари эътиборни тортади. ТМКлар бир 
миллий капиталидан ва сепарат ҳаракатдан сиёсий ҳамкорликка, қўшма 
дастурларни амалга оширишга ўтди. Бу тенденция корпорацияларнинг глобал 
иттифоқлари пайдо бўлишида қўзга ташланади. 
ТМКларнинг сони тез кўпайиши бир қатор омиллар таъсири остида содир 
бўлмоқда. Уларнинг ичида жаҳон бозорида рақобатнинг кучайиши омили ҳал 
қилувчи таъсир ўтказмоқда. У фақат кўпроқ ривожланган мамлакатлар 
компаниялари ўртасидагина эмас, балки жаҳон «қашшоқ» бозорларини тобора 
кўпроқ эгаллаб олаётган янги индустриал мамлакатлардан чиққан фирмалар 
уларнинг хавфли рақибларига айланишаяпти. Булар меҳмонхоналар 
хўжалигида Сянган (Гонкконг), «Шангри-Ла», «Регал Хоутлез», «Мандарин 
Ориентл»ларга тегишли отеллар занжиридир. 
Глобал иттифоқлашув моҳияти шундан иборатки, инсон, молиявий ва 
илмий-техник ресурслар ютуққа эришиш учун турли фирмалар билан 
бирлаштирилади. Ҳамкорлик ёрдамида мақсадга эришишнинг самаралироқ 
йўллари белгилаб олинади. Улар биргаликда ҳар бир иштироки томоннинг 
ютуқларидан фойдаланишади. Умумий дастурни амалга ошириш билан боғлиқ 
харажатларни тақсимлайдилар ва қалтисликларга баҳамжиҳат қўл урадилар. 
Глобал иттифоқ тузиш меҳмонновозлик ва туризм индустриясининг 
турли секторларида амалиётга киритилаяпти. Бунинг ёрқин мисоли қилиб, 
туристик маҳсулотларни бронлаштириш глобал компьютер тизимининг 
бирлаштирилишини кўрсатиш мумкин. Улар туфайли авиа компанияларнинг 
ташқи алоқа тизимлари отеллар, турагентликлар, автомобиллар ижараси 
(прокати) ва бошқалар компьютер тармоғи мажмуалари билан уланган. Булар 
туристик хизматлар пакетларини бронлаштириш ёки уларнинг алоҳида 
элементлари – авиа учишлар, отелларга жойлаштириш, театрларга билетлар 
сотиш, суғурта полисларига буюртмалар бериш имконини беради. 
Туристик маҳсулотларни бронлаштириш компьютер тизимининг энг 
машҳур ва йирикларидан бири СЕЙБР, «Амадеус» ва «Уорлдспэн» билан бир 
қаторда «Галилео Интернейшнл» ҳисобланади. Унинг визит карточкалари 
билан эгилувчанлик ва заҳиралаштиришга кенг имкон берадиган қудратли 
ахборот базаси яратилган. «Галилео Интернейшнл» ҳозирги замон кўринишида 
1993 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаяпти. У икки бронлаштириш электрон 
тизими – «Галилео» ва «Ковья-Аполло»ни қўшиб олган. Бирлашган тармоқлар 
таъсисчиси сифатида Шимолий Америкалик ва Европалик авиаташувчилар 
чиқишди. Иштирокнинг тенг улуши асосида улар 1,5 млрд. доллар миқдорида 
янги компаниянинг устав фондини ташкил қилдилар. У 120 минг 
терминалларга эга бўлиб, 500 авиакомпания, 31 минг отеллар, 44 


261 
автомобилларни ижара (прокат)га бериш фирмаларини қамраб олганди. Ундаги 
абонентларининг умумий сони 42 мингга етади. 
Қўшилиш, маълумотлар ягона базасини яратиш ва Денвер (АҚШ, 
Коларадо шт) шаҳрида штаб-квартирасига эга бўлишига қарамай «Галилео 
Интернейшнл», «Ковья-Аполло» ва «Галилео»ни икки мустақил тизим 
сифатида сақлаб қолиш ва ривожлантиришни мўлжаллаяпти. Агар биринчиси 
АҚШ, Мексика ва камроқ даражада Японияга хизмат кўрсатишда давом этса, 
иккинчиси «Жемин» тармоғи мавжуд Канададан бошқа ҳамма мамлакатларга 
ишлайди. 
Ҳозирги вақтда, глобал иттифоқлардан ташқари, 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish