Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

(ouchhti)
ҳақиқий 
масштаби ва иқтисодий потенциалини аниқлашга ёрдам беради. Талабга 
қурилган 
бу 
кўринишлар 
миллий 
ҳисоблар 
тизими 
ва 
халқаро 
классификациялар билан мос келмайди. Чунки уларда тармоқлар ва иқтисодий 
фаолият турлари ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқариш яъни 
таклиф нуқтаи назари мантиқидан келиб чиқади. 
Таққослашни таъминлаш ва СИКТА кенг ёйилиши халқаро тармоқлар 
стандартлари классификациялари билан мустаҳкам боғланган. Улар код 
таркиблари, типологияси ва кейинги номенклатуралардан фойдаланиб ишлаб 
чиқарилган. Бунда иқтисодий фаолият турларини танлаш умумий бош мезон 
бўлиб, ҳисобланади: яъни масштаб, ихтисослашиш даражаси ва ишлаб 
чиқаришни марказлаштириш (бозорни қамраб олиш). Шу билан бирга талабга 
асосланган туризм чегарасини белгилашдан воз кечиш мақсадга мувофиқ 
бўларди. СИКТА доирасида икки ёндошувни қўшиш қўшимча гуруҳ 
белгиларини киритиш туфайли мумкин бўлди. Яъни туристик харажатлар устун 
йўналишларига эътибор қаратилди. Туризмда таклифлар хусусиятлари билан 
бир қаторда, СИКТА туристик харажатлар улушига тўғри келадиган 
руйхатларга ташриф буюрувчилар хохиши ва талабини қўшиб акс эттирди. 
Танланган белгилар муваффақиятли равишда бир-бирларини тўлдиради ва 
туризм соҳасини чуқурроқ идрок этиш имконини берди. 
СИКТА 17 бўлим, 18 бўлимчалар, 43 гуруҳлар, 66 класс ва 121 класс 
бўлакларини ўзида мужассамлаштирган. Рекрацион хўжаликнинг ўхшаш 
таркиби собиқ совет илмий адабиётларида ўтган асрнинг 70-80 йилларидаёқ 
ишлаб чиқилганди. Тадқиқотчилар кетма-кет амалга ошириладиган технологик 
операциялар доирасида рекрацион тармоқда мавжуд фактлардан келиб 
чиқишди. Унга киритиладиган хўжалик бирлиги аҳоли дам олишини ташкил 
қилишда фаол иштирок этади. Аммо унинг рекрацион фаолият билан 
боғлиқлик даражаси турлича. 
Бир муассаса ўз рекрацион хизматини кўрсатишга ихтисослашади – бу 
уларнинг ишида бош, кўпинча ягона йўналишдир. Сайёҳлик ва экскурсия 
бюролари, отеллар, мотеллар, ресторанлар, кафелар ташриф буюрувчиларга 
бевосита хизмат кўрсатишдан 100 % га яқин даромад оладилар. Улар дам олиш 


187 
соҳасидан ташқарида фаолият юрита олишмайди ва иқтисодиётнинг рекрацион 
сектори учун таркиб яратиш аҳамиятга эга. 
Бошқа гуруҳлар ҳаётий таъминлаш корхоналари ташкил қиладилар. Улар 
туризм объекти ҳам, унинг натижаси ҳам эмас. Уларнинг хизматидан мижозлр 
ҳам маҳаллий аҳоли ҳам фойдаланишади. Шунга қарамасдан савдо тармоқлари, 
коммунал – хизмат кўрсатиш транспорт, алоқа мавжудлиги аҳоли дам олишини 
ташкил этишнинг зарур шартлари ҳисобланади. 
Туристизм индустрияси – бу ўхшаш меҳмонхоналар ва бошқа 
жойлаштириш воситалари, транспорт тармоқлари, кўнгил очар объектлар, 
ишбилармонлик, соғломлаштириш, спорт ва бошқаларга мўлжалланган 
ташкилотлар, шунингдек экскурсион хизматлар ва гид – таржимонлар хизмати 
кўрсатиш мажмуасидир. 
Туристик талабни тўлиқ ва ҳар томонлама қондириш туризм индустрияси 
барча объект ва ташкилотлари, ҳамма хилдаги воситларни, ишларни 
мувофиқлаштирилишини тақозо этади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish