139
кўрсатиб ўтилган бўлсада, В.Аристованинг илмий тадқиқотида бўлажак бошланғич синф
ўқитувчиларида психологик маданият, касбий фаолиятда муваффақиятга эришиш ва
ўқувчиларни фанга бўлган муносабатини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омил
эканлиги кўрсатиб ўтилган
41
.
Индивидуал-шахсий вазиятлар педагогик жараённинг динамикасига таъсир
кўрсатади. Агарда, танланган психологик ҳимоя усули деструктив мазмун касб этса,
педагогик жараён динамикасида сўниш ҳодисаси кузатилади. Танланган психологик
усули конструктив касб этса, педагогик жараён динамикасида ўсиш ҳодисаси кузатилади.
Мазкур ижтимоий-психологик ҳолат таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятига ҳам
бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис, ўз даврида ўқитувчи (педагог) психологиясини
ўрганган Ф.Гоноболин «Уларга (ёшларга-С.С.) бўлган муҳаббат педагогик касбни танлаш
учун қўшимча мотив ҳисобланади»
42
дея муносабат билдирган. Ўқитувчи, ўқувчиларга
предметларни бир бири билан қиёслашни, ҳодисаларни ўхшашлик ва улардаги
умумийликни белгилаб олишни ўргатади.
Барча психологик ҳимоя турлари мазмуни жиҳатидан (онтогенезда) базавий ва
иккиламчи кабиларга ажратилиб, иккиламчи ҳимоя базавий ҳимоя турлари асосида
тузилиб, уни комбинациявий ифодаси ҳисобланади. Улар, тузилиши жиҳатидан, яъни
психологик компонентлар (эмоциявий, когнитив ва б.) иштироки даражасига содда ва
олий тартибли кабиларга ажратилади. Уларнинг барчасини бирлаштирувчи психологик
мақсад, аниқ нуқта, бу психологик дискомфортни (беҳаловатликни) бартараф этиш
ҳисобланади. Ф.Бассинни таъбири билан айтганда, «фақатгина уларнинг айримлари
«тозалагич моҳияти»дан ўтгач (яъни, амалиётда қўлланилган сўнг натижа бергач – С.С.),
субъект учун моҳият касб этади»
43
ва хулқ намунасида ифодаланади. Мазкур ижтимоий-
психологик феномен, психологик маданияти юқори бўлганларда конструктив ва
психологик маданияти нисбатан паст бўлганларда деструктив тарзда кечиши кузатилади.
Таълим жараёнида таълим олучининг шахсида намоён бўладиган психологик ҳимояни
турли шаклларини кузатиш мумкин. Уларни деструктив шаклини кузатганда, психологга
мурожаат этиши мақсадга мувофиқдир.
Педагогик фаолият тизимида психологик ҳимоядан восита сифатида фойдаланишда
бир қатор принципларга амал қилиш тавсия этилади:
психологик ҳимоя восита сифатида таълим-тарбиянинг мақсадига зид бўлмаслиги;
психологик ҳимоя восита сифатида ёш, гендер, этнопсихологик манфаатлар ҳамда
қадриятларга зид бўлмаслиги ва б.
Хуллас, педагогик фаолиятда хулқ регуляциясини таъминлашда психологик ҳимоя
ижтимоий-психологик аҳамиятдорлиги жиҳатидан:
Do'stlaringiz bilan baham: