Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

 
 
ДАРСНИНГ СИФАТИ -ДАРС РЕГЛАМЕНТИГА ҲАМОҲАНГ 
Қ.Мирахмедов –
Тошкент шаҳар ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
 
Умумтаълим мактабларида таълим-тарбия бериш сифатини мазмун жиҳатидан янги 
босқичга олиб чиқишда, асосий вазифа сифатида, дарс мазмунини такомиллаштириш, 
ўқувчиларга замонавий билим бериш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бунда 
фан ўқитувчисидан юқори малакага эга бўлиши, ўз соҳасини чуқур ва мукаммал ўрганиб 
бориши, ўқувчиларни ўз фанига қизиқтира олиши, фанни ўқитишда инновацион 
ёндашиши ва техника воситалари, фаол ўқитиш усулларидан фойдалана олиши талаб 
этилади. Бугун ҳар бир ўқитувчи дарсини масъулият билан ташкил этишга таёрланиш 
жараёнида ўз тажрибаларини ҳамкасблари билан ўртоқлашиш заруратини ҳис қилмоқда. 
Дарс лойиҳаси қанчалик мазмунга бой бўлмасин, дарс регламентига, дарснинг ҳар бир 
қисми тақсимотига риоя қилиш асосий вазифалардан бўлиб қолади.
Тасвирий саньат фанини ўқитишда, дарсни тегишли қисмларга ажратиб олиш, ҳар 
бир дарс қисмини дақиқаларга самарали тақсимлаш, дарс мақсадига эришишда муҳим 
аҳамиятга эга эканлигини унутмаслик керак. 
Буюк аждодимиз Абу Райҳон Берунийнинг «Билим қайтариш ва такрорлаш 
мевасидир» деган фикрлари ҳеч шубҳасиз, бугунги кунда ҳам ўз кучини йўқотмади. 
Шунга кўра дарснинг «Аввалги мавзуни такрорлаш» , «Янги мавзуни мустаҳкамлаш» ва 
ҳулоса қисмлари билимларни пухта ўзлаштиришда асосий ўринга эга, десак хато 
бўлмайди. Эстетик амалий фанларни ўқитишда дарснинг «Янги мавзуни амалий 
мустаҳкамлаш» қисми ўқувчилар билим ва малакаларини шакллантиришда муҳим 
аҳамият касб этади. 
Ҳудудий марказимизда бир неча йил давомида курс тингловчилари билан бўладиган 
муҳокама жараёнида билдирилган фикр ва мулоҳазаларда ҳам дарсни тақсимлаш 
масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Шунингдек таълим муассасаларида очиқ 
дарсларни кузатган ўқитувчиларнинг фикрларига кўра ҳам белгиланган вақт бўйича 
қисмларга ажратиб ташкил қилинган дарслар қизиқарли ва тартибли бўлгани, дарснинг 
ҳар бир қисмида ўқувчилар назарий, амалий-методик жиҳатидан ўз билим, кўникма ва 
малакаларини мустаҳкамлаб борганлари, энг муҳими, 45 дақиқалик вақтдан самарали 
фойдаланилгани таъкидланади. Ўқитувчи тасвирий саньат фанидан дарсга тайёргарлик 
кўрганида 45 дақиқа орасида мавзу бўйича қандай вазифалар амалга оширилишини
олдиндан белгилаб олса, бундай дарс сифатли ўтади.
Тасвирий саньат фани бўйича ўтказилган «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси»
кўрик-танловлари, шаҳар, туман миқёсидаги очиқ дарсларни кузатиш таҳлили ҳамда 
ўқитувчиларнинг малака оширгандан кейинги фаолиятини ўрганиш тажрибаси шуни 


151 
кўрсатмоқдаки, бугун фан ўқитувчиларида дарсни замонавий ва сифатли ташкил қилиш 
бўйича мукаммал, кенгроқ ёритилган дарс ишланмалари ва тавсияларга эҳтиёж ортиб 
бормоқда. Шу мақсадда тасвирий саньат фани мисолида дарсни қисмларга ажратиш, 
таҳминий дақиқаларга бўлиш ва тайёрлаш бўйича амалий - методик тавсиялар 
берилмоқда. Мазкур тавсия дарс вақтидан самарали фойдаланишга, дарс сифатини 
оширишга қаратилган бўлиб, бундан фан ўқитувчилари ижодий ёндашиб 
фойдаланишлари мумкин. Берилган жадвалда тасвирий санъат фанидан дарс қисмларга 
қуйидагича ажратилиб тақсимланган: 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish