23
давлат буюртмалари, миллий боғлар, ов қилиш учун ажратилган махсус
ҳудудлардир. Бундай ҳайвонат ва ўсимлик дунёсининг марказлари юздан
ортиқ бўлиб, Африка, Осиё, Европа, Австралия, Америка (АҚШ, Канада) нинг
сайёҳат қилиш минтақалари ва ҳудудлари ҳисобланади.
Кўпгина хорижий туристларни ўзига жалб қиладиган омиллардан бири,
бу
шифобахш минерал сувлар
бўлиб ҳисобланади. Унинг асосий
масканларига Россия, Грузия, Венгрия, Словакия, Чехия, Украина каби бир
қатор мамлакатлар мисол бўлади.
Хорижий туристларнинг тоғ шароитидаги спорт турлари альпинизм
(Альп, Кордильера, Ҳимолай то¼лари ҳ.к.), чанғи спорти (Скандинавия, Альп,
Татра тоғлари) сув устида чанқида сузиш, сув остида сузишлар турлари борган
сари ривожланиб бормоқда. Германия, Франция, Италия, Бельгия, Швеция,
Буюкбритания, Греция ҳамда АҚШ мамлакатларида хорижий сайёҳлар спорт
овлари, балиқ овлашларда кенг кўламда иштирок этмоšдалар.
Иқтисодий географик омиллар
. Иқтисодий географик омилларга
туризмнинг моддий техника базаси, яъни меҳмонхоналар фонди, умумий
овққатланиш корхоналари (ресторан тармоқлари), спорт иншоотлари, томоша
ва сайр қилиш, дам олиш, бир қатор сервис хизмати кўрсатиш объектлари ички
ва ташқи коммуникация тармоқлари автомобил, темирйўл, ҳаво йўллари,
денгиз ва дарё транспорти, алоқа воситалари, Интернет тармоғи киради.
Халқаро туризмнинг жадал ривожланишига янги темир йўллар, автомобил
трассалари, денгиз, дарё, ҳаво транспортлари, замонавий туристик автобуслар,
енгил автомобиллар, шу жумладан ётиб ухлайдиган комфортабелли автомобил
тиркагичлар, мотоцикллар, мотороллерлар, янги денгиз, дарё пассажир
кемалари, теплоходлар, тез учар реактив ҳаво лайнерлари ҳ.к. буларнинг
ҳаммаси халқаро туризмни ривожлантиришга катта имкониятлар туғдиради.
Маълум бир минтақада, ҳудудда халқаро туризмнинг ривожига таъсир
этувчи иқтисодий-географик омилларга қўйидагилар киради:
турстларни қабул қилувчи мамлакатлар, минтақалар, ҳудудларнинг
иқтисодий-географик жойланиши;
туристларни қабул қилувчи ва туристлар юборувчи мамлакатларнинг
иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси;
ички туризм соҳасининг ривожланиш ҳолати;
хорижий туристларни қабул қилувчи мамлакатларнинг меҳнат
ресурслари билан таъминланиш даражаси, малакали кадрларнинг
сони, уларнинг тайёргарлик даражаси ҳ.к.
маълум бир ҳудудда рекрацион ресурсларнинг šиймати, транспорт
хизматлари
тури,
озиқ-овқат
маҳсулотларнинг
нархи,
меҳмонхоналарда жойлашиш нархлари, туристик объектлар қурилиш
майдонларининг баҳоси;
траспорт, алоқа воситаларининг ҳудудда тутган ўрин ва ҳолати билан
характерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: