Умумтаълим мактабларида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича охирги йилларда жорий этилган инновациялар ва мазкур йўналишда истиқболдаги вазифалар
Таълим муассасасида ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлигининг таҳлили.
Таълим муассасасида халқ таълими вазирлиги, Республика Ташхис маркази ва ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари томонидан таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича берилган тавсияларнинг жорий этилганлиги таҳлили
ЎТИБДЎнинг дарс таҳлиллари, чиқарилган хулосалар ва улардан келиб чиққан тавсиялари (камида 5-10 соат дарс таҳлиллари асосида).
Қорақолпоғистон Республикаси Тахиатош тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумтаълим мактаби ўз фаолиятини 1980-йилда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси “Таълим тўғрисидаги”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ фаолият олиб бормоқда. Мактабимиз узликсиз таълим тизимининг асосий бўғини бўлибу ўқувчи ёшларга 1-11-синфларга ДТС асосида фан асосларидан умумий ўрта маълумот берувчи кундузги мажбурий таълим муассасасидир.
Мактабимиз манзили Қорақолпоғистон Республикаси Тахиатош тумани “Обод макон” маҳалла фуқоралар йиғини ҳудудида жойлашган. Мактабимизни 2008-йил жорий таъмирлаш ишлари болиб борилган. Мактаб қуввати 1580 ўринга мўлжалланган. Мактабда ўқувчилар сони 950 нафарни ташкил этади. 2018-2019-ўқув йилида мактабда жами 80 нафар педогогик ходим фаолият курсатиб келмоқда: улардан 72-нафари олий маълумотли, 8-нафари ўрта махсус маълумотга эга педагоглардир. Педагогларни аксарияти юқори малака тоифасига эга тажрибали ўқитувчилардир. 2018-йил апрел-май ойларида 23 нафар педагог навбатдаги аттестациядан ўтди. Уларнинг натижаларига кўра 2 нафари олий тоифага, биринчи малака тоифасига 7 нафар ҳам иккинчи малака тоифасига 10 нафар эга бўлди. 4 навар ўқитувчи мутахассис лавозимига туширилди. 2019-йил аттестатциядан 8 нафар педагог ўтиши режалаштирилиб рўйхати шакллантирилган. Мактабда кадрларни ишга қабул қилиш ва жой-жойига қўйиш уларнинг касбий махоратини ошириш учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Жумладан 2018-2019-ўқув йилида мактабнинг 1 нафар педагоги, яъни бошланғич синф ўқитувчиси Бабажанова Тазагул Махсус сиртқи таълимнинг йўналишида таҳсил олаётган булса, 4 нафар олий малумотли педагог – география фанидан Жаббарбергенова Сайёра, иқтисодий билим асослари фанидан Мамутова Дилафруз, рус тили ва адабиёти фанидан Матқурбанова Дилрабо, жисмоний тарбия фанидан Ходжанов Ғуломлар ишга қабул қилинди.
Ўқувчилар сони 950-нафар шундан 489 нафарини қиз болалар, 461 нафарини ўғил болалар ташкил қилишади. (2018-2019-ўқув йилининг 1-чораги ҳолатига).
Фан ўқитувчилари томонидан дарс машғулотлари “Дарс-мукаддас” тавсияларига мос.
Мактабда 11 та фан методбирлашма фаолият кўрсатмокда. Хар бир методбирлашма бўйича ўкув йили бошида йигилишлар ўтказилиб, август шўъбаси янгиликлари мухокама килинди, йиллик иш режалари тузилди. Иш режаларни тузишда фан ойликларига, таълим янгиликлари, таълимда ЯПТ ва АКТ воситаларини кўллашга алохида эътибор каратилди. Шунингдек ўкувчиларни умумтаълим фанларидан билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларига тайёрлаш методбирлашма фаолиятининг асосий вазифаларидан килиб белгиланди. Айланма ва назорат дафтарларининг юритилишини назорат килишга, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2011-йил 15-октабрдаги 02-3821-сон хати асосида таълимда кўлланадиган “Дарс мукаддас”,”Ўрган-ўргат”, “Яхши муаллим – сифатли таълим”, “Махорат мактаби” тавсиялардан самарали фойдаланишга эътибор каратилди. Ўкув йили давомида ўтказиладиган таълим сифати мониторинги натижалари мунтазам мухокама килиб борилди. Хар бир методбирлашма аъзолари “Йилнинг энг яхши фан ўкитувчиси”, “Энг яхши дарс ишланмаси” ” Муаллим яратган муъжиза” кўрик танловларига фаол иштирок этишга харакат килишди.Ўкув йили давомида фан ойликлари мунтазам ташкил этиб борилмокда. Методбирлашма йигилишлари мунтазам ўтказилиб борилди, хар бир йигилишнинг баённомаси ўз вактида расмийлаштирилиб борилди. Методбирлашма рахбарлари ўкув йили давомида амалга оширилган ишлар бўйича педкенгаш, директор хузури йигилишларида ахборот бериб боришди.
Таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўсиб келаётган ёшларни ватанпарвар, замонавий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирган ҳамда жамиятда ўз муносиб ўрнини эгаллашга қодир бўлган — комилликка интиладиган баркамол авлодни вояга етказишдир.
Ўкув йили мобайнида мактабда бир катор фанлардан семинарлар ташкил этилди:
Мактабимиз ДТСга муофиқ ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳамда шахснинг таълим олиш хуқуқини руёбга чиқариш мақсадида қуйдаги вазифаларни бажариб келмоқда:
- таълимнинг бошқарув органлари томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида фан асосларидан билимларнинг зарур ҳажмини берадибу-
* улардаги ташкилотчилик қобилиятлари ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради;
* уларга таълимнинг кейинги босқичини онгли равишда мустақил танлашга кўмаклашади.
Мактабимизда таълим-тарбия ишларини ҳар бир шахс жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширади. Ўқувчиларни ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиб ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлашлари ва қўшимча билим олишлари учун имкониятлар яратилган.
Мактабда ўқувчилар хуқуқини таъминлаш унинг қадр-қимматини эъзозлаш болага дўстона муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш;
-таълимнинг узликсизлигини изчиллигини инсонпарварлигини ва демократиклигини илмийлиги ва дунёвийлигини таъминлаш;
-истеъдодли қобилиятли билимдон ёшларни қўллаб-қувватлаб рағбатлантириб бориш;
-ўқувчиларда миллий ва умумбашарий қадриятларни узвий бирлаштириш асосида миллий ғоя руҳида юксак маънавий ахлоқий фазилатларни камол топтиради. уни хақиқий инсон Ватанга садоқатли фуқаро сифатида шакллантириш;
-ўқувчиларда мустақил Ўзбекистон Республикасига ва унинг Конституциясига содиқликни шакллантиради. Давлат рамзларига ҳурматни қаътий интизом ва фан асосларини пухта эгаллашга ситқи дилдан ёндашишини тарбиялаш;
-ўқувчиларга пухта билим ва кўникмалар беришда янги педогогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнинини ташкил этишга оид чора тадбирлар ишлаб чиқилган.
Мактаб ўқитувчиларининг дарс машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ўз касбий малакасини мунтазам равишда оширишимактабда ташкил этилган услубий бирлашма методик кенгашларда иштирок этиши мактаб Педогогик кенгаш ишида ва мактаб маъмурияти томонидан ўтказилаётган мажлисларда иштирок этиши мактаб рахбарияти томонидан назорат қилиб борилади.
Мактаб ўқитувчиларимиз ҳар уч-беш йилда ёки малака оширишга эхтиёж туғилганда малака ошириш иниститутларида ўз касбий маҳоратларини ва малакаларини такомиллаштиришлари истиқбол режа асосида амалга ошириб борилмоқда.
Мактабни бошқариш демократия ошкоралик ўз-ўзини бошқариш тамоиллари асосида амалга оширилади. Мактаб жамоаси ўзига юклатилган вазифаларни ота-оналар, махалла қўмиталари кенг жамоатчилик билан мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширади. Мактабда ўқув тарбия жараёнига ва мактабнинг кундалик фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади. Мактабда таълим бериш ўқув-тарбия ишини ташкиллаштириш бўйича белгиланган барча фаолиятни амалга оширади.
Бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши барча таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда. Бу ўз ўрнида ҳар бир тизим ходими, айниқса, ўқитувчилар зиммасига янада юксак масъулият ва вазифаларни юклайди. Негаки, рад қилиб бўлмайдиган бир ҳақиқат бор — қилинган барча саъй-ҳаракатлар охир-оқибат ўқитувчи меҳнати орқали ўз натижасини намоён этади. Шундай экан, педагоглардан виждонан меҳнат қилиш, ёруғ келажагимиз олдидаги масъулиятлилик, кўрсатилаётган юксак эътиборга муносиб жавоб бериш талаб этилади. Бу эса фарзандларимизнинг чуқур билим эгаллашларида асосий роль ўйнайдиган сифатли дарсда намоён бўлади.
Бугун ҳар бир ўқитувчи ўзига ишониб топширилган ҳар бир соат дарсни муқаддас деб билиши ва унга заррача хиёнат қилиб бўлмаслигини ҳис этиши лозим. Ана шу мақсадда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, таълим жараёнига татбиқ этилган “Дарс — муқаддас” деб номланган, умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этишда ўқитувчиларга ёрдам берадиган тавсиялар мажмуига ушбу тавсияларга фидойи ўқитувчиларимиз ижодкорлик билан ёндашган ҳолда, уларни ўзларининг янгидан-янги тажрибалари билан бойитмоқда.
Дарсларда янги инновацион технологияларни, илғор педагогик тажрибаларни тадбиқ этган ҳолда юксак самарадорликка эришилмоқда. Айниқса, ахборот коммуникация технологиялари ҳамда интернет маълумотларининг тадбиқ этилганлиги замонавий таълим талабларининг ўқитувчилар томонидан мукаммал эгалланганлиги намоён бўлди. Ҳар бир ўқитувчи билим беришда билим, кўникма ва малака билан биргаликда компетенсияларнинг ўқувчилар томонидан чуқур ўзлаштиришлари ва ҳаётга тадбиқ этишлари учун бор билим ва маҳоратларини намоён этишмоқда.
Ҳозирги кунда ҳар бир ўқитувчининг олдида турган энг долзарб вазифалардан бири, янги педагогик технологияларни эгаллаб олиш, андозасиз, ноанъанавий дарсларда ўқувчиларнинг мустаҳкам билим заҳираларини ошириш билан бирга уларда мустақил шуғулланиш, ўз устида ишлашга кўникма ҳосил қилишдан иборат. Дарсда ўқувчиларнинг якка тартибда ишлашларига эришиши, дарснинг фойдали иш коэффициентини ўстириш, дарс самарадорлигини юксалтиришга ёрдам берувчи беришни кўзда тутувчи семинар тренинглар мунтазам ўтказиб борилади. Ўқитувчи педагогларга дарсни билимларини ўзлаштириш жараёнига айлантириши ўқувчиларнинг фикрлаши учун шароит яратиб бериш, муаммоли вазиятлар ҳосил қилиб унинг ечимини топиш сари йўналтириш ҳақида кўрсатмалар, тавсиялар бериб борилади. Жумладан, ўқитувчилар ўзларининг фаолиятларида “Занжир” ўйини, “Ижодий мулоқот дарси”, “Суҳбат дарси”, “Ақлий хужум”, “Ребуслар ёрдамида ўқувчилар фаоллигини ошириш”, “Ўйлаб топ” ўйини, “Услубият ўйини”, “Қўғирчоқ” театри, “Изоҳли луғат”, “Бошқотирма”, “Муаммо”, “Терговни билимдонлар олиб боради”, “Ролли ўйинлар”, “Мусобақа”, “Танни тўлғазиш ўйини”, “Ким кўп атамани билади”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Катта гуруҳларда ишлаш”, “Кластер”, “Синквейн” каби хилма-хил янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланиб келмоқдалар. Янги инновацион педагогик технологиялар ўқувчиларни қизиқишини орттириш билан табиийки, билим сифат самарадорлигини ошишига, мустақил фикрлаш кўникмаларини шаклланишига хизмат қилмоқда.
Мактабда битта информатика синфи мавжуд бўлиб, ушбу синфда нафақат информатика дарси, балки алоҳида ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган жадвалга асосан барча фан ўқитувчиларни замонавий АКТни қўллаган ҳолда дарс машғулотларини ўтиш учун йўлга қўйилган.
Бу борада мактабдаги мавжуд компьютер хонасининг роли катта. Деярли барча ўқув хоналарида АКТ воситалари – 4 та видеопроектор, 2 та смарт - телевизор, 4 та кодоскоп, барча ўқитувчиларда шахсий ноутбуклар мавжуд бўлиб, синф хоналарида навбат билан фойдаланишлари учун шарт-шароит яратиб берилган. Бугунги кунда барча ўқитувчилар АКТлардан самарали фойдаланишлари раҳбарият томонидан назоратга олинган.
Бинонинг кириш йўлаги ва барча қаватлар назорат видеокамералари билан таъминланган.
Бундан ташқари мактабда электрон дарсликлар, мултимедиа ресурслари тўплами ташкил этилган. Айниқса, математика, инглиз тили фанларидан электрон дарслар хамда кимё, физика, биология фанларидан электрон дарслик ва инновацион лабораториялар олиб борилмоқда.
Педагог ходимларнинг касбий компетентлилиги ва маҳоратини ошириш омилларига катта эътибор қаратилмоқда. Тахиатош шаҳар ҳалқ таълими бўлимининг услубчилари, шаҳардаги илғор фан ўқитувчилар, ота-оналар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан мунтазам алоқа боғланган.
Педагог ходимларнинг ўз вақтида малака оширишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ўқув йили бошида малака ошириш услуб бирлашмалар билан хамкорликда малака ошириш жадвали тузилган.
Бундан ташқари Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим марказининг тавсиясига мувофиқ ўқитувчиларга хафтанинг маълум бир куни методика куни сифатида ажратилган. Бу кунларда ўқитувчилар ўз устиларида ишлашлари учун бошқа таълим муассасаларига, кутубхона ва ахборот ресурс марказларига боришмоқда.
Шунингдек шаҳарда ташкил этилган “Махорат мактаблари” фаолияти хам диққатга сазовор. Мактабнинг махоратли ўқитувчиларидан Ф.Ешанова, У.Баймуратова ва Г.Раимовалар ўзларининг маслахатларини бериб келмоқдалар.
Мактабимизнинг йиллик иш режасига киритилган масалалар ижроси маъмурият томонидан ташкил этиладиган йиғилишларда мухокама этиб борилади. Мактаб Педагогик кенгаши билан биргаликда мактабни ривожлантириш стратигияси мақсадлари ва вазифалари белгиланган бўлиб унинг ишини дастурий режалаш асосида қарорлар қабул қилинмоқда. Мактаб педагогика, методика кенгашида метод бирлашмалар йиғилишларида ўқув-тарбия жараёнида юзага келадиган ўқув услубий, маъмурий, молиявий, хўжалик масалаларини хал қилиш педагог ва бошқа ходимлар ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш белгиланган тартиб асосида амалга оширилмоқда.
Мактабимизда ташкилий-педогогик ишлар ўқув жараёнини ташкил этиш масалалари ўқувчиларнинг мунтазам равишда ДТСга мувофиқ билим олишлари куникма ва малакаларга эга бўлишларини таъминлаш услубий бирлашма билан биргаликда касаба уюшмаси келишилган ҳолда ўқитувчилар педагогик юкламаларини тақсимлаш, мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш, тугараклар ишини ташкил қилиш, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси томонидан ўқувчилар бўш вақтларини ташкил этиш, синф рахбарлари метод бирлашмасининг ишини ташкил этиш, маънавият ва маърифат ишларини амалга ошириш ”Махалла-оила-мактаб” консипциясини амалга ошириш мактабдаги жамоатчилик кенгаши ишларини ташкил этиш, ўқувчиларни ўз-ўзини бошқарув органлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш, санитария-гигиена талаблари бажарилиши, кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган ўқувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш уларни қишки кейим-кечак мажмуаси ва дарсликлар билан бепул таъминлаш каби масалаларнинг барчаси меёрий хужжатлар асосида амалга ошириб борилмоқда.
Ўқувчилар ўртасида ўтказилиб келинаётган “Билимлар беллашуви” ва “Фан олимпиада” лари ўқувчилар қобилятини эрта аниқлаш иқтидорини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш билан биргатаълим муассасалари фаолиятига баҳо беришни оптимал шакли сифатида намоён бўлди. Иқтидорли ўвувчиларни излаб топиш уларни фанга қизиқтириш ва масъулиятини ҳис этган ҳолда тайёрлаш ҳар бир тажрибали ва ўз ишини севган муаллим олдида турган мухим вазифадир.
“Билимлар беллашуви”нинг 3 йиллик натижалари қуйидагича:
2015-2016 ўқув йилида 2 нафар ўқувчи: она тил ва адабиёт фанидан 7”А”-синф ўқувчиси Файзуллаева Наврўза туман босқичида 1-ўринга, вилоят босқичида 3-ўринга, немис тили фанидан 6”А”-синф ўқувчиси Пўлатов Самандар туман босқичида 1-ўринга;
2016-2017 ўқув йилида 1 нафар ўқувчи: она тил ва адабиёт фанидан 8”А”-синф ўқувчиси Файзуллаева Наврўза туман босқичида 1-ўринга, вилоят босқичида 1-ўринга,немис тили фанидан 7”А”-синф ўқувчиси Пўлатов Самандар;
2017-2018 ўқув йилида 2 нафар ўқувчи: Она тили ва адабиёти фанидан 8”А”-синф ўқувчиси Ешимбетова Ирода туман босқичида 1-ўрин, Қорақолпоқ тили ва адабиёти фанидан 6”В”-синф ўқувчиси Даўлетмуратова Ақсунгул 1- туман босқичида 1-ўринга;
“Фан олимпиада”лариниг натижалари:
2015-2016 ўқув йилида 5-нафар, ҳуқуқ ва давлат асослари фанидан 9-синф ўқувчиси Қуўанышбаева Ситора туман босқичида 1-ўринга, қорақалпоқ (давлат) тили фанидан Жангабаева Айсулу туман босқичида 1-ўринга, қорақолпоқ тили ва адабиёти фанидан Матчанова Ойгул туман босқичида 1-ўринга, Қорақолпоғистон Республикаси босқичида фахрли ўринга, кимё фанидан Балтабаева Жулдыз туман босқичида 1-ўринга эга бўлди.
2016-2017 ўқув йилида 5-нафар, 9”Б”-синф ўқувчиси ҳуқуқ ва давлат асослари фанидан Қуўанышбаева Ситора туман босқичида 1-ўринга, 9”А”-синф ўқувчиси қорақалпоқ (давлат) тили фанидан Жангабаева Айсулу туман босқичида 1-ўринга, 9”В”-синф ўқувчиси қорақолпоқ тили ва адабиёти фанидан Матчанова Ойгул туман босқичида 1-ўринга, Қорақолпоғистон Республикаси босқичида фахрли ўринга, 9”Г”-синф ўқувчиси кимё фанидан Балтабаева Жулдыз туман босқичида 1-ўринга эга бўлди.
2017-2018 ўқув йилида 4-нафар, 9”А”-синф ўқувчиси кимё фанидан Бабажанов Отабек туман босқичида 1-ўринга, 9”А”-синф ўқувчиси қорақалпоқ (давлат) тили фанидан Реймбаева Толғанай туман босқичида 1-ўринга, Қорақолпоғистон Республикаси босқичида 2-ўринга, 10”В”-синф ўқувчиси Матчанова Ойгул қорақолпоқ тили ва адабиёти фанидан туман босқичида 1-ўринга, 10”А”-синф ўқувчиси математика фанидан Уразбаев Сабиржон туман босқичида 1-ўринга эга бўлди.
“Инновацион олимпиада”синиг натижалари:
2017-2018 ўқув йилида 5-нафар, тасвирий санъат фанидан 8”Б”-синф ўқувчиси Айтбаева Феруза, 9”Б”-синф ўқувчиси Джанабаев Самандар, математика фанидан 10”А”-синф ўқувчиси Уразбаев Сабиржон, информатика фанидан 8”А”-синф ўқувчиси Хайтбаев Султамурат тумани босқичида 1-ўринни эгалади.
2018-йил март ойида туман касаба уюшмаси комитети томонидан ташкил этилган “Отам, онам ва мен” спорт мусобақасининг туман босқичида Жуманиязовлар оиласи “Энг чаққон оила” номинацияси ғолиби бўлди.
Мактабда кўрик танловлар, адабий кечалар, спорт тадбирлари ташкиллаштирилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 24 йиллиги муносабати “Конститутция бахтимиз пойдевори” мавзусида расм чизиш бўйича кўрик танлов ташкиллаштирилди. Кўрик танловга 7-синф ўқувчиси Бақтыгалиева Айдада фаол иштирок этиб туман босқичила 1-ўринни эгалади. Спорт йўналиши бўйича бир қанча муосбақаларга қатнашиб фахрли ўрринларни эгаллаб келмоқда
Do'stlaringiz bilan baham: |