Халқаро туризм


 Сафарни ташкил этиш бўйича таснифлаш



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

1.3.2. Сафарни ташкил этиш бўйича таснифлаш
 
Ташкиллаштирилган туризм
– туристик фирма томонидан якка-
индивидуал ёки гуруҳ ҳолдаги туристларга ташкил қилинган саёҳат. 
Ташкиллаштирилган туристлар туроператор ёки унинг агентидан турли 
хизматлар тўплами билан турпакетларни сотиб олиш ҳуқуқини олади. 
Туризмда 
ташкил 
этишнинг 
қарама-қарши 
усуллари 
бўйича 
уюштирилмаган ёки хусусий туризмни кўрсатиш мумкин. Хусусий саёҳат 
турагентликка мурожаат қилмасдан, бевосита етказиб берувчидан хизматларни 
сотиб олиш йўли билан мустақил равишда ташкил қилинади. Баъзан хусусий 
саёҳатни «Ўзбошимчалик» деб хато айтилади. Аммо бироқ «ўзбошимча 
туризм» жуда тор тушунча бўлиб, саёҳатдан ҳаракатланишнинг фаол усуллари 
(пиёда, велосипед) дан фойдаланилади. Бу турист томонидан мустақил ёки клуб 
инструкторлари ёрдамида ташкил этилади. 
 
1.3.3. Саёҳат мақсади бўйича таснифлаш
 
БТТ бош мақсадга боғлиқ ҳолда сафарни қуйидаги гуруҳларга бўлади: 

рекреация; 

ижтимоий мақсадлар; 

ишга алоқадор ва касбий (профессионал) мақсадлар; 

танишлар, қариндошларникига ташриф буюриш; 

диний (зиёрат); 

бошқа мақсадлар. 
Мақсадга боғлиқ ҳолда туризм турларини қисқача куриб чиқамиз. 
Рекраеция мақсадидаги туризм.
Бу туризмнинг асосий мақсади дам 
олиш, даволаниш ва бошқа соғломлаштириш мақсадларидан иборат. У бўш 
вақтни тўлдириш учун сайр-томоша ва турли хил спорт машғулотларини 
таклиф этади. Баъзи асосларга кўра унга туризмнинг экскурсия, ихтисослашган, 
таълимий, спорт, саргузашт, экзотик, экологик турлари ҳам қўшилади. 
Экскурсия туризми билим ортириш туризмининг кўпроқ оммалашган 
турларидан бири ҳисобланади. У туристик диққатга сазовар жойлар билан 
танишиш мақсадида амалга оширилади (тарихий ёдгорликлар, архитектура 
обидалари ва санъат бошқ.). 
Экскурсия маршрутлари одатда бир неча шаҳарлардан ўтади ва энг 
машҳур ёдгорликлар билан танишиш имконини беради. Бунга Германия бўйлаб 
ном қозонган: Кёльн-Бонн – Дюсельдорф – Франкфурт-на – Майн – Нюренберг 
– Мюнхен. Италия бўйлаб: Рим – Венеция – Флоренция йўналишларини 
кўрсатиш мумкин. 
Махсус туризм.
Оддий дам олиш саёҳатидан фарқли равишда мазкур 
туризм маълум мақсадга эга. Халқаро спорт мусабақаларида иштирок этиш, хоҳ 
ҳайвонларни кузатиш, хоҳ от спорти йўналиши, тарихий ва шахс билан боғлиқ 
жойда бўлиши учун келган бўлсин туристларнинг мақсади шулар билан 
боғлиқдир. Махсус ихтисослашган туризмда ғайриоддий жойлашиш масканида 
тўхташни истовчи бирлашган туристлар гуруҳлари ажратилади. Бу жой 


16 
саломатлик фермаси ёки деҳқон уйи бўлиши мумкин. Бу сегмент бўйича 
ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бундай туристлар юқори даражада 
маълумотли, шахсий даромади баланд, ижтимоий аҳволи мартабали 
(бошқарувчи, ноёб мутахиссислар ва бошқа юқори даражадаги касб эгалари) 
кишилардир. 
Таълимий туризм
. Ўқиш, малака ошириш мақсадидаги саёҳат халқаро 
туризмда нисбатан янгидир. Кўпроқ тил ўрганиш учун сафарлар 
оммавийлашмоқда. Айниқса Буюкбритания ва бошқа инглиз тилида сўзловчи 
мамлакатларга қизиқиш катта ортиб бормоқда. 
Спорт туризми.
Спорт сафарларининг бош мақсади – танланган спорт 
тури билан шуғулланиш. Бундай сафарлар фаол ва пассив ҳолатга бўлинади. 
Фаолда қайсидир спорт тури билан шуғулланиш асосий ўрин тутади. Пассивда 
эса спортга қизиқиш масалан мусобақаларга ташриф буюриш-томоша асосий 
мақсаддир. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish