Ўқитувчиларнинг дарсларини таҳлил қилиш — самарадорликка хизмат қилади.
Ўқитувчиларни ўз устида мустақил ишлашлари, ижодий изланишлари орқали таълим самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган омиллардан бири — мунтазам равишда ўқитувчиларнинг дарсларини таҳлил қилишдир.
Ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш, уларнинг педагогик маҳорати, иш тизими, ўқувчиларининг ўзлаштириши, билим даражаси каби соҳавий ва касбий лаёқати юзасидан хулоса чиқариш ҳамда ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиш имконини беради.
Дарс таҳлили кузатиш ва ўрганиш шаклида олиб борилади.
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирлари, ўринбосарлари, методистлари томонидан ҳафтасига камида 2 соат, таълим муассасалари директорлари, уларнинг ўринбосарлари томонидан 4 соат, фан методбирлашма раҳбари томонидан 2 соат, ўқитувчилар томонидан 1 соат ўқитувчилар дарслари кузатилиши ва таҳлил қилиниши белгиланган.
Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг умумий тайёргарлиги, билим олишдаги фаолликлари, фанга бўлган қизиқишлари, ўқув материаллари ва жиҳозлар билан мустақил ишлай билишлари, ўқитувчига бўлган муносабатлари аниқланиб, таҳлилга тортилади. Бунда асосий мезонлар сифатида ўқитувчи томонидан дарс мақсадининг тўғри қўйилганлиги, ўқув дастури асосида дарс жараёнини тўҚри режалаштириши, материалларини билиш даражаси, янги мавзуни тушунтириш жараёнида асосий Қояни ажратиб олиши, илмийлик, кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарсда ҳамкорликка эриша олиши, билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назорат этиши, дарс мобайнида вақтдан унумли фойдаланиши ва педагогик муомала маданиятини эгаллаганлик даражаси каби жиҳатлар инобатга олинади.
Унутмаслигимиз керакки, сифатли дарс — бу, ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилган дарс.
Дарс бошлангандан кейин ҳеч кимнинг ушбу жараёнга ҳалақит беришига йўл қўйилмайди.
Дарснинг таҳлили қуйидаги турларга бўлинади:
1. Илмий таҳлил. 2. Психологик таҳлил. 3. Методик таҳлил. 4. Дидактик таҳлил. 5.Умумпедагогик таҳлил ва бошқа таҳлиллар (ёки буларнинг ҳаммасини қамраб оладиган комплекс таҳлил).
ўқитувчиларнинг дарсларини тизимли таҳлил қилиш ўқитувчиларга амалий-методик тавсиялар беришга ва натижада дарс самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.
Раҳбарлик-бошқарув фаолиятининг бир қисми. Унинг воситасида жамоа аъзолари орасида шундай муносабат ва хулқ-атвор шаклланиши керакки, бу мактаб олдига қўйилган мақсадларга энг юқори даражада эришиш имконини бериши лозим. Раҳбар ўз қўл остида ишлаётган ўқитувчиларнинг дарсларига кириб, дарсларнинг таҳлилига қатнашиб туриши керак. Мактабимизда дарс таҳлили 6 қисмдан иборат бўлади. 1.Ўқитувчининг дарсга тайёргарлик даражаси.Ўқитувчида дарснинг ўқув режаси ва мавзу бўйича турли ишланмаларнинг турли дидактик тарқатма материаллар ва кўргазмали қуролларнинг тайёрланганини кўрилади. Кузатилаётган дарсларни баъзи бирида ушбу қисмга ўқитувчилар кам эътибор қилаётганини кўрсатади. Агар ўқитувчи мазкур дарсга яхши тайёргарлик кўрса ижодий ёндошганлиги шундоққина кўриниб туради. Ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари сифатида ўқитувчининг дарсга тайёргарлигини юзаки эмас, балки маъсулият билан дарсга кўрган тайёргарлигини бутун дарс давомида кузатаман ва таҳлил қиламан.
Мен 2017-2018 ўқув йили давомида 144-соат дарс тахлил қилдим. Жумладан тарих фани бўйича Худойбердиева Фотимахон 8-Б синфда “XVI-XVII асрларда Россия”, Васидова Гулнозахон 9-Г синфда инглиз тилидан “Attiduct to work”, Сайдуллаева Азиза Нуруллаевна 3-Е синфида Азбука этики “Узбекистан моя Родина”, ўқиш фанидан Ахмедова Шохсанам 2-Ж синфда “Илм”, Сўпиева Шохсанам 7-А синфда “Кимёвий формула валентлик”, история фанидан 6-Г синфда Сохибов Миртемир Шарипович “Религия Древнего Египта”, ИНН фанидан 9-Г синфда Азимов Шухрат Гуламович “Идеологическая картина мира”, география фанидан Рахматов Азимжон 9-Б синфда “Фан ва ишлаб чиқариш ўзаро таъсирининг асосий йўналишлари” , МИҒ фанидан Азимов Шухрат Гуламович 8-А синфда “Халқ фаровонлиги”, жисмоний тарбия фанидан Маматов Достон 2-б синфда “Харакатли ўйинлар” она тили фанидан Юлдашева Дилфузахон 10-А синфда “Шевага оид бирикма ва эскирган сўзлар”, Мавлянова Лолахон 1-А синфда ўқиш фанидан “Ранглар”, Иминова Махсумахон “Хотирангиз мангу”, Мадумарова Тухтахон ўқиш фанидан 2-А синфида “Алишернинг онаси”, Умрзақова Гулхаё адабиёт фанидан “А.Навоийнинг 577 йиллиги”, Камолова Зулайхо 7-Б синфида “Тубан ўсимликлар”, Сўфиев Хамиджон 4-А синфида мусиқа фанидан “Бахор фасли қўшиқлари”, Ахмедова Шохсанам 2-Ж синфида математика фанидан “5 ни 5 га кўпайтириш ва бўлиш”, Холматова Дилдорахон 9-Г синфида инглиз тили фанидан “Our Uzbek and English poets” мавзусида ўтган дарслар в.б лар шулар жумласидан.
Дарсларда янги инновацион технологиялaрни, илғор педагогик тажрибаларни тадбиқ этган ҳолда юксак самарадорликка эришилди. Айниқса, ахборот коммуникация технологиялари ҳамда интернет маълумотларининг тадбиқ этилганлиги замонавий таълим талабларининг ўқитувчилар томонидан мукаммал эгалланганлиги намоён бўлди. Ҳар бир ўқитувчи билим беришда билим, кўникма ва малака билан биргаликда компетенсияларнинг ўқувчилар томонидан чуқур ўзлаштиришлари ва ҳаётга тадбиқ этишлари учун бор билим ва маҳоратларини намоён этишди.
Дарс тахлили натижасида айрим ёш ўқитувчиларнинг вақтдан унумли фойдалана олмаганликлари , кундаликка бахо қўйишга улгурмаганликлари каби камчиликлар ўз аксини топди.
Педагог ходимларнинг дарслари дарснинг комплекс ва таркибий қисмлари асосида таҳлил қилиб борилди. Ўқитувчининг дарси ва унинг фаолиятига бир дарс таҳлили бўйича хулоса чиқариб бўлмайди. Унинг фаолиятига бирон фикр билдириш ёки танқидий фикр бериш учун унинг турли шаклдаги бир неча дарсларини кузатиш керак . Педагогик фаолиятда амалга оширилган кўп йиллик иш тажрибалари ва кузатишларўқитувчи ҳамиша ўз устида ишлаши билим кўникма ва малакаларни такомиллаштириб бориши кераклигини кўрсатмоқда. Ўқитувчи педагогик маҳоратининг кундан-кунга ўсиб боришиўқув жараëнида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллай олишини кучайиши унинг педагогик фаолиятида амалга ошади. Ўқитувчи фаолиятининг қанчалик самарали эканлигини одатда унинг маҳоратини кузатиш ўтаëтган дарсларини таҳлил қилиш орқали билиш мумкин.
Педагогик тизим доирасида таҳлилни амалга ошириш учун, тизимли таҳлилнинг хусусий жиҳатлари амалий мазмун касб этади, бу хусусда фикр юритишдан олдин, педагогик тизим ҳақида муносабат билдирамиз. Педагогик тизим, бу ягона мақсад сари, аниқ шахснинг камолотини таъминлаш учун ўзаро алоқадор бўлган, бир бирини тўлдирувчи, такомиллаштирувчи, сон ёки сифат кўрсаткичи бўйича бир хосса ўзгарса албатта иккинчи хосса ҳам ўзгарадиган, турли тузилмавий таркиблардан (яъни: педагогик фаолият, педагогик жараён, педагогик ҳмкорлик, педагогик мавжудлик (амалиёт)) иборат бўлган мажмуадир (яхлитликдир).
Фанда таҳлилнинг бир қатор турлари мавжуд бўлиб, фан соҳалари доирасида улар турли хоссалари бўйича тавсифланишини алоҳида кўрсатиб ўтиб, муҳимларини келтирамиз:-функционал таҳлил, институтционал таҳлил, трендлар таҳлили; фрагментал таҳлил; мифологик таҳлил, графикали таҳлил, прогнозларнинг таҳлили, прагматик таҳлил, праксеологик таҳлил, дастурлар таҳлили, муаммоли таҳлили, концептуал таҳлил, вазиятли таҳлил, сюжетли таҳлил, жузъий ўзгаришлар кўрсаткичининг таҳлили, сабаб-оқибат боғлиқлик таҳлили, корреляцион таҳлил, кластерли таҳлил, семантик таҳлил, дискурс таҳлил, даражали таҳлил, қиёсий (жумладан жуфтли) таҳлил, ресурсларнинг таҳлили, мантиқий- лингвистик таҳлил ва б.
Вазифадорлигига (функционаллигига) кўра, онгли ҳаракат технологияси таҳлилни амалга оширувчини таҳлилий фаолиятининг самарадорлигини таъминлаб, ахборот ва интеллектуал каби ресурслардан фойдаланиш жараёнини такомиллаштиради. Самарадорлик қуйидаги мантиқий хоссаларда ифодаланади: таҳлилни амалга ошириш учун вақтни тежашда, муаммони ечимини топиш учун илгари суриладиган фаразни тўғри тузишда, таҳлилни амалга ошириш учун воситаларни (усулларни) мақсадли танлашда, таҳлилни амалга ошириш учун муаммонинг (вазиятнинг) характерини инобатга олишда, муммони ечиш учун белгиланадиган муддатни аниқ белгилашда, қарор қабул қилиш учун турли вариантли ечим йўлларини белгилаб олишда, тавсияларни манзилли тайёрлаш кабиларда".
Демак, таҳлил, шу жумладан тизимли таҳлил ўз соҳасининг билимдони, янгиликларга интилувчи-бунёдкор, чуқур мушоҳада юрита оладиган-ижодкор инсон-мутахассис томонидан амалга оширилиши натижасида педагогик меҳнат, шахс, жамият ва давлат ҳаёти билан боғлиқ бўлган манфаатларни ҳимояси таъминланади. Педагогик тизим доирасида бу масала алоҳида мазмун касб этиб, истиқболга қаратилганлиги, миллат, ватан такдири билан бевосита боғлиқ бўлганлиги жиҳатидан стратегик масалалар сирасига таллуқли бўлиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |