Халқаро туризм


Ишга алоқадор ва касбий (профессионал) мақсадлардаги туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Ишга алоқадор ва касбий (профессионал) мақсадлардаги туризм.
Айрим меҳмонновоз мамлакатлар туристик индустриясида туристларнинг икки 
бош категориясидан бири – ишбилармон саёҳатчилар турғунлигига қаратилган 
ҳолат кузатилмоқда. 
Туризм бу турининг хусусиятлари шундан иборатки, ишга доир 
мақсадларда келувчи туристлар асосий вақтларини мажлислар ёки иш юзасидан 
учрашувларда ўтказадилар, қатъий дастурга ва тадбирлар графигига амал 
қилади. Улар кўпинча ўзларининг манфаатлари билан боғлиқ ўша битта 
шаҳарга келишади. Қиммат нархдаги меҳмонхоналарда тўхтайдилар, буюртма 
транспортдан, ишбилорманлар билан учрашув учун махсус жихозланган 
бинолардан фойдаланадилар, ҳамда тантанали қабуллар, шунингдек 
индивидуал экскурсияларда иштирок этадилар. 
Ишбилармон туристлар дам олувчи туристлардан катта харажатлари 
билан бутунлай фарқ қилишади. Ишбилармонлик туризмнинг кўпроқ тарқалган 
турларидан бири конгрессли туризмдир (Conference Travel). Рус версисияда уни 
илмий туризм деб қабул қилиш таомилга киритилган. Конгрессли туризм 
мақсади илмий-амалий семинарлар конференциялар, сеъздлар ўтказишдан 
иборат. Баъзан ишбилармонлик туризмида билим орттириш ёки рекреация 
туризми элементлари ҳам мавжуд бўлади. 
Ишбилармонлик туризмига шунингдек рағбатлантирувчи (инсентив-
туризм) ҳам киритилади. Рағбатлантирувчи туризм буюртмачиси сифатида 
йирик корпорациялар чиқишади, улар алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари 
гуруҳ сафарлари учун тўловларни зиммасига оладилар. 
Ишбилармон туризмида икки йирик сегмент ажратилади: якка – 
индивидуал ёки гуруҳ, улар ишга доир мақсадларда саёҳатга чиқишади ва 
турли компаниялар ходимлари тез-тез компания иши бўйича сафарга 
борадилар. Бу кейингиси ўзида 
корпоратив туризм
деб аталадиган сафарларни 
намоён этади. 
Жаҳон туристик бозорида учта йирик трансмиллий компаниялар 
ишлайди, улар корпоратив туризмга ихтисослашган: “American Express” (1850 
й. пайдо бўлганидан бошлаб бу бизнес тарихини юритади), «BTI» ва “Carlson 


18 
Wadonlit Travel”. Уларнинг йиллик оборот сумммаси 3,7 млрд. яқин АҚШ 
долларини ташкил этади.
Корпоратив туризмда турфирмалар мижозлари – булар ҳуқуқий шахслар 
ёки компанияларнинг ишончли шахсларидир. Улар номланган корпаратив 
карточкаларга эга. Тартибга кўра, улар сайёрамиздаги турли бурчакларда 
ишбилармонлик манффатларига доир нуфузли корпорацияларни ифода 
этадилар. Шу мақсадда мунтазам ишбилармонлик сафарига бориб келадилар. 
Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган турфирмалар 
уларнинг ишончини қозонишга ва максимал қулай шароитлар яратиб, хизмат 
кўрсатишга интиладилар, одатда булар икки томонлама конкрет тузилганда 
келишиб олинади. Корпоратив мижозларнинг асосий талаби тез ва сифатли 
хизмат кўрсатишдир. Корпоратив мижоз учун рақобат курашида юқори 
малакали, юксак технологиялардан хабардор турфирмалар ғолиб чиқишади. 
Улар ўзларининг талабчан мижозларининг диди, майда-чуйда инжиқликларини 
тез илғаб оладилар, шунга қараб хизмат сифатларини ошириб, усулларини 
ўзгартирадилар. 
Россияда корпаратив туризм айниқса Россия иқтисодиёти қайта 
қурилиши билан жадал ривожлана бошлади. Бу вақтда ғарб ишбилармон 
доиралари мамлакатга жуда кўплаб ўз вакилларини юборадилар. Улар бизнесни 
юргизиш реал шароитлари билан танишдилар, ишбилармонлик юзасидан 
алоқаларни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқадилар. Бу Россия кириш 
турзмини ўзлаштириш учун ғарб туристик компанияларини ёпирилиб келишига 
сабаб бўлди. Лекин бу бозорда улар мамлакат турфирмаларининг кучли 
рақобатига дуч келдилар. Мамлакат фирмалари орасида «Тримор» ва «Ника-
Тур» ларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. 
Турагентликларда копоратив мижозлар кўпроқ мурожаат қиладиган кенг 
тарқалган хизмат авиабилетлар сотиб олиш ҳисобланади. Айниқса бу 
хизматдан Россияда вакилликлари жойлашган хорижий компаниялар катта 
иштиёқ билан фойдаланишмоқда, улар ўз ходимлари вақтини қадрлашни 
билишади. Ихтисослашган турагентлик бу ишни профессионал даражада 
бажариш усулини яхши билишади: қулай маршрут ва бориладиган жой 
графигини танлашни, қулай отелни тавсия қилишни, шунингдек отелда жойни 
бронлашни тезкор ҳал этишади. Автомобилни ижарага олиш ёки кутиб олиш, 
аэропортга кузатиб қўйишни бажарадилар. Турагентлик хизмати қиймати 
одатда мижоз авиакомпания ёки бошқа етказиб берувчига тўлаган нархдан 
ошмайди. 
Авиакомпаниялар 
билетлар 
сотилиши 
нархи 
доирасида 
турагентликларга сахийлик билан комиссион мукофатлар беради. 
Корпоратив мижозларнинг тезкор ва сифатли узатилган ахборотларга 
талабчанлиги ошиши турфирмаларни замонавий компьютер технологияларини 
қўлланишига мажбур этади. Турфирмалар рақобатбардошлигини таъминлашда 
айниқса компьютер турмоқларини сотиб олиш муҳим аҳамият касб этади. 
Ҳозирги вақтда дунё бўйича авиакомпаниялар ва турагентликлар идораларида 
600 мингга яқин бронлаштиришнинг глобал тизими (ГСБ) терминлари 
ўрнатилган. Улар орқали на фақат самолётга билет олиш мумкин, балки 
меҳғмонхона, сафар, маҳаллий театр ва бошқаларга буюртма бериш ҳам 


19 
мумкин. ГСБ да ишлаш афзаллиги фақат туристик хизматларга беқиёс 
буюртмалар бериш ва тасдиқ олиш эмас. Буюртмаларни реал вақт режимида 
жуда қисқа муддат ичида бажарилишида ҳамдир. 
Россияда бронлаштиришнинг халқаро глобал тизимида амал қилаётган 
«Amadeus», “Wordspan”, “Sabre”, ва “Galileo” жуда машҳур. Бу масалалар 
кейинги бўлимда батафсил ёритилган. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish