137
назорат, тренинг каби методлардан фойдаланилади. Жараённи муваффақиятли ташкил
этиш мақсадида ўқитишнинг техник воситалари, кўргазмали қуроллар, мультимедиалар
қўлланилади.
Учинчи даража–
педагог даражаси бўлиб, унда ўқитувчининг ўзи жараённи
бошқаради. Ушбу даражада педагоглар ўз касбий фаолиятларини мустақил таҳлил
қиладилар. Мазкур жараёнда ўқитувчилар мустақил билим оладилар, касбий фаолиятнинг
шахсий йўлини амалга оширадилар. Мустақил билим олиш бу мақсадга йўналтирилган
билиш фаолияти бўлиб, у ўқитувчининг ўзи томонидан бошқарилади.
Мазкур даражаларни белгилашда ўқитувчиларнинг шахсий эҳтиёжларини ҳисобга
олиш талаб этилади. шу асосда уларнинг касбий ривожланиш йўналишлари белгилаб
берилади. Педагогларнинг малакасини ошириш таълим муассасасидан ташқарида ҳам
амалга оширилиб, у илмий-методик характер касб этади. Бу жараён узлуксиз давом этиб,
ахборот ресурс марказлари, масофавий таълим воситалари, интернет тармоқлари, турли
даражадаги конференциялар орқали амалга оширилади. Бу ёндашув асосида педагоглар
малакасини
оширишнинг
асосий
мақсади
мутахассисларнинг
касбий-шахсий
ривожланишлари учун қулай шароит яратишдан иборат.
Хулоса қилиб айтганда, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизмида раҳбар кадр
ходимларнинг фаолиятли ёндашувлар асосида таълим жараёнини ташкил этиш
такомиллаштришнинг асосий омилларидан биридир. Шу тариқа, малака ошириш
муассасасида асосий шарт-шароитларни яратиш ва унга амал қилиш асосида малака
ошириш жараёнини бошқариш олдига қўйилган асосий мақсадга эришилади. Ахборот-
коммуникацион технологияларнинг шиддат билан кириб келиши, таълим соҳасини
ривожлантиришга, айниқса масофавий муносабатларни амалга оширишда қулайлиги
билан аҳамятлидир. Бунда раҳбар ходимларнинг тараққий этган мамлакатлар билан
ҳамкорлик ишларини олиб бориши малака ошириш тизмини ривожлантиришга,
мутахассис ўқитувчиларнинг касбий малакаларини янада такомиллаштиришга, шунигдек
келажак авлоднинг пухта билим олишига ҳамда мамлакатимизнинг жаҳон
ҳамжамиятларда юқори ўринларни эгаллашига замин яратади. Раҳбар ходимлар чет
тилларини билиш даражасини таълим муассасасида жорий этиши, ходимларнинг дунё
миқёсидаги таълим тараққиётидан хабардорлигини таъминлаш билан бир қаторда,
эришган ютуқларни хорижий журналларда ва лойиҳаларда ёритиш имконини беради.
Шунингдекб раҳбар ходимнинг инновацион фаолияти юртимизнинг тараққий
этишига, баркамол шахсларнинг ҳар томонлама шаклланишига ва эртанги
келажагимизнинг равнақ топишида ўз ҳиссасини қўшади.
Адабиётлар:
1. Karimov. I.Aю Barkamol avlod – O‘zbekiston taraqqiyotining poydevori // Toshkent,
1997-yil.
2. Karimov. I.A. Tarixiy xotirasiz kelajak yo‘q // Toshkent, 1998-yil.
3. Karimov. I.A. Ona yurtimiz baxt-u iqboli yo‘lida xizmat qilish – eng oliy saodatdir //
Toshkent, 2015-yil
4. Usmonov. M. Multimediya texnologiyalari asosida interaktiv elektron o‘quv kurslarini
yaratish va qo‘llash tamoyillari // Xalq ta‘limi – Toshkent: 2014.№1 -28-32-b.
5. Yosh va pedagogik psixologiya
6. www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: