Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Савдо алоқалари.
Ҳорижий мамлакатларда сайёҳатга борадиган 
туристлар, одатда, ўша ерда нималарни харид қилиши қизиқтиради. Бу ноёб, 
маҳаллий ҳунармандчлик маҳсулотларини, сувенерларни, қариндош уруғлари, 
оила аъзолари учун харид қилишидир. Бундай сувенерлар, совғалар одатда 
сайёҳлар гавжум жойларда магазинларда, дўкончаларда сотилади. 
Туризм ривожланган бир қатор мамлакаттларда хорижий давлатлардан 
келадиган сайёҳларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда саноат 
экспортини ривожлантиради. Ҳозирги кунда Бирлашган Араб Амирлиги (БАА), 
Греция, Италия, Сингапур, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея каби 
мамлакатлар хорижий туристларга узоқ муддатли фойдаланиладиган товарлар 
(кийим-кечаклар, рўзғор буюмлари, электорника, радио, телефон, телевизор, 
видеотехника асбоблар)ини сотишга киришганлар. 
Сиёсий омиллар
. Сиёсий омилларга келганда туристларни қабул қилиб 
олувчи ва туристларни жўнатувчи мамлакатларда муҳим туристик маршрутлар 


25 
йўналишидаги ҳудудларда, минтақаларда сиёсий вазиятнинг ҳолатига ҳам 
боғлиқ бўлади. 
Маълумки, мамлакатдаги ички вазиятнинг қай даражада турғунлиги кўп 
ҳолларда халқаро туризм оқимининг йўналишини белгилайди. Табиийки, 
давлатлараро туристларни алмаштиришда, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро 
келишувчилик муносабатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Одатдаги 
дипломатик алоқалар, туризм соҳасидаги келишувлар, шартномалар, 
коммуникациялар ва транспорт воситаларидан ҳамкорликда фойдаланиш, 
туристик рекламаларни бир-бирлари билан алмаштириш-буларнинг ҳаммаси 
туризмнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатади. 
Ижтимоий - демографик омиллар.
Дунё мамлакатларида демографик 
жараёнлар (аҳолининг туғилиши, ўлими, табиий кўпайиши, аҳоли миграцияси 
кабилар) ҳам халқаро туризм соҳасининг ривожланишига ўз таъсирини 
кўрсатади. Ер шарининг турли давлатларида, ҳудудларида ва минтақаларида 
аҳоли сонининг кўпайиб бориши, айниқса шаҳар аҳолиси агломерация 
доирасининг борган сари кенгайиб бориши кишиларнинг дам олиши ва 
сайёҳликка чиқишни тақазо қилади. Шу борада туризмнинг ривожланишига 
таъсир этувчи демографик омилларни қуйидагича ифодалаш мумкин: 

дунё халқларидаги бир-бирига ўхшашлик бўлиш умумий томонлари, 
уларнинг қизиқишлари ҳ.к; 

айрим малакавий соҳалардаги кишиларнинг махсус сайёҳлик гуруҳда 
фаол иштирок этишнинг кучайиб бориши; 

туризм таркибидаги хотин-šизлар ва ёшлар салмоғининг ортиб 
бориши; 

халқаро аҳамиятга эга бўлган курорт ва санаториялар тармоғининг 
кўпайиб бориши, уларда даволанишга моил бўлган касаллар сонининг 
ортиб бориши; 

кишиларнинг атроф муҳитга бўлган қарашлари, тушунчалари ва 
муносабатларнинг ўзгариб бориши ҳ.к. жуда катта роль ўйнайди. 
Халқаро туризмнинг ривожланишида маданий-тарихий обидалар
,
этник 
шарт-шароитлар билан қушилиб кетади. Архитектура объектлари, музейлар, 
расмлар галереяси, маҳаллий мусаввирлар ишлари, тарихий ёдгорлик 
обидалари ҳам хорижий туристларни ўзига жалб қиладилар. Тарихий 
ёдгорликлар ва бошқа халқлар маданиятига қизиқиш халқаро туризмнинг энг 
муҳим стимулларидан биридир. 
Халқаро туризмнинг ривожланишида этник шарт-шароитлар ҳам 
алоҳида аҳамиятга эга. Дунё аҳолиси ирқи, миллати, тили, дини, турмуш тарзи, 
маданиятининг хилма-хиллиги билан кўпгина туристларда қизиқиш ўйғотди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish