Халқ таълими вазирлиги



Download 198,22 Kb.
bet14/21
Sana21.02.2022
Hajmi198,22 Kb.
#79579
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
малака иши НОЯБРЬ

Устама
Бу ўқитувчилар:
- Ўқувчилар билим кўникма малакаларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва тўлдириш борасида узлуксиз иш олиб бориб, қўшимча машғулотлар ташкил этганлиги;
-Ўқувчиларнинг мехнат, экологик ва эстетик тарбиясини ривожланотириш уларнинг табиатга бўлган мехрин ўстириш;
-Мактабнинг табий фанлар метод бирлашмаси раҳбари сифатида Методбирлашма ишини замон талаби даражасида кўтаришга харакат қилган;
-фан ойликлари давомида ўтказган очиқ дарслар ташкил этган;
-ўқувчиларнинг синфдан ташқари ишларини самарадорлигини оширишга харакат қилган;
-хар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш ва уларни ўқишга, мехнатга онгли муносабатда бўлишлари учун мунтазам иш олиб боришлари;
-Дарснинг комплекс мақсадлари таълим мазмунини шакллаттиришга ЯПТ элементларидан фойдаланиб дарсларни ташкил этишлари;
-фанлардан юқори кўрсаткичларга эришганлиги каби сифатлари учун Махсус комиссиялар тўғрисидаги Низомга мувофиқ касб махорати даражаси учун белгиланган талаб ва мезонларга мувофиқ устамалар белгиланмоқда.
8.Ўқув лаборатория жихозлари ва АКТдан самарали фойдаланиш холати
Кадрлар тайёрлаш узоқ давом этадиган
жараён бўлиб,у хар биримиздан,такрорлайман,
хар биримиздан астойдил,бетиним,изчил
мехнатни талаб этади.
Ислом Каримов

Замонавий ахборот технологиялари таълим тизимида самарадорликка эришишнинг мухим омили бўлиб хизмат қилаётган бугунги кунда ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланишни билиш хар бир педогок олдидаги мухим вазифа хисобланади. Замонвий педагог ва ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғори усулларини жорий этиш йўли билан ўсиб келаётган ёш авлодларни интелектуал салоҳиятини ўстириш, уларни замон талабларига мос ҳолда тарбиялашнинг асосий негизини ташкил қилади. Ҳозирги кунда педагог учун профессионал маҳорат нафақат унинг фаолиятини осонлаштирадиган дастурий-техник воситаларни ўзлаштириш ва қўллаш, балки ўқитиши лозим бўлган фанга оид интеллектуал ва ижодий масалаларни ҳал эта оладиган дастурлардан фойдаланишга ўргатишдан ҳам иборатдир.



  1. Мактабда лаборатория ва компьютер хоналарининг мавжудлиги, жиҳозланиши ҳамда уларнинг сақланиш ҳолати, ўқув ва лаборатория машғулотларининг ўзига хос жиҳатлари

  2. Мактаб бошқарувида ахборот технологияларидан фойданишнинг самарали усуллари (мактаб фаолиятига доир ҳужжатларни тартиблаш, мониторинг назоратини олиб бориш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг рейтингини аниқлаш, турли танлов ва тадбирларни ўтказиш, мактаб сайтининг фаолияти (сайт номи кўрсатилсин), ота-оналар билан алоқа ўрнатишда фойдаланиш ва ҳ.к).

Мактабда ўқув лабаратория жиҳозлари компъютер техникасидан самарали фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 2010-йилда қабул қилинган “ Таьлим муассасаларидаги мебелъ ўқув лабаратория асбоб ускуналари компъютер техникаси спорт анжомлари ва бошқа инвенторда самарали фойдаланиш ҳақида уларни сақлаш тўғрисида йўриқнома” асосида амалга оширилмоқда.
Мактабимизда кимё ва физика фанларига 2008 йил “Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастури ” асосида лабаратория жиҳозлари қабул қилиб олинган. Хозирги кунда дарс машғулотлари лабаратория ишларида тўлиқ ва самарали фойдаланиб келинмоқда. Физика, кимё ва хоналарининг лаборатория хоналари мавжуд бўлиб, ўқув машғулотлари мунтазам равишда олиб борилади. Ушбу фандан ўтилиши керак бўладиган лаборатория машғулотларининг матни алоҳида парталар учун ҳар бир ўқувчи учун берилади, ишни бажариб, машғулот дафтарларига натижалар ёзилгач хулосалар чиқарилади.
Ҳар бир дарсда амалий машғулотлар ДТС лари асосида ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида турли мультимедия воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтилади. Мактаб синф ўқувчиларидан барча фан ўқитувчилари техника хавфсизлиги асосида тушунтириш ишлари олиб борилади ва ўқув йилининг бошида техника хавфсизлигига риоя қилиш ҳақида огоҳлантирилади, имзо чектириб олинади.
Бу борада мактабдаги мавжуд компьютер хонасининг роли катта. Деярли барча ўқув хоналарида АКТ воситалари – 2 та видеопроектор, та 12 та смарт - телевизор, 4 та кодоскоп мавжуд. Педагоглар шахсий компьютерлар билан қуролланган. Бинонинг кириш йўлаги ва барча қаватлар назорат видеокамералари билан таъминланган.
Ўқитувчилар информатика хонасидан режа бўйича фойдаланиш имконига эга. Айниқса табиий фанлардан виртуал лаборатория машғулотларини ўтказишда қўл келади. Маълумки, бугунги кунда интерактив методлар,иннавацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш кундан-кунга кучайиб бормоқда. Шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчилар фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган эди. Замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда ўқувчининг шахсан ривожланиши,шаклланиши,билим олиши,тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда, бошқарувчилик,йўналтирувчилик функциясини бажаради. Бунда айниқса табиий фанларнинг ўрни катта.
Амалдаги қонунчиликка кўра таълим муассасасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома 18 ёшга тўлган ходимлар билан жавобгарлигидаги моддий қийинчиликларни сақланишини таъминланган ҳолатларда келиб чиқиши мумкин бўлган зарарли ўз ҳисобидан тўлиқ қоплаши ва ўрнатилган тартибда қонун олдида жавоб беришини ҳисобга олган ҳолда маъмурий ва ишчилар ўртасида мактабда ёзма равишда уч нусҳада расмийлаштирилади. Шартнома томонларнинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 203-моддасида кўрсатилган ҳолатларда тўлиқ амал қилган ҳолда тузилган. Бунда мактаб маъмурияти моддий жавобгар шахсга топширилган моддий қийматликларни ўрнатилган тартибда сақлаши учун зарур бўлган барча шарт шароитларни яратиб берган. Ходим моддий жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда қийинчиликларни қабул қилиш ва кирим-чиқимга доир бошқа услубий қўлланмалар билан таништирилган.
Мактабда бошланғич синф ва юқори синф ўқитувчилари ЭАТР лари яратади,очиқ дарс ва турли тадбирлар ўтказиб боради. Ўтказилган очиқ дарс ва тадбирларни мактаб сайтига жойлаштириб боради.
Дарсларда янги инновацион технологияларни, илғор педагогик тажрибаларни тадбиқ этган ҳолда юксак самарадорликка эришилмоқда. Айниқса, ахборот коммуникация технологиялари ҳамда интернет маълумотларининг тадбиқ этилганлиги замонавий таълим талабларининг ўқитувчилар томонидан мукаммал эгалланганлиги намоён бўлди. Ҳар бир ўқитувчи билим беришда билим, кўникма ва малака билан биргаликда компетенсияларнинг ўқувчилар томонидан чуқур ўзлаштиришлари ва ҳаётга тадбиқ этишлари учун бор билим ва маҳоратларини намоён этишмоқда.
Педагог ходимларнинг касбий компетентлилиги ва маҳоратини ошириш омилларига катта эътибор қаратилмоқда. Тахиатош шаҳар халқ таълими бўлимининг услубчилари, тумандаги илғор фан ўқитувчилар, ота-оналар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан мунтазам алоқа боғланган.



Download 198,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish