Халқаро туризм


Чизма 4  АҚШ турагентлиги айланма таркиби



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Чизма 4 
АҚШ турагентлиги айланма таркиби 
11%
11%
7%
3%
7%
61%


231 
 
 
 
 
 
 
Манба:
А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004. 
Турагентлар бозори бир қатор характерли қирраларга эга. Улар олди-
сотдида иштирок этувчилар сонининг кўплиги билан ажралиб туради ва ўзида 
ўткир рақобат курашини акс эттиради. Турагентлар бозорга кириш учун кўп 
йўлларга эга. Бу фаолиятни бошлаш ҳам унча қийин эмас. У йирик сармоя ва 
юқори малака талаб қилмайди. Шу билан бирга кўпинча бозорга киришда осон 
туюлган усул алдамчи бўлиб чиқади ва турагент етарли ресурсга эга бўлмагани 
ва бошқарув кўникмаси ёмонлиги оқибатида инқирозга учрайди. 
Турли маълумотларга кўра, дунёда 20-30 мингдан 70 гача турагентларни 
санаш мумкин. Уларнинг сонини аниқ белгилаш жуда мушкул. Чунки 
мамлакатлар бўйича терминалогия ва дефинициялар бир-биридан фарқ қилади. 
Статистикада уларни йиғишнинг умум қабул қилинган мезонлари ҳам йўқ. Бир 
ҳолатда, кўпчилик Америка қўшма штатларидаги сингари амал қилувчи барча 
турагентлар ҳисобга олинади, бошқаларида – лицензиядан ўтганларигина 
ҳисобга олинади. Мисол учун, Францияда туризм тўғрисидаги 1992 йилдаги 
қонунга мувофиқ турагентлик фаолиятга рухсат берувчи махсус лицензияси 
бор кишиларгина туристик операцияларни амалга оширишлари мумкин. 
Лицензия ўзининг професссионал яроқлигини тасдиқлаган, мижозга зарур 
молиявий кафолат бераоладиган, қоплаш учун етарли суғурта полисига эга 
бўлган, олган мажбуриятини молиявий жиҳатдан жавобгарлигини ҳис 
қиладиган, хусусий идорасига эга жисмоний ва юридик шахсларга берилади. 
Турагентлар статистикасини юритишда шундай ҳам чигал вазиятни турли 
фондлар, клублар, жамиятлар, ассоциациялар яширин равишда туристик бизнес 
билан шуғулланаётган жисмоний шахслар янада мураккаблаштирмоқда. 
Туризмга бевосита алоқаси бўлмаган бу шахслар турагентлик хизматларини 
таклиф қилишаяпти. Бундай кўринишдаги тадбиркорлик структураларида иш 
тажрибаси йўқ, техник имкониятга, туризм соҳасида зарур ишбилармонлик 
алоқаларга эга эмаслар, лицензияси ҳам йўқ. Улар миллий қонунчиликни кўп 
бузишади. Бундай шериклар билан ҳамкорлик қилиш, одатда омадсиз якун 
топади. 
Турагентлик асосий массаси ўзини унча кўп бўлмаган маблағи ва 
чекланган бозор билан намоён қилади. Улар на етказиб берувчиларга, на 
истеъмолчилар халқ атворига заррача таъсир ўтказиша олмайди. Уларнинг 
61 % 
Автомобиллар сотиш; 
11 % 
Отелларда номерларни бронлаштириш; 
11 % 
Круиз (денгиз, дарё саёҳатлари)га 
билетлар сотиш; 
7 % 
Автомобилларни ижарага олиш; 
3 % 
Темир йўл транспортига билетлар 
сотиш; 
7 % 
бошқалар 


232 
кўпчилик қисми бир хил ҳажм ва структурага эга, бир-бирига ўхшаш туристик 
маҳсулотларни, деярли тенг нархларда таклиф қиладилар. 
Лондоннинг «Экономист» журнали маълумотларига кўра, АҚШда
турагентликларнинг аксарият қисми кичик бизнесга таалуқлидир. Бундай 
фирмаларда уч кишидан беш кишигача банд бўлади. Булар директор, 
мижозларни қабул қилувчи агентлардир. Улар консультация беришади, 
туристик хизматларни сотишни амалга оширишади, шунингдек ҳисоб ёзиб 
берувчи ва куръерлик ишларини бажарувчи котиблар бор. Қизиғи шундаки, 
кичик агентликларнинг яримини эгалари хотин-қизлардир. 
Йирик чакана туристик фирмалар оз сонли бўлган ва шундайлигича 
қолаяпти. Фақат 3 % АҚШ турагентликлари 15 млн. америка долларидан 
ошадиган йиллик оборотга эга. Улар ўртасида асосий сотиш ҳажми 
таъминланади. 50 етакчи америка компанияларига АҚШ турагентликлари 
кўрсатаётган барча хизматларнинг учдан бири тўғри келади (жадвал 15). 
Турагентликлар 
туристик 
маҳсулотларни 
истеъмолчиларга 
яқинлаштиради. Уларни харид қилинишига қулайлик яратади, харид эса мижоз 
учун қийинчилик тўғдирмайди. Саёҳатга йўл олиш учун туристик фирма 
ёнидаги турагентликка мурожаат қилиш кифоя. Воситачилик операциялари 
чакана характеридан келиб чиқиб, истеъмолчи яқинлиги турагентлик тармоғи 
географиясини белгилайди. Туристик хизматларни амалга ошириш кўпчилик 
аҳоли пунктлари гавжум районларга қаратилган. АҚШда турагентларнинг 
жойлашиши бунга мисол бўла олади. Шимолий Америка турагентлар 
бозоридаги аҳвол типик ҳисобланади. Унинг таърифи (характеристикаси) 
жаҳоннинг бошқа туристик регионларига асос бўлиб қолиши мумкин.
Европада барча чакана туристик фирмаларнинг 70 % га яқини тўпланган. 
Лондоннинг «Экономист» журнали маълумотларига кўра, уларда 200 мингдан 
ортиқ киши банд бўлиб, обороти эса 75 млрд. америка долларини ташкил 
қилади. Шундан 50,5 млрд. ЕИ мамлакатларига тўғри келади. Нисбатан 
тараққий этган турагентлик тармоқлари Германия ва Буюкбританияда туристик 
чиқиш асосий генераторларида жойлашган. Шунингдек Нидерландияда ҳам бу 
тармоқ ривожланган. Франция, Испания ва Италияда агентлар орқали бозорга 
чиқиш кам роль ўйнайди. 
Сўровларга кўра, агар Нидерландияда туризм соҳасида сўралувчилардан 
ҳар икки кищидан бири воситачилар хизматидан фойдаланган бўлишса, 
Испанияда ҳар беш кишидан бири мурожат қилган. Чакана сотиш тармоқлари 
туризм индустриясининг ажралмас қисми сифатида жаҳоннинг қолган 
регионларини ҳам қамраб олган. Осиёда барча турагентларнинг 8 %, Лотин 
Америкасида 4 %, Африка ва Яқин Шарқда ҳам 4 % ишлаяпти. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish