Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

 
 
 
 
 
 


242 
Жадвал 18 
Дунёнинг энг йирик меҳмонхоналар занжири 
 
Компаниялар
Штаб-
квартира 
нинг жойлаш- 
ган жойи 
Номерлар 
сони, 
мингта 
Мамлакатғ 
ларни 
қамраб 
олган 
Асосий савдо маркази 
Сендант 
Корпорейшн* 
АҚШ 
515 
13 
Дейз Иннз, Рамада, 
Ховард Жонсон, Супер 
8, Трэвелодж, Вингейт 
Инн 
Басс Хоутелз 
энд Рисортс** 
Буюкбритания 
458 
87 
Холидей Инн, Холидей 
Инн Экспресс, 
Интер-Континентал
Чойс Хоутелз 
Инернешнл 
АҚШ 
321 
38 
Комфорт 
Иннз 
энд 
Сьютс, 
Кволити 
Хоутелз энд Сьютс, 
Эконолодж 
Марриот 
Инернешнл 
АҚШ 
310 
52 
Марриот 
Иннз 
энд 
Сьютс, Куртярд 
Бест Уэстерн 
Инернешнл 
АҚШ 
301 
72 
Бест Уэстерн 
Аккор 
Франция 
289 
79 
Мотель 6, Новотель, 
Ибис 
Старвуд 
Хоутелз энд 
Рисортс 
Уорлдуайд *** 
АҚШ 
195 
71 
Шератон Хоутелз энд 
Рисортс 
Промус 
Хоутелз 
Корпорейшн 
АҚШ 
189 

Хэмптон
Хилтон
Хоутелз 
Корпорейшн 
АҚШ 
103 

Хилтон Иннз 
Хайятт 
Хоутелз 
Инернешнл 
АҚШ 
82 
38 
Хайятт 
Хоутелз 
Рисортс 
* 1997 йил «Хоспитэлити Франчайз Система» меҳмонхона занжири ҳосил 
бўлди. 
** Меҳмонхона компаниялари «Холидей Инн», ва «Интер-Континентал 
Хоутелз энд Рисортс» эгалик қилади. 
*** 1997 йил «Ай-Ти-Ти Шератон» меҳмонхоналар занжирини сотиб 
олди. 
Манба:
А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004. 


243 
Отелларнинг турли занжирларга қўшилиш шакллари. Бу корхонани 
меҳмонхона компаниясини жойлаштириш учун сотиб олинишиши бўлиши 
мумкин. Улар билан франшиз шартномалар ёки бошқарувга контракт тузилади. 
Кўпроқ интеграциялашган меҳмонхоналар занжири консолидлашган ва 
қудратли ҳисобланади. Улар тенг ҳуқуқли корпоратив аъзо корхоналардан 
иборат бўлади. Аммо меҳмонхоналар занжирининг кенг тарқалиши ва 
умумжаҳон тан олинишида франчайзинг туфайлидир. 
Франшиза
моҳиятан савдо маркаси прокатини билдиради. Корпорация, 
хусусан меҳмонхоналар тадбиркорга ягона стандартда уларнинг номи остида ўз 
хусусий ишини юритиш ҳуқуқини беради. У франшиза олувчига бу фаолиятни 
амалга оширишда ҳамкорлик қилади. Ўз мавқейини сақлаб қолиш мақсадида 
уни назорат қилиб туради. Потенциал франшиза олувчини танлаб олиш 
мураккаб жараён. Ҳар бир меҳмонхона компаниялари бунга ўз мезонларидан 
келиб чиқиб ёндошадилар. Кўпинча франшиза шартнома тузиш учун мажбурий 
шарт сифатида корхонанинг минимал ҳажми (50-150 ўрин), мажуд ресторан, 
бар, ўз корхонаси, бассейн, конференциялар ва йиғилишлар ўтказиладиган бино 
қўйилади. Американинг «Холидей Инн Уорлдуайд» меҳмонхона занжирида ҳал 
қилувчи бўлиб корпорациянинг отел биносига берган таърифи стандартга тўғри 
келадими йўқми, ҳисобланади. Бир кун келиб бундай тестдан ўтган франшиза 
олувчи юқори даромадни кўзлаши мумкин. 
1996 йил Нью Йорк университети томонидан ўтказилган тадқиқот 
маълумотларига кўра, ишга алоқадор туристларнинг 3/4 ва дам олишга 
бораётган туристларнинг 2/3 савдо маркасидан келиб чиқиб, отел танлайдилар. 
Меҳмонхоналар занжирида битта хона даромади, мустақил отелларга қараганда 
7 марта юқори эканлиги ҳисоблаб чиқилган. 
Фирма рамзидан ташқари, бош ташкилот тадбиркорга синалган усулда 
бизнес юритиш имконини беради. Жумладан, ноу-хау, ходимларни ўқитишга 
ёрдам қилади ва маслаҳат кўмаги беради. Шунингдек реклама компанияси 
ўтказишни ўз зиммасига олади. Меҳмонхона корпорациялари ўз аъзоларини 
брон қилинган ўринлар компьютерига улайди. 
Франшиза олувчи ўз навбатида мижозга савдо маркасига мос келадиган 
сифатли хизмат кўрсатиш мажбуриятини олади. У корпорацияга бир марталик 
кириш бадали тўлайди ва бундан ташқари мунтазам кўшимча пул ўтказиб 
беради. 
Бирламчи бадал ҳажми ҳар хил бўлиши мумкин. «Холидей Инн 
Уорлдуайт» меҳмонхоналар корпорацияси бу бадални бир хона учун 100 
доллар, умумий ҳисобланганда 30 минг доллар кам бўлмаган ҳолда белгилаган. 
«Хилтон Хоутелз Корпорейшн» - биринчи 100 хонага 250 доллардан, 100 
хонадан юқорисига хона учун 150 доллар қилиб белгилаган. 
Франшиза берувчи айрим компаниялар отелни қайта жиҳозлашни кўзда 
тутади. Бу унинг савдо маркасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун 
қилинади. Мисол учун, Америка меҳмонхоналар корпорацияси «Ай-Ти-Ти 
Шератон» агар меҳмонхонада 150 дан ортиқ хона бўлса 15 минг доллар, унга 
қўшимча қайта жиҳозлаш учун ҳар бир хонага 100 доллар талаб қилади, 
ҳаммаси бўлиб 40 минг доллардан ошмайди. 


244 
Кириш бадалидан ташқари, франшиза олувчи жорий тўловлар тўлайди. 
Америка меҳмонхоналар корпорацияси «Холидей Инн Уорлдуайт» билан 
франшиза шартномаси бўйича отел савдо маркасидан фойдаланганлик учун бир 
хона фонди йиллик даромадидан 4 % тўлашга мажбур. Франшиза берувчи 
ўтказган реклама компаниясида иштироки учун йиллик даромаддан 1,5%, 
лекин бу хонанинг суткалик нархининг 0,08 долларидан кўп бўлмаслиги керак. 
Ўринларни банд қилиниши тизимига уланганлик учун йиллик даромаддан 1% 
тўлайди. Лекин суткасига 0,06 доллардан ошмаслиги лозим.
Бошқа Америка меҳмонхоналар компаниялари ўзларининг савдо 
маркаларини беришда хона фондидан йиллик даромаднинг 1,5 дан 5% гача 
ҳажмда тўловни кўзда тутади. Реклама компаниясида иштирок этганлиги учун 
одатда йиллик даромаднинг 1 дан 3,5% гача тўлашга тўғри келади. 
Франшиза муносабатлари тизими айрим чегараланишларга қарамай, 
корпорация томонидан қатъий назорат билан боғланган. Бу турган гап унинг 
иштирокчиларига устунлик яратади. Франшиза берувчи компания ўз бизнеси 
чегарасини катта капитал ва жорий харажатларсиз тез кенгайтиради. 
Фирма рамзи бериш воситаси жаҳон бозорига чуқурроқ кириб боришга 
имкон туғдиради. Мисол учун «Ай-Ти-Ти Шератон» Америка, Европа, Осиё, 
Африка, Тинч океани ҳавзаси, Яқин Шарқ сингари ҳудудларидан жаҳоннинг 62 
мамлакатларини қамраб олган. 
Франшиза олувчига тизим янги ишлаб чиқариш бирлиги яратиш, ёки эски 
профилни ўзгартириш, бош ташкилот техника ахбороти ва тажрибаси туфайли 
қалтисликни камайтиришга ёрдам беради. Агар АҚШда янги барпо қилинган 
корхоналар орасида ярими ўз фаолиятни 2-3 йилдан кейин тугатишини ҳисобга 
олсак, 5 йилдан кейин банкротлик даражаси 70% га етади. Франшиза 
компаниялари ўртасида эса ҳар йили фақат 4% гина ёпилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish