олигополистик
устунлиги,
локализация (
маҳаллий ресурслар
ва шароитлардан фойдаланиш) устунлиги, ва
интернализациялаш
устунлиги.
Жаҳон бозорига ёриб кириш ва унда яшаб қолиши учун компания маълум
олигополистик устунликка эга бўлиши лозим, бу маблағ бўладими, технология
ёки бошқарув маҳорати бўладими, аҳамияти йўқ. Улар туфайли Х(икс)
мамлакатлардан компания У(игрик) мамлакатдаги маҳаллий фирма ишлаб
чиқаришидан ишлаб чиқаришда устунлик қила олади ва юқори даромад олади.
Эклетик назариянинг иккинчи элементи -
локализация устунлиги
.
Максимум фойда олиб фирма унинг ресурс потенциали жойлашган
мамлакатиникига таянадими ёки маблағ импортчи мамлакат ресурсидан
фойдаланиш керакми - бир қарорга келади.
Интернационал ишлаб чиқариш типига боғлиқ ҳолда компания турли
локализация устунлигини олади. Хорижий капитал билан хом ашё қазиб олиш
ва материаллар ишлаб чиқаришни ташкил этишда ТМК маҳаллий табиий
ресурсларга эгалик қилади. Импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни
йўлга қўйиш (товарларни импортдан олиш ўрнига ишлаб чиқариш)да ТМК
локализация устунлигидан фойдаланади. Шу йўл билан ўзида ортиқча молни
240
камайтиради ва бозорга кириш учун йўл очади. Экспорт платформаси
яратишда, яъни хорижий капитал билан жаҳон бозорида сотиш учун тайёр
маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишда уларни жойлаштиришнинг ҳал
қилувчи омили арзон ишчи кучи ва давлат томонидан рағбатлантириш, масалан
ТМКга солиқ имтиёзлари бериш ҳисобланади.
Назариянинг учинчи элементи - интернализация (байналминаллашув)
устунлиги. Интернализация тушунчаси шуни билдирадики, фирма унинг учун
ташқи операцияларни ўз таркиби ичида амалга оширади. У ёки бу мамлакатлар
иқтисодиётида жорий қилинар экан, ТМК фаолиятини турлича ташкил этиши
мумкин: ё ҳаммасини корпорация доирасида тўплаш, ё бозорда боғлиқ
бўлмаган шериклар билан иш кўриш. Интернализация муаммоларини ҳал этиш
иқтисодий экспансия йўлини танлашга олиб келади - ё ташқи савдо, ёки
бевосита тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни жойлаштириш орқали.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам интернализация таклифларнинг барқарорлигини
таъминлайди, яъни технологиялардан фойдаланиш ва нарх устидан назорат
ўрнатиш имконини беради, шунингдек битимлар тузишда ноаниқликларни
бартараф этади. Шундай қилиб, компания, олигополия, локализация ва
интернализация устунликларидан тўлиқ фойдаланиб, ТМК бўлиш учун ҳамма
асосларга эга бўлади.
Айрим мутахассислар ТМК феноменини маҳсулотнинг ҳаётий цикли
назариясига таяниб тушунтирадилар. Уларнинг фикрича, компания ўз
бошқаруви остида интернационал ишлаб чиқариш тизими яратади, ўз
маҳсулотининг ҳаётий циклини узайтириш учун унга «иккинчи умр» бахш
этади.
Айтайлик Х(икс) мамлакатда қандайдир маҳсулотни ишлаб чиқариш бир
неча йил аввал бошланган ва бугун у ўтмас мол босқичида турибди. Қолоқ
У(игрик) мамлакат бозорида эса у ҳудди янгидек қабул қилинади ва жорий
этилиш босқичида. Ишлаб чиқарувчи компания У(игрик) мамлакатга
маҳсулотни экспорт қилишни ташкил этиши мумкин. Лекин у ерда ишлаб
чиқариш линияси қуриб ката фойда кўради. Собиқ СССР, Эрон, Хиндистон
ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Италия ва Буюкбритания автомобил
компаниялари бунга классик мисол бўла олади. Маҳсулот ҳаётий циклини
узайтиришнинг бундай йўли хизматларга қараганда кўпроқ саноат товарларига
қўллашга қулайроқ.
Туристик бизнесни интернационализациялаш (байналминаллаштириш)
нинг асосий сабаблари.
Миллий чегаралар учун туризмга компаниянинг
кириши кўп жиҳатдан олдиндан белгиланган ўзига хос туристик маҳсулотдир.
Таъкидланганидек, у ўзида туристлар сотиб оладиган хизматлар ва айрим
товарларни мужассамлаштирган. Уларнинг бир қисми туристлар ўтадиган
мамлакатга таалуқлидир. Бошқаси - у ўтадиган ва транзит билан кесиб
ўтадиган, борадиган учинчи мамлакат йўлида ётади. Унинг катта қисми (47%)
дестинацияга тўғри келади.
Туристлар сотиб оладиган товарлар ва хизматлар бир-бирини тўлдирувчи
ва мақтаб таклиф қилишлар ҳисобланади. Зарур натижага эришиш учун
улардан биргаликда фойдаланиш лозим бўлади. Етказиб берувчи билади, унинг
241
маҳсулотига талаб бошқа туристик маҳсулотлар ва хизматларга ҳам талабни
билдиради. Шунинг учун, ҳар бир ишлаб чиқарувчи
Do'stlaringiz bilan baham: |