193
алмаштирдилар.
Йўловчиларни
тинкани
қуритадиган
регистрация
ташвишларидан холос этдилар. Ҳаражатларни қисқартириш мақсадида парвоз
давомида овқатлантириш ва салқин ичимликлар таклиф этишдан воз кечилди.
Комиссион агентларни тежаш учун билетларни бевосита телефон орқали
сотишга ўтилди. Улар паст нархларда камтарона хизматларни тақдим этади.
Чунки уларни кўп ҳолларда «Фирмали эмас» деб атайдилар. Бугунги кунда
бундай типдаги авиакомпаниялар АҚШ ички маршрутларнинг яримигача
хизмат кўрсатмоқда.
Бозорда янги ўйинчиларнинг пайдо бўлиши тарифлар динамикасида ўз
аксини топди. Нофирма авиакомпаниялар АҚШда ички кирувчиларни ташишда
нархни туширишга муваффақ бўладилар. Бу шубҳасиз дам олиш ва кўнгил
очиш мақсадида туризмни ривожлантириш учун алоҳида аҳамият касб этади.
Бу категориядаги туристлар ишбилармонлардан фарқли равишда авиа тарифлар
ўзгаришга жуда сезгир. Улар учун ҳашамдан кўра, нарх даражаси муҳимроқ.
Нофирма авиакомпаниялар томонидан киритилган инновациялар, балки
жаҳондаги бошқа мамлакатлардан ўзлаштириб олинганди. «Юнайтед
Эйрлайнз» ва «Люфтганза» йўловчи ташишнинг билетсиз тизимига ўтди.
«Сингапур Эйрлайнз» Малайзия пойтахти Куала-Лумпур ва Пинанг
йўловчиларни қайд қилиш (регистрация) қилишни соддалаштирди.
Бу иш махсус бўлимга олиб келинадиган кредит карточкаларини
кўрсатиш бўйича амалга оширилади.
Қайта тартибланиш натижасида мустаҳкамланган Шимолий Америка
авиакомпаниялари жаҳонда ҳавода ташиш бозори сарҳадларидан ошишига
интилди. 1990 - йиллар бошида улар учиш машиналари энг йирик парклари
билан жиҳозланган ва халқаро ва ички йўловчи ташиш ҳажми бўйича
етакчилик қилганди.
Ташқи бозорда ўз авиакомпаниялари ҳаракатига ҳамкорлик қилган АҚШ
«очиқ осмон» ташаббуси сиёсати билан чиқди. Шимолий Американи
жаҳоннинг бошқа ҳудудлари, энг аввало Европа билан боғловчи халқаро
йўналишларида ҳавода ташишда қайта тартиб ўрнатиш ва авиахизматларнинг
Европа бозорини либераллаштириш кўзда тутилганди.
Европа авиакомпаниялари таъсир доираси чекланиб қолиш хавфи остида
қолди. Ҳатто АҚШ авиакомпанияларининг куҳна дунёда йўловчи ташишда
10%
иштироки
ҳам
Европа
осмонларини
Америка
томонидан
монополлаштириб олиш учун етарли эди. Шу билан бирга авиатранспортни
либераллаштириш устунликлари яққол эди. 1992 йилда 12 та Европа
давлатлари транспорт вазирлари «Осмон очишга», Бирлашган Европа ички
ҳавода ташишларга янги қоидалар жорий этишга ва унинг чегараларида
протекционист тўсиқларни сақлаб қолишга қарор қилдилар.
ЕИда ҳаво транспортини қайта тартиблашдан мақсад қуйидагиларга
эришиш эди:
Do'stlaringiz bilan baham: