Жўнатиладиган ҳужжатларни ишлаш тартиби
Конвертга жойлаштиришдан аввал ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, иловаларнинг борлиги, нусхалар сонининг олувчилар сонига мувофиқлиги текширилади. Тўлиқ расмийлаштирилмаган ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар пухта ишлаш учун ижрочига қайтарилиши керак.
Буюртма хат-хабарга жўнатиш рўйхати тузилади, унга экспедиция ходими ўзининг фамилияси ва жўнатиш санасини қўяди.
Ҳужжатларнинг ижро этиш муддатлари
Ижро этиш муддатлари ҳужжат имзоланган (тасдиқланган) санадан бошлаб календар кунларда ҳисобланади.
Ижро этишнинг охирги санаси ҳужжат матнида ёки раҳбар резолюсиясида кўрсатилади.
Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб 10 календар кун мобайнида бажарилиши керак, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса.
Қонун ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикаси қабул қилган қонунларга мувофиқлаштириш бўйича топшириқлар бир ой мобайнида бажарилиши керак, агар Олий Мажлис қарорида бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса.
Қонунлар лойиҳалари юборилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари — 7 календар кун мобайнида, қарорлар лойиҳалари бўйича — 3 календар кун, фармойишларнинг лойиҳалари бўйича эса кўпи билан — 2 календар кун мобайнида хулоса беришга мажбурдирлар.
Ҳужжатларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўйиш, шунингдек уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига фақат юқори ташкилот, ҳужжатнинг муаллиф ташкилоти ва давлат назорат органлари эгадирлар.
Ҳужжат вазифалар, топшириқлар, сўровлар бажарилгандан сўнг натижалари манфаатдор муассасаларга ва шахсларга хабар қилингандан кейин ёки ижро бошқа ҳужжатлар тасдиқлангандан сўнг ижро этилган деб ҳисобланади ва назоратдан чиқарилади. Ижро натижалари рўйхатдан ўтказиш-назорат карточкаларида белгиланади.
Назорат карточкалари бўйича ижрочининг назорат қилиниши ва текширилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати:
1а, 1б Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари, топшириқларининг баённомалари, топшириқларига (ёзма ва оғзаки), Ўзбекистон Республикаси Президенти Котибияти ва Давлат маслаҳатчиларининг топшириқлари.
2а, 2б Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсати мажлислари баёнлари; Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош вазир ўринбосарларининг топшириқлари, ташкилотлар коллегиал органларининг буйруқлари, қарорлари.
Назорат қилинадиган ҳужжатлар карточкалари (назорат карточкаси) ҳужжатларни ижро этиш муддатлари, ижро этувчилар, ҳужжатлар гуруҳлари бўйича туркумланади.
Ижронинг боришини текшириш барча босқичларда муддати тугагунгача қуйидаги тартибда амалга оширилади: кейинги йиллар топшириқлари — йилига камида бир марта; жорий йилнинг кейинги ойлари топшириқлари — ҳар ойда камида бир марта; жорий ой вазифалари, топшириқлари — ҳар ўн кунда, муддати тугагунга қадар беш кун аввал.
Назорат хизмати (гуруҳи) таркибий бўлинмаларда ҳужжатларнинг бажарилиши билан боғлиқ ишларнинг аҳволини доимо таҳлил қилади, тегишли раҳбарларни улар томонидан таъсирчан чора-тадбирлар кўриш учун ижро интизомининг аҳволи тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилади, кейинги ойда ижро этилиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти, унинг аппаратининг назоратидаги топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари рўйхатини ҳар ойнинг 25 кунида тақдим этади, ҳужжатларни назоратдан чиқариш тўғрисидаги таклифларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди.
Ишлар бошқармаси, умумий бўлим, канселярия, котиб раҳбар томонидан белгиланган муддатда ҳужжатлар ижросининг бориши ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олади ва умумлаштиради.
Таълим муассасаси раҳбарлари ташкилотларида мазкур меъёрий ҳужжатлар асосида иш олиб боришда қатъий амал қилишлари, ҳар бир ҳужжатнинг ижросини тўлиқ таъминлашлари шарт. Бунинг учун иш ҳужжатларини тузишда қуйидаги тартибга амал қилиш лозим:
1. Чиқариладиган ҳар қандай буйруқ, чора-тадбирлар, Педагогик кенгаш қарорлари ва топшириқларда аниқ ижрочининг исм шарифи, регламент асосида ижро муддати кўрсатилиши лозим.
2. Ижро муддатлари умумий тарзда эмас ( “ йил давомида”, “чорак давомида”, “ҳар ойи”, “барча синф раҳбарларига”, “ фан тўгараклари раҳбарларига” ва б.), балки аниқ кўрсатилиши лозим.
3. Таълим муассасасига оид барча иш ҳужжатлари ижросини регламент асосида олиб бориш ва назорат этишни изчил таъминлаш
Тўрақўргон тумани ХТБ тасарруфидаги 30-умумий ўрта таълим мактабида 2018 йил 19 март кунига қадар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январь “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 12-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 августдаги “Республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва хўжалик бирлашмаларида ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармон, қарор, фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари) билан ишлаш ва уларнинг ижросини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ги 11-10-сонли тартиба асосида амалга оширилган ишлари қуйидагилардан иборат.
Ушбу қарор ва тартибда кўрсатилган қазифаларни амалга ошириш учун туман мактабда дафтарлар ташкил этилган.
Жумладан, ижро интизоми бўйича ишларни тўғри йўлга қўйиш учун:
- мактабдаЎзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, фармойиш, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ҳужжатларининг ижроси бўйича Ўзбекистон ТХБнинг ҳужжатларини қайд қилиш дафтари (1б);
- мактабда Вазирлар Маҳкамаси (фармойиш, қарор, хат), Олий Мажлис (фармойиш, қарор, хат) ҳужжатларининг ижроси бўйича ТХТБнинг ҳужжатларини қайд қилиш дафтари (2б);
- мактабда ТХТБ дан келган (буйруқ, ҳайъат қарори, баён, чора-тадбир, хат) ҳужжатларини қайд қилиш дафтари (3б);
- мактабда Ўзбекистон тумани ХТБнинг (фармойиш, қарор, баён, чора-тадбир, хат) ҳужжатларини қайд қилиш ДАФТАРИ (3б);
- мактабда турли ташкилот ва идоралардан келган ҳужжатларини қайд қилиш дафтари (4б);
- мактабда фуқароларнинг ёзма ва оғзаки (раҳбарият қабулида бўлган фуқаролар) мурожаатларини қайд қилиш дафтари (Фуқаро назорат карточкаси);
- мактаб томонидан чиқувчи хат (раҳбар имзолаган), чора-тадбирларни қайд қилиш дафтарлари мавжуд.
уларни тўғри юритиш бўйича доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
2018 йил ноябрь ойига қадар Тахиатош туман халқ таълими бўлимига қарашли 1- сон умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, фармойиш, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ҳужжатларининг ижроси бўйича Тахиатош туман ХТБ нинг ҳужжатларини қайд қилиш 1 б дафтарида 17 та, Вазирлар Маҳкамаси (фармойиш, қарор, хат), Олий Мажлис (фармойиш, қарор, хат) ҳужжатларининг ижроси бўйича Тахиатош тумани ХТБ нинг ҳужжатларини қайд қилиш 2 б дафтарида 45 та, Тахиатош тумани ХТБ дан келган (буйруқ, ҳайъат қарори, баён, чора-тадбир, хат) ҳужжатларини қайд қилиш 3 б дафтарида 70 та ҳужжат қайд этилди. Жами Тахиатош тумани ХТБ дан 2018 йил ноябрь холатига 132 та ҳужжат дафтарларга қайд этилган бўлиб, уларнинг ижроси масъул ходимларлар томонидан ижро этилди.
Тахиатош тумани 1-мактабда турли ташкилот ва идоралардан келган ҳужжатларини қайд қилиш 4 б дафтарида 12 та ҳужжат қайд этилган.
Тахиатош тумани 1-мактаб томонидан чиқувчи хат (раҳбар имзолаган), чора-тадбирларни қайд қилиш дафтарида 12 та ҳужжат турли ташкилот ва муассасаларига чиқарилди.
Ҳар ўқув йили давомида икки маротаба иш юритувчилар билан режа асосида йиғилишлар ўтказиб келинмоқда. Йиғилишларда мактабларда олиб борилаётган ижро интизоми бўйича ишларни янада жонлантириш учун котибаларга йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилмоқда.
30-мактабда ижро интизоми бўйича ишларни тарғиб қилиш учун Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январь “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 12-сонли қарори амалда деб номланган стенд, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда 445-сон билан қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги янги тахрирдаги қонунини акс эттирувчи стендлар чиқарилиб қўйилган.
2018 йил ноябрь холатига ТХТБ томонидан мактабимизга ижросини бажариш учун 132 та буйруқ, 39 та хат ҳамда 79 та тадбирлар режаси жами 14 та ҳужжат мактабимизга етказилди. Бундан кейин ҳам ТХТБ дан келган ҳужжатлар ижросини бажариш учун керакли ишларни амалга ошириб, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борамиз.
Жумладан 19 та буйруқ, 1 та тадбирлан режаси, 25 та хат ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига ижро учун йўналтирилди. Мен ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан белгиланган муддатларда бажарилмоқда.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фамонлари, Қарорлари, Фармойишлари ва ташрифлари давомида берилган топшириқларида жамият давлат ҳамда таълим-тарбияни ривожлантириш масалалари
Шавкат Мирзиёевнинг
Конститутсиямиз қабул қилинган куннинг 25 йиллиги
муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда
нутқида
“Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотлар самараси авваламбор юксак маънавиятли мустақил фикрлайдиган Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ. Шу мақсадда яна бир мухим хужжат – “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қуллаб қувватлаш тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди.
Бу хақда гапирганда Ўзбекистон ахолисининг 60 фоизидан зиёдини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этишини таъкидлаш лозим. Биз ёшлар учун уларнинг соғлом туғилишидан бошлабтоки мустақил хаётга киргунича барча зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида қандай катта ишларни амалга ошираётганимиз сизларга яхши маълум.
Айни пайтда фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин хисобланган мактабгача таълим тизимининг замон талабларига мос келмаслиги хам сир эмас. Ушбу сохага бир пайтлар эътиборимизни сусайтириб юборганимиз оқибати кўпгина муоммолар йиғилиб қолганини очиқ айтиш лозим.
Боғча тарбиясини кўрган боланинг онгидунёқараши қандай юқори бўлишини кимгадир исботлаб ўтиришнинг ўйлайманки хеч қандай хожати йўқ.
Бу холатларнинг барчасини хисобга олиб Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Мазкур вазирлик зиммасига маъмурий ислохотлар доирасида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиббир қатор мухим вазифалар юкланди.
Бу борада қабул қилинган дастурга мувофиқ яқин 2-4 йил мобайнида юртимизнинг барча худудларида – бу катта шахарлар бўладими ёки олис қишлоқ ва овуллар бўладими минглаб янги боғчаларни қуришимиз зарур.
Уларни замонавий талаблар асосида жихозлаб малакали тарбиячи мутахассислардаги методика билан таъминлашимиз керак.
Ёшлар ва ахолининг кенг қатламлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига хам алохида эътибор бериш лозим бўлади. Китобларнинг хақиқий нархи шаклланишини жуда хам алохида пухта ўрганиш зарур. Хозирги пайтда хаммамизнинг олдимизда жуда мухим ахамиятга эга бўлган масалаяъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган мухаббатини уларнинг маънавий иммунититини янада оширишга қаратилган ишларимизнинг янги босқичига олиб чиқиш вазифаси туради.
Кейинги 10 йил давомида мамлакатимиз иқтисодиёти жаҳондаги камдан-кам давлатлар қаторида барқарор суръатлар билан ривожланаётгани, шу жумладан, 2017 йилда ҳам ялпи ички маҳсулотимизнинг ўсиши 8 фоиздан кам бўлмаганининг ўзи, ҳақиқатан ҳам, тарихий бир воқеадир, десак, адашмаган бўламиз.
Ана шундай салмоқли натижаларимиз 2017 йилда аҳолимизнинг реал даромадларини 9,6 фоизга, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини 22,9 фоизга ошириш имконини берди. Буни дунёнинг энг обрўли илмий марказлари ҳам эътироф этмоқда. “Жаҳон иқтисодий форуми” ташкилоти кейинги уч йилда иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Ўзбекистон рўйхатнинг бошида – 5 ўринда турибди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети олимлари 158 та мамлакатга бориб, ижтимоий тадқиқотлар ўтказишган. Тадқиқотлар асосида эълон қилинган “Бутунжаҳон бахт индекси”да Ўзбекистонимиз 158 мамлакат ўртасида 44-поғонани эгаллади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида 1-ўринни эгаллагани тан олинди. Бу рақамларни эшитган ҳар бир Ўзбекистонликнинг юраги ҳапқириб кетмайдими?
Муҳтарам биринчи Президентимиз И.Каримовнинг беш тамойилга асосланган “Ўзбек модели” бизни мана шундай фаровон кунларга олиб келди.
Бу – болаларимизнинг тақдири билан боғлиқ масала. Ушбу масала хусусида фикр юритишдан аввал бир-икки мисол келтиришни лозим, деб топдик. 1990 йилдаги маълумотларга кўра, ўша даврдаги барча мактабларнинг 1700 таси авария ҳолатида эди. 43 фоиз мактаблар мослаштирилган биноларда фаолият кўрсатар, ўқув адабиётлари, дарсликлар билан таъминланганлик даражаси эса 55,4 фоиздан иборат эди. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, алмисоқдан қолган бинолар, томидан доимо чакка ўтиб турар, мутлақо талабларга жавоб бермайдиган ускуналар, унинг устига дарсликлар етишмас, борлари ҳам фақат сафсатабозликни тарғиб этувчи компартия мафкурасига асосланган ҳолда олинган билим нимага ҳам ярарди?
Хўш, эндичи? Бугун мамлакатимиз раҳбарияти таълим тизимини давлат сиёсатининг устувор йўналиши, деб эълон қилди. Ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизи фақат таълим соҳасига сарфланмоқда. Ушбу рақамнинг қай даражада салмоқли эканлигини тасаввур этиш учун қуйидаги мисолни келтириш зарур, деб ўйлаймиз: ривожланган хориж давлатларида бу рақам 3-5 фоиздан ошмайди. Ҳозир мамлакатимизда 9698 та умутаълим мактаби, 4929 та мактабгача таълим муассасаси, 278 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 490 та болалар спорт мактаби, 211 та “Баркамол авлод маркази” фаолият кўрсатмоқда. Ўқувчиларни дарслик, ўқув қўлланмалари билан таъминланганлик даражаси 100 фоизни ташкил этади. Таълим соҳасида бепул таълимга эга бўлиш имконияти яратилди.
Ўзбекистон таълим тизимида таълим тизими ходимлари томонидан замонавий педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш ихтиёрий, ўқитувчи ҳохишига боғлиқ жараён эмас. Дарс жараёнида педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш ҳар бир ўқитувчининг қонун олдидаги вазифаси саналади. Бинобарин, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасида ўқитишнинг илғор шакллари янги педагогик технологиялар ўқув жараёнида жорий этилсин, дейилган бўлса “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таълим тизими ходимларидан “Таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув методик машғулотларини яратиш ва ўқув тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш” талаб этилган.
Замонавий педагогик ва ахборот технологиялар асосида ташкил этилган дарс машғулотларининг мазмун-моҳиятига кўра эндиликда таълим-тарбия жараёнининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи, таълим жараёнининг субъекти бу ўқувчи бўлиши керак, яъни бу дегани ўқиш, ўрганиш, мутолаа қилиш ўқувчи зиммасига ўтиб бориши лозим.
Бундай тизимда ўқувчи ҳам, ўқитувчи ҳам таълим тарбия жараёнига биргаликда масъул бўлади. Бу жараёнда улар ҳар бир ўқувчининг билим ва қобилиятини, индивидуал эҳтиёжларини биргаликда аниқлайдилар. Мазкур ҳолатда ўқитувчи фақат “баҳоловчи” эмас, балки, янги билимлар етказувчи манбага айланади. У эндиликда мажбурий ўқитишдан ўқишни ўргатишга, билим беришдан ўқувчиларнинг билимларини мустақил эгаллашларига кўмаклашиш вазифасини бажаради.
Маълумки, ҳар бир дарс олдига таълимий-тарбиявий ва ривожлантирувчи яъни бир-бири билан узвий алоқада бўлган уч ёқлама мақсадлар қўйилади. Замонавий дарсни ташкил қилиш шартли равишда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро алоқаларига боғлиқ бўлиб, бу жараёнда ўқув материаллари, таълим методлари ва ахборот комуникатсион технологиялари ҳам асосий рол ўйнайди. Дарсни ташкил этишда ўқитувчи раҳнамолигида ўқувчилар биргаликда ҳаракат қиладилар. Бундай дарсларда ўқувчига обеъкт эмас, балки шу дарснинг иштирокчиси – субекти сифатида қаралиши, ҳар бир ўқувчининг индивидуал ҳусусиятларини хисобга олинишини таъминлаб беради. Дарснинг натижасини аниқлаш ҳам аввало ҳар бир ўқувчининг индидуал ўзлаштиришидан келиб чиққан ҳолда гуруҳий ва жамоавий натижаларни аниқлаш орқали амалга оширилади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, таълим-тарбия жараёнида таълим тизими раҳбарлари ҳамда мутахассис ходимларига миллий ғояни сингдириш учун дарс жараёнига замонавий ёндашув, яъни таълим-тарбия жараёнида педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш муҳим аҳамиятга эгадир. Бинобарин, таълимда ўқувчиларга миллий ғояни сингдиришдан кўзланган асосий мақсад уларни мустақил фикрловчи, собит эътиқодли, ватанпарвар, баркамол шахс этиб тарбиялаш экан ҳозирги кунда бу натижаларга таълимда замонавий педагогик ва ахборот технологияларни қўлламасдан туриб эришиб бўлмайди. Шундай экан, ҳозирги замон таълим тизими раҳбарлари ҳамда мутахассис ходимлари ўз фаолиятлари учун зарур бўлган, ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишларини оширувчи, дарснинг мақсадига эришишни таъминлаб берувчи замонавий педагогик ва ахборот технологияларни ўрганиши ҳамда уларни амалда қўллай олиш кўникма ва малакаларига эга бўлишлари лозимдир.
2017 йил 15 июн куни Тошкент шаҳрида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ушбу анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик” мавзусида нутқ сўзлади.
Кун тартибига қўйилган масала, яъни, ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантириш, оилаларимиз, маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш вазифаси бугунги кунда қандай улкан аҳамият касб этаётгани ҳақида, ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ.
Бугунги кунда она юртимиз, Ўзбекистонимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингани ва уни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фаол иш олиб борилаётгани хаммага аён.
Таъкидлаш керакки, ушбу стратегия барча соҳа ва тармоқларда ҳаётимизга чуқур кириб, амалий ҳаракатларимиз мезонига айланиб бормоқда. Айниқса, 2017 йилнинг юртимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилингани бу борада катта аҳамият касб этади. Шу йўлдаги амалий қадамлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда Виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Бу тузилмалар ўтган қисқа даврда эл-юртимиз ўртасида фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжларини қонуний асосда ҳал қилишда муҳим рол ўйнайдиган институтга айланиб бораётганини алоҳида қайд этиш керак.
Виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналари ўз фаолиятини бошлаганидан буён ўтган давр мобайнида мамлакатимиз бўйича қарийб 890 мингга яқин фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Ушбу мурожаатларнинг 93 фоизи ўрганилиб, тегишли жавоб қайтарилди.
Бизнинг давлатимиз кўп миллатли ва кўп конфессияли давлат. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. Бу борада, ҳеч шубҳасиз, халқимизга азалдан хос бўлган бағрикенглик анъаналари муҳим рол ўйнамоқда.
Бизнинг Конституциямиз ва қонунларимизда, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча фуқароларимиз тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани кафолатлаб қўйилган. Уларга ўз миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш, ҳар томонлама ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилган. Ана шу марказлар фаолиятини янги босқичга кўтариш, хорижий мамлакатлар билан маданий дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида биз яқинда муҳим бир қарор қабул қилдик. Унга биноан Республика байналмилал маркази негизида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди. Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб виждон эркинлигини таъминлаш масаласига устувор аҳамият берилди. Жумладан, муқаддас динимиз, миллий қадриятларимизни, буюк азиз-авлиёларимизнинг хотираси, меросини тиклаш, қадамжоларини обод қилиш бўйича жуда кўп иш қилинди ва қилинмоқда.
Биз бугунги кунда ижтимоий-маънавий ҳаётимизни ривожлантириш борасида амалга ошираётган ишларимизни янги босқичга кўтаришимиз, бунинг учун давлатимиз ва жамиятимизнинг барча куч ва имкониятларини сафарбар этишимиз шарт. Чунки ҳозирги вақтда дунё миқёсида ҳукм сураётган таҳликали вазият, сиёсий ва иқтисодий инқирозлардан ташвишга тушмаётган бирорта давлат ёки жамият йўқ, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
Айниқса, халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик, диний қарама-қаршилик, ноқонуний миграсия, одам савдоси, экологик муаммолар, айрим минтақаларда иқтисодий ночорлик, ишсизлик, қашшоқлик кучайиб бораётгани бутун инсониятни қаттиқ хавотирга солмоқда.
Ана шундай ўта мураккаб ва қалтис шароитда қандай йўл тутиш, қандай қилиб тинчлик ва осойишталикни сақлаш, барқарор ривожланишни таъминлаш мумкин, деган савол барчамизни жиддий ўйлантириши зарур.
Айниқса, кейинги пайтда турли мамлакатларда содир этилаётган террорчилик ҳаракатларининг ижрочилари қаторида миллатимизга мансуб кимсалар ҳам борлиги халқимизда афсус ва надомат уйғотмоқда.
Тинчлик ва осойишталикни, инсонийликни ҳамма нарсадан устун қўядиган халқимиз бундай шахсларни, уларнинг қилмишларини кескин қоралайди. Уларни ўзбек деган номга номуносиб деб ҳисоблайди.
Ҳозирги вақтда ёшлар, айниқса, чет элда ишлаб, ҳалол меҳнат билан даромад топаман, деб юрган фуқароларимиз терроризм ва экстремизм чангалига тушиб қолмаслиги учун биз барча чораларни кўряпмиз. Авваламбор, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият беряпмиз. Бизнинг мақсадимиз улар билан рақобат қилиш эмас, балки ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, умумий муаммоларни биргаликда ечишдан иборат.
Шу мақсадда, мана, Туркманистон ва Қозоғистон Республикасига қисқа муддатда икки марта ташриф билан бордик. Россия Федерасияси, Хитой Халқ Республикаси, Саудия Арабистонига ташрифларимиз ҳам самарали бўлди.
Россия Федерасиясига давлат ташрифи чоғида меҳнат миграсияси бўйича муҳим келишувга эришдик. Бизнинг бу борадаги позисиямиз аниқ: одам қаерда бўлса ҳам ишлаши, оиласи, бола-чақасини боқиши керак. Лекин у ҳалол меҳнат қилиши, қонуний йўл билан даромад топиши лозим. Бунинг учун давлатимиз барча шароитларни яратиб беришга тайёр.
Бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласи барчамиз учун энг асосий масала бўлиб турибди.
Йўлдан адашган болани дарров душманга чиқармасдан, уни ўзимизнинг фарзандимиз, деб билишимиз керак. Унга бутун қалбимиз, юрагимиз билан ачинаётганимизни шу бола билсин. Зора, шунда уларнинг ҳам қалб кўзи очилса, тўғри йўлга қадам қўйса...
Бугун қанча ёшлар сохта алдовларга учиб, ўз умрини хазон қилаётганини ўйлаб, тўғриси, тунлари ухламасдан чиқаман. Ўзингиз айтинг, азиз биродарлар, бу аччиқ ҳақиқат юрагимизга ханжар бўлиб санчилиши керак эмасми?
Ахир, кечагина шу ёшлар, ўзимизнинг қоракўзлар, биримизнинг маҳалладошимиз, биримизнинг ўғлимиз, биримизнинг қизимиз ёки жиянимиз эди-ку! Улар қачон адашди, қачон нотўғри йўлга кириб кетди? Биз нега ғафлатда қолдик? Қачон, қаерда хатога йўл қўйдик? Фарзандларимиз қачон бегоналарнинг қўлига ўтиб кетди? Нима жин урдию улар ўз ота-онаси, ўз юртининг душманига айланиб қолди? Бугун бу мудҳиш бало-қазонинг олдини олмасак, бор кучимизни шунга сафарбар этмасак, эртага кеч бўлади. Юртимизда яшаётган, оиласини, фарзандларининг эртанги кунини ўйлайдиган ҳеч бир инсон, дин арбоблари, жамоатчилик вакиллари бу ҳаёт-мамот масаласидан четда турмаслиги керак.
“Бола ота-она қўлида бир омонатдир”, дейди буюк алломаларимиз. Болаларимиз, уларнинг тақдири, келажаги ҳақиқатан ҳам жуда омонат эканини бугунги ҳаёт ҳар томонлама исботламоқда. Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас.
Ҳозирги кунда ҳаётимизда хунук, ярамас ҳолатларга чек қўйиш мақсадида алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу қонунда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан берилган ҳужжатга эга бўлмаган шахсларга шаръий никоҳ ўқиган ҳар қандай муллага, агар у валломат бўлсаям, жиноий жазо бериш кўзда тутилади.
Олтинчидан, кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда жамоатчилик назоратини тизимли йўлга қўйиш энг мақбул йўлдир. Бу – жаҳон тажрибасида синовдан ўтган йўл.
2017 йил 20 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади . Мазкур нутқ хам жамоада атрофлича ўрганиб чиқилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ривожланмоқда. Биз аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, теран англаган ҳолда, қатъий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз, мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлидан бормоқдамиз.
Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда. Бу – ҳар томонлама чуқур ўйлаб танланган йўлдир.
Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ушбу минтақа барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан бевосита манфаатдордир.
Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё – биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир.
Ўзбекистон ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдоридир.
Биз Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳеч истисносиз барча масалалар бўйича оқилона муроса асосида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли кейинги ойларда минтақамизда сиёсий ишонч даражаси сезиларли даражада ошди. Кўплаб масалалар бўйича принсипиал жиҳатдан муҳим ечимлар топишга эришилди.
Сентябр ойининг бошида Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома имзоланиши том маънода муҳим воқеа бўлди.
Томонлар ўз сиёсий иродасини, ўзаро мақбул қарорлар қабул қилишга тайёр эканини намоён этгани туфайли ўтган йигирма олти йил давомида биринчи марта ушбу ғоят нозик масала бўйича катта натижага эришилди.
Бир сўз билан айтганда, ўтган қисқа вақт мобайнида минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит яратишга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференсияда сўзлаган нутқи хам ўрганиб чиқилди.
Бизнинг минтақамиз халқларини минг йиллик қардошлик ва яхши қўшничилик ришталари боғлаб туради. Бизни тарих, дин, умумий маданият ва анъаналар бирлаштиради.
Евроосиёнинг “юраги”да жойлашган минтақамиз Европа ва Яқин Шарқ, Жанубий ва Шарқий Осиёни боғловчи кўприк бўлиб, Россия ва Хитой сингари йирик давлатлар билан чегарадошдир.
Минтақамиз табиий ресурсларга бой, бу ерда кўплаб мамлакатлар ва бутун минтақалар ривожига сезиларли даражада таъсир кўрсатган ноёб маданият ва тараққиёт салоҳияти мавжуд.
Оддий ва очиқ инсоний мулоқот – минтақада дўстлик, ҳамжиҳатлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлайдиган энг ишончли усулдир.
Марказий Осиёдаги долзарб масалаларни мамлакатларимизнинг саъй-ҳаракатларини умумий масъулият тамойили асосида бирлаштириш орқалигина ҳал этиш мумкин.
Юқорида қайд этилган вазифаларнинг амалга оширилиши Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг ўзаро маслаҳатлашувлари бўйича учрашувларни мунтазам ташкил қилиш имконини яратган бўлар эди.
Марказий Осиё – бу ҳақиқатдан ҳам ноёб имкониятлар ва ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият ва имкониятларга эга бўлган минтақадир.
Мактабда президент қарорлари ва маърузалари билан биргаликда Халқ таълими вазирлигининг сохага доир қарорлари, буйруқ ва кўрсатмалари мунтазам ўрганиб,уларни рахбарлик ва амалда бажариш чоралари кўрилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |