Калит сўзлар: Педагогика фанида компетенция, компетентлик, касбий
компетентлик. Вариативлик, вариатив тизим, танлов синфи, мактаб таълимини
бошқаришнинг замонавий жамият-давлат тизими.
Ўзбекистон Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида
умумий ўрта таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш,
ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат
жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион
шакллари ва усулларини жорий этиш илғор халқаро тажрибалар ва жамиятнинг замонавий
талабларига мувофиқ сифатли таълим олиш ҳамда таълим беришнинг замонавий
назарияларини ўзлаштиришга жиддий эътибор берилган. Шунингдек, ўқувчиларнинг
билим олишга бўлган мотивациясини ошириш ҳамда уларнинг қизиқиш ва талабларини
эътиборга олган ҳолда юқори синфларда мажбурий ва танлов асосидаги фанларни жорий
этиш орқали юксак самарадорликка эришиш назарда тутилди. Бу йўналишдаги ишларни
муваффақиятли амалга ошириш таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Энг муҳими
танлов синфи ўқув жараёнида ўқувчиларнинг ўзлаштириши юқори бўлади, ижтимоий
фаоллиги, репродуктивлиги ошади, инновацион ҳаракатида реал ўзгаришлар содир
этилади. Улар фаол фаолияти давомида янги натижаларга эришади ва эҳтиёжи
таъминланади, янгиликларни самарали ўзлаштиради. Таълим сифатига кўра,
ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишига эришилади ва таълим жараёни
такомиллашади.
Вариатив ўқув режанинг жорий этилишида ўқувчиларнинг манфаатлари инобатга
олинади. Ўқув жараёнини компетенциявий ёндашув асосида ташкил этилишига эътибор
берилади. Ўқувчиларнинг индивидуал хоҳишларига мувофиқ ўқув жараёни ташкил
этилади. Ўқувчилар учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари мавжуд
фанларни чуқур ўрганишларига шароитлар яратилади.
Таълим тизимининг вариативлигида ўқувчиларнинг таълим олишларига имконият
яратиш учун ягона таълим макони яратилади. Таълим мазмуни ва натижаларига қўйилган
талабларнинг ягоналигини таъминлайдиган ҳолат намоён бўлади.
149
Вариативлик-бу таълим тизими сифати бўлиб, бу тизимни ўқувчиларнинг таълимга
бўлган эҳтиёж ва имкониятлари ўзгаришига мувофиқ танлаши учун таълим дастурлари
вариантларини ёки хизматнинг алоҳида турларини яратишга ва тақдтим этишга
қодирлигини тавсифлайди. Ўқувчилар манфаатларига мўлжалланган таълим дастурлари
вариантлари қанчалик кўп бўлса, унинг таълим тизими вариативлиги шунчалик юқори
бўлади. Вариативликдан кўзланган мақсад педагогик жараённи имкон даражасида кўпроқ
индивидуаллаштиришдан иборат. Вариатив тизимлар мослашувчан ҳисобланади.
Дастурлар вариантларининг ўзгариши ва янгиларининг яратилишига қаратилган бўлади.
Бугун педагогдан янгича фикрлаш, янгича муносабатлар талаб этилаётган экан,
бунда албатга педагогнинг касбий билимдонлиги ва компетентлиги алоҳида аҳамият касб
этади.
Замонавий таълимнинг асосий мақсади ҳар томонлама ривожланган, жамиятга ва
меҳнат фаолиятига ижтимоий мослашувчан, ўз устида ишлай оладиган шахсни
тайѐрлашдан иборат. Бунда педагогларнинг компетентлик даражаси муҳим аҳамиятга эга.
Педагогика фанида компетентлик тушунчаси педагогнинг таълим-тарбия жараѐнида
энг юқори даражада натижага эришиши, юқори касбий салоҳият, шунингдек,
мулоқотчанлик ва ижобий фазилатларга эга бўлиш деган хулосага келинади.
«Компетентлик» сўзининг маъноси хабардорлик, обрў, ўз соҳаси бўйича кенг қамровли
тушунча ва тажрибага эга бўлиш билан белгиланади.
Компетенция шахсий сифат бўлиб, турли хил вазиятда педагогик фаолият ва
ижтимоий ҳаётда ифодаланадиган қобилият, билим, кўникма ва малака ҳисобланади.
Компетенция – инглизча «competence» луғавий жиҳатдан бевосита « қобилият»
маъносини ифодалайди. Мазмунан эса фаолиятда назарий билимлардан самарали
фойдаланиш, юқори даражадаги касбий малака, маҳорат ва иқтидорни намоён эта олишни
ёритишга хизмат қилади. Касбий компетенция – маълум соҳадаги профессионал
вазифаларни бажаришда ходимнинг амалий тажрибалари ҳамда эгаллаган билим, кўникма
ва малакалари асосида самарали ҳаракатланиш қобилиятидир.
Компетентлик технология соҳасида билим ва амалий тажрибаларнинг йиғиндиси ёки
аниқ иш жойи, ёки бажарилаётган ишнинг ўзгариб турадиган талабларига мос таъсир
қилишга имкон берадиган умумий ва касбий тайёргарлик даражасидир. Компетентлик ва
компетенциялар ўртасида боғлиқлиқ мавжуд. Компетенция ҳам, компетентлик ҳам
мутахассиснинг касбий педагогик фаолиятига тайёрлик даражаси, сифатининг интеграл
тавсифлари бўлиб ҳисобланади. Компетенция ўқитувчининг меҳнатга тайёрлик даражаси
меъёрини, компетентлик эса мутахассисда, аввалданоқ, шакллантирилган, билимларга
асосланган, мактабдаги ҳақиқий таълимий, тарбиявий фаолияти ва иш тажрибаси билан
мустаҳкамланган, амалий жиҳатдан тайёргарлигини белгилайди. Касбий компетентлик-
педагогларнинг касбий фаолиятини амалга оширишга тайѐрлиги ҳамда педагогик
вазифаларни турлича даражада ечиш қобилиятига эга бўлиши тушунилади. Шунингдек,
педагог шахсининг ўзига хос сифатлари ва таълим-тарбия жараёнида таълим олувчиларга
самарали таъсир кўрсата олиш йиғиндисидир.
Касбий компетентлик – мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш
учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори
даражада қўллай олинишини ва ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар
ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, компетенция
мутахассислик билимларини доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни,
150
муҳим ижтимоий талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни
қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади.
«Компетентлик» тушунчасининг моҳияти бозор муносабатлари шароитига кўра,
меҳнат бозорида кучли рақобатга бардошли бўлишни ва ҳар бир мутахассиснинг касбий
компетентликни изчил равишда ошириб боришини талаб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |