Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Меҳмонхоналар.
Туристларни жойлаштиришда классик типдаги бош 
корхонадир. Унинг асосий белгиларидан бири номерлар мавжудлигидадир. 
Меҳмонхоналар барча зарурий хизматлар турларини тақдим этади. Ҳар куни 
тўшакни тартибга келтириш, хона (номер) ва санитария узелларини 
йиғиштириш, шунингдек, қўшимча ва йўл-йўлакай талаб қилинадиган 
хизматларни бажариш. Меҳмонхоналарнинг турли классификациялари мавжуд. 
Меҳмонхона хўжалиги назарияси ва амалиётида хизматлар турлари ва маиший 
қулайлигидан келиб чиқилиб отелларни гуруҳларга бўлиш кенг тарқалган. Бу 
классификация хизмат кўрсатиш стандартига қараб қабул қилинган отел 
каттегориясига мувофиқ белгиланади. Аттестация натиажалари бўйича ҳар бир 
меҳмонхонага разряд берилади. Бу унинг биноси сифат ва сон хусусиятларига, 
номер фондига, инфраструктураси, турмуш таъминоти, шунингдек шинамлик 
даражаси, асосий ассортиментлари, қўшимча ва йўл-йўлакай хизматлари, 
ходимлар малакаси, сервис маданиятига боғлиқдир. Разрядга эга бўлиш отел 


196 
нархномалари ва мижозлар таркибининг нуфузида акс этади. У саёҳат қилувчи 
шахсга туристик бозор таклифларида эркин муносабатда бўлишга 
кўмаклашади. Меҳмонхонанинг сифати, хизмат кўрсатиш билан нархини 
тенглаштириб кўриш, тунаш учун қулай жой танлашга имкон беради. Бошқарув 
органлари отел классидан давлат инвестициялари ва солиқ миқдорининг 
тақсимланиш мезони сифатида фойдаланилади. Меҳмонхона бизнеси соҳасида 
нарх сиёсатини ишлаб чиқишда уни ҳисобга олади. 
Хизматлар хили ва маиший қулайлик даражаси жиҳатидан отеллар 
классификацияси бутун жаҳон цивилизациясида қабул қилинган кўпчилик 
Европа мамлакатларида бундай турдаги классификациялар давлат таркиби 
(Францияда марказий, Испанида маҳаллий) ишига киради ва махсус 
қонунчилик актларини кўриб чиқиш предмети бўлиб ҳисобланади. Бошқа 
мамлакатлар (жумладан Швейцария)да улар расмий характерга эга эмас, балки 
меҳмонхона бизнеси вакиллари ташаббуси билан келишиб олинади. Бундан 
ташқари кўпгина меҳмонхона занжирлари, ассоциациялар ва иттифоқлар ўз 
классификацияларига эга. Уларнинг умумий сони 30 дан кўп. Шу жумладан, 
юлдузлар тизими (бирдан бешгача), тизими (А-В-С-О), «тош» ёки «калитлар», 
баллар ва бошқалар. Уларни фақат тоифа (категория)лари миқдори, рамзлари, 
балки хизмат кўрсатиш стандартлари билан ҳам фарқланади. Бу фарқлар 
давлатнинг тарихий маданий хусусиятларидан келиб чиқади ва миллий 
анъаналар, урф-одатлар билан узвий боғлиқдир. 
Отелларнинг асосий мижозлари ички туристлар ҳисобланади. Улар йил 
давомида 70-90 % юкланишни таъминлайди. Амалда ана шулар меҳмонхона 
базасига талаб ва сервис даражасини белгилайдилар. 
Австрия ва Германияда энг яхши отел энг аввало кенг ассортиментда 
вино ва пивога, Испания ва Португалияда эса тамаки маҳсулотларига эга 
бўлиши лозим. Агар Францида отел классида биде мавжудлиги муҳим бўлса, 
Греция ва бошқа Жанубий Европа мамлакатларида номерда кондиционер 
борлиги ҳашам ҳисобланади. БТТнинг Европа Иттифоқи меҳмонхоналар ва 
ресторанлар 
Қўмитаси, 
Халқаро 
меҳмонхоналар 
ассоциацияларининг 
жаҳондаги отелларга ягона классификация жорий этишга кўп бор уринишлари 
муваффақиятсиз бўлди. Вазифанинг мушкуллиги шундаки, меҳмонхоналардан 
ташқари бошқа турдаги жуда кўп жойлаштириш воситалари мавжуд, уларнинг 
ҳар бирида ўзига хос хусусиятлари бор.
Вужудга келган вазиятда хорижий туристик катологлар мижозларни 
меҳмонхона танлашини енгилллаштириш учун интилиб, пиктограмма тизимига 
ўтишмоқда. Улар юздан ортиқ турли хил рамзлар ва белгилардан иборат. 
Африкада, БТТ томонидан бошланган пиктограммаларни стандартлаштириш 
ҳам тез натижаларни бермаяпти. Айрим меҳмонхона хизматларининг график 
тасвири аввалгидек жуда бир-бирига зид. Шунга қарамасдан пиктограмма аста-
секин ягона, ҳамма тушунадиган тасвирга яқинлашаяпти ва кўп ҳолларда икки-
уч тилда қисқа изоҳлар билан қулайлик туғдирмоқда (34-расм). 
БТТнинг номерлар ҳажми, уларни жойлашгани, қулайлиги ва 
жиҳозланиши, бошқа бинолари мавжудлиги, меҳмонлар дам олиши ва 
ишбилармонлар ишлаши учун жиҳозланган бинолар борлиги, уларга хизмат 


197 
кўрсатиш 
қандай 
йўлга 
қўйилганига 
қараб 
отеллар 
юлдузли
классификациясидан фойдаланишни тавсия қилди. Меҳмонхона корхоналарини 
юлдуз билан ажратиш энг кўп тарқалган лекин у ҳам универсал эмас. Мисол 
учун, Испанияда бирдан беш юлдузагача меҳмонхона категориялари 
белгиланган бўлиб, унда хизмат кўрсатишнинг юқори сифатлиси алоҳида 
ажратилган. Худди шунча категория Францияда ҳам амал қилинади: юлдузсиз, 
бирдан тўрт юлдузгача ва тўрт юлдуз «люкс». Венгрияда отеллар эса бош 
разрядга эга бўлиб у бирдан беш юлдузгачадир. Мароккода ҳам шундай 
юлдузли классификацияга амал қилинади. Мавжуд фарқларга қарамай, бир 
категориядаги меҳмонхоналар бир-бирига ўхшаш хилдаги хизматлар ва 
маиший қулайликларни таклиф қилади. Юқори разрядли меҳмонхоналар, қулай 
ва шинам номерлардан иборат бўлиб, одатда кенг холлиги, миллий таомлар 
ресторани, дискотека, сауна, сузиш ҳовузи ва бошқа дам олиш, спорт билан 
шуғулланиш, кўнгил очиш биноларга, синхрон таржима, телетайп ва конгресс 
залларига эгадир. 
Корхона моддий базаси хилма-хил талабларига асосланган ва унинг 
эксплуатация ҳолати, сервис маданияти ва сифати ҳисобга олинган 
меҳмонхоналар классификацияси характерлидир. Ташриф буюрувчиларни 
қабул қилиш қанчалик яхши ташкил этилса, жойлашиш воситасининг 
категорияси шунча юқори бўлади. 
Люкс классидаги «Манила» отели Филиппинда жойлашган. Унинг 
ходимлари барча келган сайёҳларни ўша куннинг ўзидаёқ исми-шарифларини 
билиб олишади. Лифтчи ходим эса қайси меҳмон қайси хонада яшашини аниқ 
билади. Буларнинг барчаси индивидуал хизмат муҳитини яратади. 
«Лидинг Хоутелз оф Уорлд» халқаро компанияси ярим асрдан кўпроқ 
вақтдан буён (21 регионал бўлимларига эга) жаҳондаги меҳмонхона ишлари 
ҳолати устидан мониторинг ўтказиб келади. У отеллар ишини баҳолайди ва 
улардан энг яхшиларини аниқлайди. Меҳмонхона корхоналари рейтинги 
уларнинг қисқача характеристикаси, фотосуратлари, жойлашган ўрни, 
номерлар сони ва нархлари билан «Йиллик маълумотнома (справоч)ник»да 
эълон қилинади. Уларнинг асосий қисми АҚШда (40 отел, шу жумладан, Нью-
Йоркда 10 та), қолганлари эса Италия, Швецария, Германия, Франция ва 
Испанияда жойлашган. Кейинги 15-20 йилда меҳмонхона секторида янги 
категория отеллар пайдо бўлиши кузатилди. Улар иқтисодий класс (Budget 
economic hotels) деб аталмоқда. 
Бу унча қиммат бўлмаган ихчам ва қулай меҳмонхоналар жуда кўп Ғарб 
мамлакатлари, биринчи навбатда АҚШ, Буюкбритания, Франция туристик 
бозорида ўзининг афзалликларини намоён этди. Улар хизмат кўрсатиш юқори 
стандартларини таъминлайди, мақбул нархларда кўнгил истаган номерларга 
жойлашишни кафолатлайди. 
Янги категория афзаллиги унинг номида ҳам акс этган. Бунда 
«Иқтисодий» (tconomic) атамаси «тежамли» деган маънони англатади. Бу билан 
шу нарса таъкидланадики, қийматнинг пасайишига сервис хизмати сифатини 
ёмонлаштириш эвазига эмас, балки қатъий тежамкорлик режимини йўлга 
қўйиш орқали эришилади. Тежамкор клас меҳмонхоналар намунавий қурилиш 


198 
характери, дизайн соддалиги, бино ичида ҳашаматли пардоз-андознинг йўқлиги 
билан ажралиб туради. Шаҳар чеккасидаги арзон ерларда жойлашган бу 
жойлашиш воситалари чекланган хизматлар хилларини таклиф этади ва шу йўл 
билан овқатланиш соҳасида йирик операцияларга маблағни тежаб қоладилар. 
Улар шунингдек маъмурий – бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимларни 
яримига қисқартириб, асосий харажатлар статеяларидан бири бўлган иш ҳақи 
харажатларини ҳам кесиб ташлашлари мумкин. 
Тилга олинган тадбирлар уларга корхона рентабеллигига зарар 
етказмасдан яшаш учун тарифларни 20-50 % га қисқартириш имконини берди. 
Бу отелларда ўртача юкланиш коэффициенти 80 % дан ошади. 
Меҳмонхоналар ўртасида жиҳозланиши ва кўрсатаётган хизматлари 
хусусиятларига қараб, кенг профилдаги меҳмонхоналар ажралиб туради. Яъни 
улар апарт-отел (квартира типида), мотеллар, курорт меҳмонхоналари, клублар 
яшаш билан бирга ва бошқалар. 
Туристик бизнесда кейинги йилларда «Pucopte» (инглизчадан reпort - 
курорт) класс отеллар тармоғи тез ривожлана бошлади. Одатда улар манзарали 
қирғоқ бўйларида жойлашган. Тропик боғлар ва парклар кўринишидаги ям-
яшил дарахтларга бурканган «рисортс» лар жаннати дам олиш жойларидир. Бу 
категориядаги 
отелларга 
тижорат 
хизмат 
«ҳаммаси 
бор» 
тизими 
муваффақиятни келтиради. 
Улар томонидан амалга оширилаётган хизматларга жойлашиш, 
овқатланиш («швед дастурхони»), кўнгил очиш барлардан тез-тез бепул 
фойдаланиш, шунингдек самолётга имтиёзли билетлар, трансфер, экскурсиялар 
киради. Шинам ва унча қиммат бўлмаган дам олиш аъло даражада транспорт 
хизмати кўрсатиш билан уйғунлашиб кетган. Болалар ва уй ҳайвонларини 
назорат бетида қолдириш мумкин. Шунингдек бошқа қулайликлар «Рисорте»ни 
туристлар учун айниқса ўрта хол сайёҳлар учун янада жозибадор қилади. 
Уларнинг тармоқлари тўхтовсиз кенгайиб бораяпти. Фиджи ва Малайзия, 
Португалия ва Сейшел ороллари – уларни қамраб олган. Бу руйхатни яна 
давом эттириш мумкин. Бразилияда бундай дам олиш масканлари курорт 
модасининг сўнгги кашфиёти бўлди. 1995 йилда унинг 5000 километрлик 
қирғоқлари бўйлаб ёйилган йирик 14 «Рисортс» ларида 170 минг киши дам 
олди. Бразилия яқин келажакда яна шундай ўзининг 43 та марказини очишни 
мўлжаллаяпти. Уларни куриш учун 3,5 млрд. Америка доллари ажратилган.
Мижоз учун курашда меҳмонхона корхоналари бутун гуруҳлари ва ҳар 
бир отель алоҳида хизмат турларини доимий равишда кенгайтириб бораяпти ва 
туризм бозорга талаби (оригинал) таклифлар киритишаяпти. 
Классик отеллар билан бир қаторда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг 
катта штатига эга ва мижозларга кенг хизматлар таклиф этувчи, шинамлик 
даражаси юқори бўлган меҳмонхона типидаги соф миллий мотеллар АҚШда 
пайдо бўлди ва кенг тарқалди. XX аср бошларида йўл ёқалари бўйлаб 
«Туристик кулбалар» қурила бошлади. Бу объектлар жойлашишнинг элементар 
қулайликларига эга бўлиб, одатда фермерлар дам олишлари учун тўхтаб 
ўтишга мўлжаллангандир. 


199 
«Мотель» атамаси 1935 йилда пайдо бўлди. АҚШ статистикасида мотел 
автомобилда саёҳат қилувчи туристларни қабул қилувчи муасаса сифатида 
талқин этилади. Бу муассасалар йил давомида ёки мавсумда меҳмонхона 
эксплуатация хизматлари (худи отелдагидек, лекин «люкс» категориядан 
пастроқ) ва техник хизматлар тўлиқ мажмуаси (гаражлар, автомобил 
сағланадиган майдон, ёқилғи қўйиш станцияси ва автомобилни таъмирлаш 
устахонаси)ни тақдим этади. Одатда улар шаҳардан ташқарида ташкил этилган 
бўлишади. Мижозларнинг тўхтаб ўтиши давомийлигига қараб мотеллар 
транзит ва охиргиларга бўлинади. Бирнчиси шоссе йўл ва бош магистраллар 
бўйлаб жойлашади. Иккинчиси эса дарё қирғоқлари, кўл ва сув дамбалар 
яқинида бўлади. 
60-йилларда АҚШда мототеллар шуҳрат қозона бошлади. Бу типдаги 
меҳмонхона корхоналари ўша мотел хизматларини таклиф қилади. Лекин 
хизмат сифати юқорилиги ва қулайликлар яхшилангани отелларга хосдир. Бу 
жойлашиш объектларининг яхши молиявий кўрсаткичлари жуда кўп отелларни 
мототелларга айланишига замин яратди. Асосий бино олдинги меҳмонхона
шаклини сақлаб қолди. Унга туташ ҳудудларда эса автомобиллар учун тўхташ 
жойи, гараж, техник хизмат станциялари жиҳозланади. 20 йил давомида 
отеллар сони мутлоқ ва нисбий ифодаларда икки марта камайди. 
Мотеллар ва мототелларда хизмат кўрсатувчи ходимлар умумий сони 
меҳмонхона муассасаларида бандликни урушдан кейинги 30 йил давомида уч 
мартадан зиёдроққа кўпайтирди. Мотелларда номер фонди юклатиш 
коэффиценти отеллар учун шунга ўхшаш кўрсаткичлардан зиёд бўлиб, муносиб 
равишда 72 % ва 62 % ни ташкил қилади. Мотелда суткалик тўлов ўртача 
ҳажми отелга нисбатан ярмига кам. Шунга қарамасдан мотелда йиллик 
тушумлар суръати ўсиши юқори даражада қолмоқда. 
Меҳмонхона корхоналари хизмат сифати ва хиллари, маиший 
қулайликлари даражасидан ташқари хусусий мулклиги шакли билан ҳам 
фарқланади. Бу белгига кўра давлатники, муниципиал ва шахсий отелларга 
ажратилади. Кейинги категория бозорда туристик хизматларни мустаҳкам 
эгаллаб турибди. Париж, Лондон, Амстердам, Брюссель, Мадрид, Франкфурт – 
на Майн каби Европа туризм марказларида меҳмонхона типидаги 
жойлаштириш воситаларининг 50 % дан кўпроғи, Миланда эса 90 % унга тўғри 
келади. Муниципал отеллар салмоғи анча паст бўлиб, Франкфурт – на – 
Майнда 10 %, Брюссель ва Лондонда 40 % ни ташкил қилади. Меҳмонхона 
хўжалигида давлат сектори бир мунча суст ривожланган. Унинг улуши 20 % 
дан ошмайди. Брюссель, Лондон, Мадрид ва Миланда у умуман йўқ. АҚШда 
шахсий жойлаштириш воситалари билан бир қаторда, идора ва муассасаларга 
тегишли меҳмонхона корхоналари, шунингдек кондоминимум (таймшеринг) 
типида отеллар тарқалган. Унинг қисқача характеристикаси 13-жадвалда 
келтирилган. 


200 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish