Директор жамғармасидан моддий ёрдам берилган педагоглар:
2015-2016-й-й
2016-2017-й-й
2017-2018-й-й
-
-
-
Комиссиянинг доимий ишловчи Ишчи органи 3 нафар педагог ходим ва 2 нафар ота-оналар қўмитаси аъзосидан иборат Мониторинг гурухи ҳисобланади. Мониторинг гурухи таркиби Комиссия қарори билан тасдиқланади ва директор буйруги билан расмийлаштирилади.
Ўқитувчи 2-3 синфда дарс берганда ушбу ўқитувчида ўқийдиган барча ўқувчилар сонининг 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низом асосида Мактабда таълим жараёнларини олиб боришдаги барча иштирокчилар жумладан маъмурят ва техник ходимлар хам мактабнинг директорлик жамгармасидан мукофат ва моддий ёрдамлар олишлари мумкин фақат баъзи бир белгиланган меъёрларга кўра.
Ўқитувчилар тарификацияси ҳар йили 1 сентябр ҳолатида синф-комплектлар гуруҳлар тўлдирилган ҳамда ўқув юкламаси тақсимлангандан сўнг амалга оширилади. Ўқитувчининг умумий юкламаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари мехнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом” га мувофиқ ўқув ва педагогик юкламалардан иборат бўлиб бир йилда 1548 соатни ташкил этади.
Педагогик юклама белгиланган ўқув юкламасидан пропорционал равишда Бошланғич ва Юқори синфларни ташкил этади.
Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ўқитувчиларнинг умутаълим муассасаларида ишлаган вақтидаги ҳисобини бошланғич синф ва фан ўқитувчилари юкламаларининг бажарилишини ҳисобга олиш шаклида юритади.
Бошланғич синф ва фан ўқитувчилари юкламаларининг бажарилишини ҳисобга олиш шаклига асосланган ҳолда мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳар бир ўқитувчининг ишланган вақти ҳақидаги маълумотини ўз ичига олувчи табелни тўлдиради бунда умумий ишланган вақти шунингдек ўқув жараёни ва бошқа педагогик жараёнга сарф этилган вақт акс эттирилади.
Ташкилотларнинг штатлар жадвалини тўғри тузиш тасдиқлаш ва ўз вақтида уларга етказишнинг тўғрилигини текшириш натижалари мунтазам равишда умумлаштирилиб Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирликлари ҳайъатларида вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош молия бошқармалари кенгашларида кўрилиб борилади ва ушбу ишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади.