Халқ таълими вазирлиги


йилда: Методик кенгаш (3.05.2016 й №2781), Педагогик кенгаш тўғрисидаги Низомлари (9. 06.2016 й. №2799 ). 2017 йилда



Download 198,22 Kb.
bet11/21
Sana21.02.2022
Hajmi198,22 Kb.
#79579
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
малака иши НОЯБРЬ

2016 йилда: Методик кенгаш (3.05.2016 й №2781), Педагогик кенгаш тўғрисидаги Низомлари (9. 06.2016 й. №2799 ).

  • 2017 йилда: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (15.03.2017 й. №140).

  • 2017 йилда: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизими фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ қарори (30.09.2017 й. №3304).

    • Ўқитувчиларга, мактаб раҳбарларига, метод бирлашма ва шўъба раҳбарларига методик ишларни ташкил қилиш, такомиллаштириш, педагогик жараённи юқори даражага кўтариш, таълим-тарбия самарадорлигига эришиш борасида методик маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар бериш;

    • Ўқитувчиларга илғор иш тажрибаларини бир-бирлари билан ўртоқлашиш борасида имконият яратиш, илғор тажрибаларни аниқлаш, ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш;

    • Илғор иш тажрибаларни матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш;

    • Ўқитувчи ва халқ таълими соҳасидаги бошқа педагог ходимларни юқори ташкилотлар томонидан юборилган методик кўрсатмалар, буйруқлардан ўз вақтида огоҳ этиш;

    • Янги илмий ва методик адабиётлар ҳақидаги маълумотларни ўқитувчиларга етказиш;

    • Устоз ва шогирдларнинг ўзаро ҳамкорликда ишлашлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва ижросини назоратга олиш;

    • Фанлар кесимида амалий-услубий ёрдамлар, вақти-вақти билан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;

    • аълимга доир меъёрий ва методик хужжатларни ўрганиш, уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш усулларини кўрсатиб бериш;

    • ўқитувчиларни назарий-амалий билим даражаларини ошириш, уларни фан ютуқлари, педагогик инновасиялари, илмий-методик адабиётлар билан мунтазам таништириб бориш;

    • таълим – тарбия назарияси ва амалиёти масалаларини муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ишларини уюштириш;

    • мактабнинг ва энг яхши ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш;

    • фанлар бўйича ўқитувчиларни ўқув-мавзуий режаларини, назорат топшириқларини муҳокама қилиш ва тасдиқлашга тавсия этиш;

    ДТС талабларини бажарилишига методик ёрдам бериш ва назорат қилиб бориш;

    • ёш мутаҳассислар билан ишлашни ташкил этиш;

    • ўқитувчиларни билим сифат даражасини ўрганиб бориш ва уни яхшилаш чора -тадбирларин белгилаш;

    • фанларга доир синфдан ва мактабдан ташқари ишларга раҳбарлик қилиш;

    • дарслик, қўлланмаларни ўрганиш ва муҳокама қилиш, ўз фикрларини билдириш;

    • ўқитувчиларни малака ошириш, ўз устида ишлаш режаси ва хизмат сафарида бўлган хисоботларини эшитиш;

    • фанлар бўйича хафталиклар, фестиваллар, кўрик танловлари ўтказиш;

    • фан хоналарнинг меъёрий хужжатлар асосида жиҳозланишини кузатиш, кўриклар ўтказишга ёрдам бериш;

    • таълимнинг янги техник воситалари ва уларнинг ишлаш принтсипларини ўрганиш, дарслар ва тарбиявий ишлар таҳлилини амалга ошириш ўқитувчилар учун йўриқномалар ва экскурсиялар киради.

    • Фанлар бўйича метод бирлашмалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатади. Мактабда ўқув режадаги фанлар таркибига қараб уч ва учдан ортиқ ўқитувчи бўлса турли йўналишлар бўйича метод бирлашмалар тузилади.

    Масалан: Гуманитар фанлар, табиий-математика фанлар, хорижий тиллар, бошланғич синф ўқитувчилари, эстетик фанлар, синфдан ташқари ишлар, синф раҳбарлари метод бирлашмалари кабилар. Дарсликларнинг янги авлодлари ўрганилади ва берилган мавзулар бўйича дарс ўтишга оид тавсиялар бериб борилади. Шунингдек, фан олимпиадалари, “Йилнинг энг яхши фан ўитувчиси” ва бошқа мавзулардаги кўрик-танловлар ўтказилиши юзасидан тавсиялар берилади ва натижалари биргаликда муҳокама қилинади. Фан уюшмаларида ўқувчиларнинг ДТС талаблари асосида билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш даражасининг мониторинг натижалари мунтазам таҳлил қилиб борилади ва аниқланган камчиликлар бўйича чора-тадбирлар белгиланади.
    Метод бирлашмалар ўқув - тарбия жараёнининг сифатини, унинг самарадорлигини тинимсиз оширишда,
    - дарснинг шакли ва методларини такомиллаштириш, педагогик маҳоратини ошириб бориш, илғор тажрибаларини ёйиш учун методбирлашма раисининг йиллик режаси муҳим аҳамиятга эга бўлади.
    Метод бирлашма фаолиятининг режасини қуйидаги бўлимлар асосида режалаштириш қулайдир.
    Фан метод бирлашманинг изланиш муаммоси ва ана шу муаммо дан келиб чиқадиган ҳар бир аъзонинг ўз педагогик фаолиятида изланаётган муаммоси, мавзуси.
    1.Фан метод бирлашмасининг ўқув моддий базасини мустахкамловчи тадбирлари.
    2.Ўқув ташкилий ишлар ва уларни назорат бўйича белгиланган тадбирлар.
    3. Ўқув жараёнининг сифатини ошириш бўйича белгиланган тадбирлар.
    4. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга доир белгиланган тадбирлар.
    5.Ўзлаштириш сифатини ошириш бўйича белгиланган тадбирлар.
    6. Касбга йўллаш ва синфдан ташқари ишлар.
    7. Илмий-методик ишлар.
    Ўқув-тарбия жараёнининг сифатини ошириш мақсадида методик тавсиялар тарғибот материаллари, кўргазмали воситалар, дарс ишланмалари, дидактик материаллар тайёрлаш, шунингдек, илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш, оммалаштириш учун тавсия қилиш, методик кенгашларини ўтказиш, ўзаро дарсларни кузатиш каби тадбирлар назарда тутилади.
    Метод бирлашмада ўзаро дарс кузатишни мураббийлик фаолияти орқали амалга ошириш амалиётида синалган усул бўлиб, устозлар йил давомида ўзига бириктирилган шогирдларининг педагогик амалий кўникма ва малакаларини назарий тайёргарлик даражасига қараб кузатадиган дарсларни миқдорини белгилаш мақсадга мувофиқ. Шогирдлар эса бириктирилган мураббийларнинг дарсларини истаганича ўрганишлари мумкин.

    Download 198,22 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish