5.Таълим муассасасида методик хизмат фаолиятини ташкил этиш
(Методик кенгаш ва методбирлашмалар фаолияти ҳамда педагогларнинг инновацион фаолиятини ташкил этиш йўллари. Таълим сифатини оширишнинг долзарб масалалари.)
Айни пайтда таълимнинг глобаллашуви инновацион технологияларнинг жорий этилаётгани кенг кўламли ахборотлар оқими таълим мазмунини мунтазам янгилаб такомиллаштириб боришни тақозо этади. Бу жараёнда методистнинг хусусан улар орқали амалга ошириладиган методик хизмат кўрсатиш тизимининг ўзига хос ўрни масъулияти борки таълим-тарбия жараёнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан методик хизмат кўрсатиш тизимининг изчил ҳамда самарали йўлга қўйилишига боғлиқ. Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилгандан сўнг таълим соҳасида бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди ва узлуксиз таълим тизими шаклан ва мазмунан янги ривожланиш босқичларига ўтди, яъни ўқитиш жараёни такомиллашиш йўлига тушиб олди. Шундай қилиб ҳар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми бўлган таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади.
Мустақилликни мустаҳкамлашнинг стратегик йўлида оғишмай давом этаётган ва иқтисодиётни эркинлаштириш йўлига кириб бораётган мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш унга ривожланган мамлакатларнинг илғор технологияларини жорий қилиш миллий қадриятларимизни сингдирган ҳолда таълимни ташкил этиш бу жараённи пухта ва самарали амалга ошириш ишлари бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилишнинг ташкилий илмий ва методик асослари яратилди асосий мақсад эса комил инсон ва етук малакали рақобат бардош мутахассислар тайёрлаш деб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ”ги ПФ-4947-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПП-3180-сонли қарори,Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ”ги 140-сонли, 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус,касб-хунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли,2013 йил 8 майдаги “Узлуксиз таълим тизими учун чет тилларидан давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 124-сонли қарорлари ва 2017 йил 25 июлдаги 803-ф сонли Фармойишини ижросини таъминлаш, Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ПҚ, 2017 йил 30 сентябрда 3304-сонли,Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрда Халқ таълими муассасалари педагогик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкаси миқдорларига ўзгартириш киритиш ҳақида 362-сонли қарори, Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 19 декабрда Халқ таълими тизимида Халқ таълими тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида 346-сон буйруғи, ХТВ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2014 йил 19 декабрь Халқ таълими муассасалари педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари ҳамда ХТБ лари ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида 63,-36-ҚҚ-сонли қарорлари ишлаб чиқилган.
Давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилиши, таълим-тарбия жараёнига педагогик инновацияларни жорий этиш ҳолатини ва таълим мазмунини такомиллаштириш, таълим-тарбия самарадорлигига эришиш мақсадида мактабимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, ҳар куни эрталаб ўқувчи ва ўқитувчилврни мактаб директори ва ўринбосарлар кутиб олиб,уларнинг дарсга тайёргарлигини назорат қилинади.Ўқув хоналарининг дарсга тайёрлигини, тозалигини, ўқувчиларнинг давоматини, дарслик ва ўқув қуролларининг мавжудлигини назоратга олинади. Ҳар куни камида бир соатдан дарс кузатилади.
Мактабда таълим сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида методик кенгаш режаси ишлаб чиқилди. Меъёрий ҳужжатлар асосида узлуксиз методик хизмат тузилмаси ҳамда узлуксиз методик хизматнинг асосий мақсадлари қуйидагидан иборат.
1.Таълим мазмуни натижаларини таҳлил қилиш ва муаммоларини бартараф этиш;
2. Методик маҳсулотлар билан таъминлаш, амалий –методик ёрдам кўрсатиш;
3.Таълим мазмунини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий-амалий анжуманлари, ўқув семинарлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш;
4.Илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш.
Таълим муассасаларида методик хизматни такомиллаштириш мақсадида “Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 144-сонли буйруғи ва 14 та Низом ишлаб чиқилди. Ушбу буйруқ асосида мактабимизда ҳам турли ижобий ишлар амалга оширилган. Мактаб методика кенгаши таркибида 8 та фан услуб бирлашмаси фаолият кўрсатмоқда. Уларга тажрибали устозлар рахбарлик қилишмоқда.
Мактабда метод кенгаш иш режаси ишлаб чиқилди ва шу режа асосида ҳар бир метод бирлашмалар фаолият олиб бормоқда. Ҳар ойнинг сўнгги ҳафтасида методик кенгаш ва метод бирлашмаларнинг йиғилишлари бўлиб ўтади.
Методик кенгаш аъзолари билан ҳамкорликда иш олиб бориб,ҳозирги кунгача методик маърузалар тақдимоти, “Устоз-шогирд”, “Яхши муаллим –сифатли таълим”, “Маҳорат мактаблари” каби инновацион технологиялар асосида очиқ дарслар, ташкил қилинди.
Мактабда “Аниқ фанлар” 6 нафар математика фани ўқитувчиси фаолият юритади. Метод бирлашма раҳбари иккинчи тоифали математика фани ўқитувчиси Г.Дадабоева метод бирлашма йиғилишларини ўз вақтида ўтказиб бориш билан бирга,аъзолар ичида иш тақсимотини тўғри ташкиллаган. Ҳар ойда биттадан ўқитувчининг фаолиятини танқидий ўрганиш билан бирга, очиқ дарс, методик маъруза ва турли тақдимотларни амалга оширади. Бундан ташқари “Она тили”, “Рус тили”, “Инглиз тили”, “Табиий фанлар” ва “Бошланғич синф” ўқитувчилари каби метод бирлашмалар фаолият юритиб келмоқда. Ҳар бир фан метод бирлашмада фаолият юритаётган педагоглар ўзларининг бор куч имкониятларини ишга солиб, дарсларида инновацион технологиялар, АКТларидан фойдаланмоқдалар. Бунинг учун мактабда барча шарт-шароитлар яратилган. Масалан, информатика хонасидан ҳар бир фан ўқитувчиси фойдаланиш имконига эга. Электрон ахборот таълим ресурси, турли мавзуларда дебатлар, “Мураккаб фанни ўрганаман”,ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқлар бўйича тавсиялар яратиш, таълим сифати мониторинги режа асосида олиб борилади.
Мактаб педагог ходимлари ўз устида ишлаши ва малака ошириш бўйича истиқбол режа, ўз фани бўйича малака тоифаси, яъни аттестациядан ўтиши учун буюртмаларни ўз вақтида бериб борилмоқда.
Барчага маълумки бир ставка дарси бор ўқитувчи ҳафтада бир соат бўш ўзлаштирувчи ва бир соат иқтидорли ўқувчилар билан ишлаши керак. Мактабда ҳар бир фан ўқитувчиси режа асосида иш олиб бормоқда. Бу борада математика фани ўқитувчиси З.Расулова, З.Раджапова ,она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Н.Абдуллаева, инглиз тили фани ўқитувчиси Н.Юсупова,бошланғич снф ўқитувчилари Т.Мадумарова, Х.Худойбердиева, Л.Мавлянова, Г.Е.Берникова, М.В.Тетцоевалар ва шу каби ўқитувчиларнинг иш фаолиятини наъмуна қилиб кўрсатиш мумкин.
Ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри ташкиллаш мақсадида мактабда фан ва спорт тўгараклари режа асосида амалга оширилади. Ўқувчиларнинг машғулотларда иштирокини доимий равишда назорат қилиб борилмоқда. Мактабда методик кенгашнинг иш режаси тасдиқланган, йиғилиш баёни дафтари ўз вақтида юритиб борилади. Ўқитувчиларнинг методик маъруза, тавсия ва таълим сифати мониторинги ўз вақтида таҳлил қилиб борилади. “ Бир устозга- беш шогирд” деб номланган ғоя асосида ҳар бир фан ўқитувчиси ўзига 5 нафар ўқувчини ўқув йилининг бошида синов асосида танлаб олиб улар билан доимий узлуксиз машғулотлар олиб боради. Бу ўқувчилар “Билимлар беллашуви”ва фан олимпиадаларига узлуксиз тайёрлаб борилади. Бу ишларнинг таҳлили метод бирлашмалар ва методик кенгаш йиғилишларида ҳар доим танқидий таҳлил қилиб борилади.
Ўқитувчилар ўртасида “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. математика фани ўқитувчиси Г.Дадабоевага шогирд сифатида ёш мутахассис Ё.Рўзиева, бошланғич синф ўқитувчилари Мавлянова Л–Х.Худойбердиевага, -Ахмедова Ш, Каттахўжаева У.лар, инглиз тили фани ўқитувчиси Р.Қадировага-Махмудова К, Собирова Д, Худойбердиева Шлар -Г каби шогирдлар бириктирилган бўлиб,улар доимий равишда режа асосида иш олиб бормоқдалар. Устозларнинг дарсларига шогирдлар,шогирдларнинг дарсларига устозлар таҳлилга кириб ўзларининг методик ёрдам ва тавсияларини бериб келмоқдалар.
Мамлакатимизда демократик принциплар устувор бўлган янги жамият қуриш, бозор муносабатларига асосланган кучли иқтисодиётга эга давлат барпо этишга йўналтирилган босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида халк таълими тизимидаги энг муҳим вазифалардан бири таълим сифати ва мазмунини янги босқичга кўтаришдан иборат.
Бу вазифа самарали амалга оширилса, мамлакатимизни модернизация борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим ҳал қилувчи куч ҳисобланган маънавий жиҳатдан баркамол, ахлоқан пок, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбияланади.
Албатта, бу бежиз эмас. Чунки «ўзбек модели»нинг ажралмас таркибий қисми бўлган “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да, аввало, инсон манфаатлари устуворлиги, унинг замон талабларига мос ҳолда ортиб борадиган эҳтиёж ва қизиқишлари, имкониятларини тўлиқ юзага чиқариш учун барча шарт-шароитларни яратиш белгилаб қўйилган.
Бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан бир қатор педагогик инновациялар (“Дарс - муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Билимлар беллашуви”, “Мураккаб фан – ўрганаман” ва бошқ.) ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.
Мазкур инновацияларнинг самара бериши ҳамда таълим-тарбия сифатини оширишга хизмат қилиши энг аввало уларнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир педагогик жамоаларда ўрганишни ва ҳар бир ўқитувчи, мактаб раҳбарлари томонидан амалиётга самарали жорий этилишини таъминлашга, энг муҳими эса мактабларда соғлом муҳитнинг яратилганлигига боғлиқ.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда раҳбар атамаси масъулиятни ҳис қиладиган, жамоани бирлаштириб умумий мақсад (таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш) сари етаклаб, жавобгарликни ўз зиммасига олиб биладиган, ёш авлод манфаатлари ҳамда эл-юртни келажагини ўйлаб меҳнат қиладиган кишига нисбатан ишлатилади.
Раҳбарлик юқори даражадаги масъулиятликни, юксак ақл–фаросат, кўп куч-ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида тинмай ишлашни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |