Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


МАЛАКА ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИНИНГ СИФАТ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

МАЛАКА ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИНИНГ СИФАТ 
ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРНИ ТЎҒРИ 
ТАНЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Г.В.Елдашева –
Тошкент шаҳар ХТХҚТМОҲМ кафераси мудири
Ушбу мақолада малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида интерфаол 
методлардан фойдаланишнинг аҳамияти ва уларни танлаш мезонлари ёритиб берилган. 
Таълим тизимининг бугунги вазифаси тингловчиларни ахборотлар оқимининг 
кўпайиб кетаётган ҳозирги шароитида мустақил фаолият кўрсатишга, муттасил равишда 
ўз малакасини ошириб боришга имконият яратишдан иборатдир. Малака ошириш ва қайта 
тайёрлаш жараёнида интерфаол методларни қўллаш эса ўз навбатида катта ёшдаги 
«ўқувчилар» бўлмиш тингловчиларнинг «ўз-ўзини бошқара оладиган индивид сифатида 
ҳис қилишлари», «ҳаётий ва касбий тажрибага эга эканликлари», «таълим олиш орқали 
ўзининг муҳим ҳаётий муаммоларини ҳал қилишга ва маълум мақсадларга эришишга 
интилишлари», «малака ошириш давомида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини 
кечиктирмасдан амалиётга татбиқ қилишга шайланганликлари» каби мотив ва омилларга 
ижобий таъсир кўрсатади. 
Бунга эришиш учун эса малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасасида фаолият 
юритаётган ҳар бир профессор-ўқитувчи таълим жараёнида интерфаол методларни тўғри 
танлаши ва қўллай олиши, ахборот технологияларини билиши ҳамда замонавий техник 
воситалардан машғулот жараёнида самарали фойдалана олиши керак бўлади. 
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида, мақсад бўйича натижага эришишда 
қўлланиладиган интерфаол методлар таълим берувчи ва тингловчи ўртасида ҳамкорлик 
фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша олса, малака ошириш 
жараёнида таълим олувчи - тингловчилар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай 
олсалар, излансалар, таҳлил эта олсалар, ўзлари хулоса қила олсалар, ўзларига, гуруҳга, 
гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, таълим берувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун 
имконият ва шароит ярата олса, ана шу, таълим жараёнининг асоси ҳисобланади.
Таълим берувчи ва тингловчининг мақсаддан натижага эришишида қандай 
методларни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади 


134 
аниқ натижага эришишга қаратилган, бунда тингловчиларнииг билим савияси, гуруҳ 
характери, шароитга қараб ишлатиладиган таълим методлари танланади.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида фойдаланмоқчи бўлган интерфаол 
методларни танлаш вақтида қуйидаги мезонлар ҳисобга олиниши лозим: 

таълим мақсади ва мазмунига кўра; 

тингловчиларнинг имкониятларига кўра; 

ўқув-моддий шароитларгакўра; 

таълим берувчининг маҳоратига кўра. 
Ҳар қандай таълимнинг мақсади- билимни ҳамда уни амалда қўллай олиш 
кўникмалари ва малакаларини шакллантириш ва ривожлантириш, шунга зарур шахс 
сифатлари ва кўрсатмаларни ишлаб чиқиш. 
Ўқув фаолияти ҳаракатида мақсаднинг барча компонентлари амалга ошар экан, 
метод танлашда энг асосий омил бўлиб, аниқ ўқув машғулотининг дидактик вазифаси 
хизмат қилади.
Малака ошириш курслари машғулотларида интерфаол методларни танлашда 
қуйидаги таълим мақсадлари назарда тутилади: 

билим олиш ва уни такомиллаштириш; 

янги ахборотларга эга бўлиш; 

фикрлаш доирасини кенгайтириш; 

ахборотлардан фойдаланиб, билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш; 

янги шахсий сифатларни шакллантириш; 

таълим олишга эҳтиёж ва қизиқишларини қондириш ва ҳ.к. 
Интерфаол методларни танлаш нафақат ўқув мақсадидан, балки ўқув материал 
мазмунига ва ушбу ўқувмодулининг мураккаблигига боғлиқ.
Интерфаол методларни танлашда тингловчиларнинг қуйидаги таълим олиш 
имкониятларини ҳисобга олиш жуда муҳим: маиший; касбий; ижтимоий. Бунда 
тингловчиларнинг ёши, тайёргарлик даражаси, жисмоний ҳолати ҳамда жамоадаги ўзаро 
муносабатларнинг ўзига хослиги, ўз-ўзини бошқариш қобилиятини эътиборга олиш 
муҳимдир.
Баъзи интерфаолметодларни қўллашда алоҳида шароитлар талаб қилинмайди: 
компьютер, махсус компьютер дастурлари, магнит ёзув тахтаси, махсус жиҳозланган хона 
ва ҳ.к. Агар махсус ўқув-моддий шароитлар талаб қиладиган методлардан фойдаланмоқчи 
бўлинса, уларнинг мавжудлигини таъминлаш керак. Машғулот семинар-тренинг шаклида 
олиб борилса, у ҳолда оддий ёзув тахтасидан тортиб, мультимедиа жамланмасигача керак 
бўлади. Бундай таълим воситалари машғулотларни қизиқарли олиб боришга ва 
ахборотларнинг визуаллик даражасини оширишга ёрдам беради. 
Ўз-ўзидан равшанки, таълим берувчи ўқув дастурини бажариш жараёнида маъқул 
бўлган интерфаол методларни қўллашни билиши керак. Таълим берувчининг интерфаол 
методларни тўғри танлай олиши- унинг андрагогикмаҳоратининг даражасини кўрсатиб 
беради. Шу билан бирга, таълим берувчи тўғри савол бериш малакасига эга бўлиши ва 
савол-жавоб техникасини эгаллаган бўлиши лозим. Бундан ташқари, таълим берувчи 
интерфаол методларни қўллаганда, тингловчилар томонидан билдирилган фикр-
мулоҳазаларни умумлаштиришни ва хулосалар чиқаришни ҳамда гуруҳни бошқариш 
қобилиятига ҳам эга бўлиши керак.


135 
Қисқа вақт орасидаги муайян назарий билимларни тингловчиларга етказилиб бериш, 
уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ривожлантириш, шунингдек, 
тингловчилар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма 
ҳамда малакалар даражасини баҳолаш таълим берувчидан юксак андрагогик маҳорат 
ҳамда таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish