Халқаро туризм


Жадвал 13  АҚШ жойлаштириш корхоналарининг турлари ва тавсифи



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Жадвал 13 
АҚШ жойлаштириш корхоналарининг турлари ва тавсифи 
 
Жойлаштириш 
воситалари тури 
Катта –
кичиклик 
Яшаш жойи 
Хизматлар 
асссортименти 
ва сифати 
Нарх
даражаси 
Харидорлар 
Жойлашиш 
хусусиятлари 
Жойлаштиришни 
бошқариш 
хусусияти
Хусусий 
меҳмонхона 
Унча катта 
бўлмаган 10 дан 
50 номергача 
Шаҳар 
атрофии ёки 
қишлоқ жойи 
Уй шароитида 
континентал 
нонушта ва 
вақтли, кечки 
овқат 
Ўртача 
Бизнеменлар 
ва 
маршрутдаги 
туристлар уй 
шинамлигига 
интилувчилар 
Шинамлик 
кўкаламзор- 
ликнинг мўл-
кўллиги 
Меҳмонхоналар 
занжирида 
хусусий эгалар 
ёки 
ассоциаллашган 
аъзолар 
Отел тури 
кондоминиум / 
таимшеринг 
Ҳар хил, одатда 
50 тадан 250 
тагача номерлар, 
4-5 номерли 
меҳмонхоналар 
ҳам учрайди. 
Кўпроқ
курорт 
жойларда
Хизмат 
турларининг 
тўлиқ тўплами 
Ўртачадан 
юқори, 
эҳтимол ягона 
нархдаги 
комплекс 
хизмат 
Хусусий 
эгалар ва 
биноларни 
ижарага 
олганлар 
Апартамент 
типидаги 
номерлар, 
мажлислар зали 
ва бошқа йирик 
спорт 
иншоотларининг 
мавжудлиги 
Мустақил касбий 
бошқарувчи 
компания 
Жойлаштириш 
воситалари 
идораси 
Катта, номерлар
бўйича анъанавий 
тақсимланишнинг 
йўқлиги 
Территория 
ташкилотлар 
(ҳарбий 
базалар, 
колледжлар, 
клиникалар 
ва бошқ.) 
Кўпинча ўз-
ўзига хизмат 
қилиш 
Унчалик 
юқори 
бўлмаган, 
яшаш ва 
овқатланишга 
ягона нарх 
ўрнатилади. 
Дастлабки 
тўлов 
Ушбу 
ташкилотга 
хизмат 
сафари билан 
келган шахс 
Одатда 
комфортабелли 
квартирага 
ўхшаш 
Федерал 
ҳукумат, 
маҳаллий 
ҳокимият, 
касбий 
бошқарувчи 
компания 
Манба: 
А.Ю. Александрова. Межународный туризм. М., 2004. 
 


201 
Мулкчиликка муносабат ўзгариши кондоминиум тизимида ўз аксини 
топган. Яъни бир неча шахс биргаликда битта мулкни эгаллайди. Бу ғарбда 
кенг тарқалган ва мамлакат туристик бозорига таймшер кўринишида кириб 
келган. 
Таймшер.
(Timshare, инглизчадан таржима қилинса «Вақт қисми» деган 
маънони беради) - бу биргаликдаги эгалик, аниқроғи клубли жойлаштириш 
воситаларини улардан маълум вақт ичида фойдаланиш ҳуқуқи билан узоқ 
муддатга ижарага олиш (мисол учун, 30-50 ва кўпроқ йил давомида ҳар йили 
бир ҳафтага) дир. Классик таймшер хусусиятлари шундан иборатки, дам 
олишнинг маълум даврига мулк эгаси эканлиги ҳақида сертификат мавжуд 
бўлади. Бир қатор мамлакатларда таймшер мерос қилиб берилиши, гаров 
воситаси, кредитни таъминлаш ва бошқа воситалар сифатида фойдаланиши 
мумкин. 
«Дам олишни эгаллаш» тизими биринчи марта Европада пайдо бўлган 
бўлиб, Шимолий Америка (АҚШ)да такомиллаштирилди. Классик кўчмас мулк 
ва отелларда жойлаштириш бўйича хизматлар сотув объекти бўлиб ўртага 
чиқди. Куротларда апартаментлар сотила бошлади. Йил давомида улардан 
фойдаланиш бир ёки бир неча ҳафта билан чекланган эди. Таймшер бозорининг 
ўзи эса анча кейин шаклланади ва 15 -20 йилдан буён – бу ҳафталар билан 
алмашиниш имконияти пайдо бўлгандан бери амал қилиб келаяпти. 
Бугунги кунда таймшерда бизнеснинг махсус компаниялари – А – СИ-АЙ 
Resort Сопdminium International) ва Ай-Ай (Interval international) ва бошқалар 
орқали алмаштириш операцияларини ўтказиш ва аппартаментларни муддатга 
сотишдан ҳосил бўлаяпти. Уларнинг ёрдами билан қўшимча тўлов эвазига дам 
олиш шароитини яхшилаш, дидга мос апартамент топиш, таътилни ўтказиш 
муддати ва жойини танлаш мумкин. Бунда анча машҳур регион бўлиш 
давомийлиги узоқроқ ва шароити яна ҳам яхшироқ курортга алмаштирилиши 
мумкин. Масалан, Канар оролларида бир ҳафта, Канадада икки ҳафта, ёки 
Австралия, Янги Зеландия, Жанубий Африканинг уч ҳафтасига тенг.
Дам олиш хафталарини алмаштириш бўйича таймшер ва компания 
эгаларидан ташқари, жойлаштириш воситалари (апартамен) эгалари ҳам 
таймшер бизнеси иштирокчилари ҳисобланишади. Клуб дам олишини ташкил 
этишга мўлжалланганлар, таймшер - лойиҳа ишлаб чиқувчилар, маркетинг 
компаниялар, бозорда таймшер-маҳсулотлар ҳаракатига жавоб берувчилар ва 
уларни истеъмолчиларга сотувчилар, клубларни бошқарувчи компаниялар ва 
уларнинг хизмат кўрсатишлари шулар жумласидандир. Ихтисослашган 
туристик биржалар илгари сотиб олинган ва эгалари томонидан сотишга 
топширилган тегишли дам олиш ҳафталарига эгалик сертификатларини 
комиссион савдоси билан шуғулланади. Таймшер – маҳсулотлар яратиш ва 
сотиш жараёнларига профессионал консультантлар (кредит ташкилотларидан 
молиявий маслаҳатчилар ҳуқуқшунос консультантлар ва адвакатлар, 
аналитиклар ва бошқ.) жалб этиладилар. Таймшер бозорининг сўзсиз 
иштирокчилари савдо ассоциациялари – нотижорий ташкилот профессионал 
операторлари, лойиҳачилар ва маркетинг компаниялар ҳисобланадилар. Улар 
қонунчилик доирасида бозорда қабул қилинган иш стандартларини ишлаб 


202 
чиқадилар 
ва 
қўллаб-қувватлайдилар, 
ҳукумат 
органларида 
соҳа 
манфаатларини ҳимоя қиладилар. 
Дам олиш клуби кўп сонли аъзолари ҳам ассоциацияларга бирлашадилар. 
Бундан ташқари уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус компаниялар 
ёки қўлловчи кенгашлар тузилади. Улар клубларнинг ўз мажбуриятларини 
бажаришда кафолат бўладилар. «Клубдан олишига эгалик» индустрияси 
классик туристик бизнесга қараганда мураккаб структурага эга. Бу таймшер 
ҳафта (ҳафталик) сини олди-сотдиси ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш шартларига риоя этиш зарурати билан боғлиқ. Ғарбда таймшерни 
кўпинча жамғарма дам олиш деб атайдилар. Ҳақиқатдан ҳам, у ўз эгасига 
юқори солиқ тўловчи, кўчмас мулкини сақлаш катта харажатларни талаб 
қилувчи ва шунинг учун энг бадавлат кишиларгагина насиб этадиган уй 
эгаларига нисбатан кўп қулайликлар яратади. Ўрта ҳол шахс оддий 
отелларнинг арзонроқ усулларидан фойдаланилади. Аммо бу тур жойлаштириш 
келажакда «Бўлинган вақт» тизими эришадиган даражада воситаларни 
тежашни таъминлай олмайди. Яна меҳмонхонада яшаш учун сарфланган 
харажат қайтмайди, мулкни эса сотиш, ижарага бериш гаровга қўйиш мумкин. 
Келажакда катта қулайлик яратишига умид қилинаётган таймшерни сотиб 
олиш олди-сотди моментида сезиларли пул харажатлари талаб қилинади. 
Албатта «Таътилга мулк» унинг эгасига 10 дан 30 минггача Америка долларига 
тушади. Бу албатта апартаментлар сифати, улар жойлашган жой, фойдаланиш 
муддатига боғлиқ. Австрияда қизғин паллада ҳафталик дам олиш масалан, 22 
минг америка доллари туради. Худди шундай Швейцариядаги клублар ҳам 
қиммат. Буюкбританияда ҳафтанинг ўртача баҳоси пастроқ ва 5-6 америка 
долларини ташкил этади. 
Таймшерни унинг юқори қиймати кўринишида сотиш ғоят назокатли иш 
ҳисобланади. Асосий ахборот мижозга шахсан маълум қилинади ва учинчи 
шахс орқали етказилиши мумкин эмас. Барча музокаралар ва эришилган 
битимлар қатъий конфиденциал характердадир. Бозорда таймшерларни 
ҳаражатлаштириш мақсадида компания мижозлар билан ишлашда синалган 
усулларини қўллайди, яъни индивидуал тақдимотдан фойдаланади. Булар нозик 
психологик ўйинлардир. Бунда фирмалар ходими эҳтиёт бўлиб таклиф 
қилинаётган товар афзалликларини намойиш қилади. Ортиқча хиралик 
қилмасдан харидорни ўзига ром этади, уни узил-кесил хулоса – олди-сотдига 
рози бўлишга олиб келади. 
«Дам олишни эгаллаш» тизими туристик бизнеснинг энг тез ўсаётган 
соҳаси ҳисобланади. Таймшер бизнеси характери ҳам ўзгармоқда. Янги соҳа 
бошланғич фаолияти асосан майда тадбиркорларни жалб этди. Аммо таймшер 
нуфузи ўса бошлаши билан унга йирик компаниялар ҳам интила бошлашади. 
Бугунги кунда таътилларга мулк «Бозори машҳур, энг аввало «Хилтон 
Хоутелз Корпорейшн», «Марриот Интернешнл», «Дисней», «Ай-Ти-Ти 
Шератон», «Бар-рат», «Уимпей», «Холидей Инн Уорлдуаайд» каби Америка 
корпорациялари томонидан тақсимлаб олинган. 
Таймшер индустрияси географияси тўхтовсиз кенгайиб бормоқда. 
Кўпгина қабул қилувчи регионлар унинг билан мавсумий тебранишларни 


203 
текислашни, давомий иқтисодий юксалиш ва инвестициялаш истиқболларини, 
яхшилашни боғламоқда, туристик бандлик, молиявий ва хўжалик бошқа 
секторларида ундан фойдаланаяпти. Бугун клуб курортлари тармоғи 89 
мамлакатни қамраб олган, «Таътилга мулк» эгалари эса 191 давлатда фаолият 
кўрсатишади. 
Таймшер бизнеси АҚШда жуда кенг тарқалган бўлиб, биргина 
Колифорния штатида 80 тадан ортиқ клуб курортлари мавжуддир. Бу ерда дам 
олишнинг ўртача бир ҳафталик нархи 9 минг америка долларини ташкил 
қилади. Ҳар йили Колифорния штати хазинасига 300 млн. доллардан ортиқ дам 
олувчиларга кўрсатилган хизматлар учун турли хил тўловлар келиб тушади. 
«Таътилга мулк» бозори бўйича иккинчи аҳамиятга эгалари Европада 
жойлашган. Кўҳна қитъада барча таймшер курортларининг уч қисми тўпланган. 
Уларда бўлиш ўртача давомийлиги 1,7 ҳафтага баҳоланади. Жамғарма дам 
олишининг узлуксиз нуфузи ошиши инглизларда айниқса кенг фойдаланилади. 
Таймшерга эгалик қилувчи жаҳондаги 4 млн. оиладан 400 минги Буюкбритания 
аҳолисидир. 
АҚШ, Буюкбритания, Мексика, Кариб ҳавзаси, Австрия ва Канадада 
ўтказилаётган доимий социологик сўровлар натижалари кўпчилик таймшер 
эгалари ўз харидорларидан мамнун эканлигини кўрсатмоқда. 85 % 
сўралувчилар жамғарма дам олишидан қониқишади. 75 % сўралганларнинг 
яримидан кўпроғи қўшимча клуб ҳафталарини сотиб олишга хоҳиш 
билдиришган. 
Афсуски, бу жозибадор истиқболлар Россия ва МДҲ давлатларига 
таалуқли эмас. Таймшер ғояси пайдо бўлмасидан у инкор этилган. Таймшер 
компаниялари «Таътилга мулк»ни юқори нархда сотдилар. Энг муҳими 
мижозларга кейинги хизмат кўрсатиш комплексини таъминламайдилар 
(базавий қўллаб – қувватлаш, клуб ҳафталарини алмашлаш ва бошқ.). Оқибатда 
уларнинг кўпчилик эгалари ўзларини алданган ҳис этдилар ва сотиб олинган 
аппартаментларни сотишга мувоффақиятсиз ўринишмоқда. 
Таймшер бизнеси қаерда унга қулай шароит яратилган бўлса, ўша ерда 
гуркираяпти ва энг аввало истеъмолчилар ҳуқуқий ҳимояси кафолатланган. 
Европада таймшерлар эгалари ҳуқуқлари Европарламент директиваларида, 
миллий қонунчиликларда, Англия қироличаси Елизавета II актлари ва 
бошқаларда мустаҳкамлаб қуйилган. Яқиндан буён Россияда таймшер бозори 
ҳуқуқий доирасини белгиловчи стандартга зарурат англаб етилди. Уни ишлаб 
чиқиш учун бир қатор компаниялар Россия компаниялари ассоциациясини 
туздилар. Улар клуб дам олиш бозорида (таймшер) ҳаракатланувчи 
компанилардир. Аммо вужудга келган вазиятни синдириш ва яна потенциал 
харидорлар ишончини қозонмоқ учун таймшер фирмаларга йиллар керак 
бўлади. 
Ҳозиргача гап «Меҳмонхоналар» умумий номи остида жойлаштириш 
воситалари гуруҳлари ҳақида борганди. Унинг билан бир қаторда БТТ 
меҳмонхоналарга ўхшаш муассасалар гуруҳини ажратади. Улар отеллар 
сингари номер принципида ташкил этилган ва зарур хизматлар руйхатини 


204 
тақдим этади. Булар пансионатлар, мебелли хоналар, туристик ётоқхоналар ва 
бошқалардир.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish