Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

биринчидан
, педагогик низоларни келиб чиқмаслигини, педагог шахсини 
функционал ҳолатини ички ва ташқи салбий қўзғатувчилар таъсирига тушмаслигини; 
иккинчидан
, педагогик жараённи ижобий барқарор кечишини таъминлаб, таълим 
олучиларни психологик соғлиғини таъминлашни; 
учинчидан
, педагогик фаолият давомида касбий ҳамкорликни йўлга қўйиб, жамоада 
ижобий ижтимоий-психологик ҳолатни таъминлайди. 
41
Аристова 
В.А. 
Развитие 
психологической 
культуры 
будущегоучителя 
начальной 
школы 
как 
основы 
его 
профессиональнойдеятельности // Автореф…дис…канд. психол... наук. - Нижний Новгород: Нижегороский гос. пед. ун-т. 2012. – 26 с.
42
Гоноболин Ф.Н. Очерки психологии советского учителя. – Москва: Академия педагогических наук (РСФСР), 1951. – С. 43. 
43
Бассин Ф. В.Сознание, «бессознательное» и болезнь // Вопросы философии. 1971. № 9. - С. 90-102. 


140 
Психологик ҳимояни инсон камолотида конструктив ёки деструктив мазмун касб 
этишини инобатга олиб, уни деструктив мазмунини таъминловчи компонентларини 
коррекцияси масаласига эътибор қаратиш лозим. Бунинг учун таълим тизимида амалий 
психологик фаолият билан шуғулланувчи психологлар учун мўлжалланган «Деструктив 
хулқ коррекцияси» номли услубий қўлланма тайёрлаб, коррекциявий тренинг дастурини 
амалга ошириш тавсия этилади. 
МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТУВЧИ ШАХСИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШДА РЕПРОДУКТИВ МАДАНИЯТНИНГ ЎРНИ 
 
Н.М.Кенжабоева–
Сурхондарё вилоят ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
 
Аннотация: Мақолада малака ошириш тизимини такомиллаштириш, сифатли 
таълимни жорий этишда репродуктив маданиятдан фойдаланиш эҳтиёжи, шунингдек, 
соғлом турмуш тарзи замонавий ўқитувчини шакллантиришнинг муҳим омили эканлиги 
ҳакида маълумотлар берилган. 
Таянч сўз ва тушунчалар
: репродуктив маданият, замонавий ўқитувчи, соғлом 
турмуш тарзи. 
Жаҳонда 
репродуктив 
саломатликни 
яхшилашга 
йўналтирилган 
илмий 
тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, замонавий услублар ва технологияларни жорий этиш 
ҳамда ўқитувчиларнинг тиббий билим вамаданиятини юксалтириш бўйича кенг қамровли 
ишлар амалиётга тадбиқ этилган. Мамлакатимизда, узлуксиз таълим тизимининг барча 
босқичларида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ўқитувчиларнинг репродуктив 
саломатлиги самарадорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг тиббий-педагогик маданиятини 
ошириш ва соғлом турмуш маданиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган тизимли ишлар 
амалга оширилмоқда.
 
Шу боис, замонавий мактаб педагогикаси ҳам модернизациялашган таълим 
шароитига мослашган кўп фаолиятлиликка асосланган ўқув жараёнини ташкил эта 
оладиган ўқитувчи фаолиятини ривожлантиришга кучли эҳтиёж сезмокда.
Малака ошириш тизими фаолиятини модернизациялаш, назарий ва амалий жиҳатдан 
ўрганиш ушбу тизимда амалга оширилиши лозим бўлган бир катор муҳим вазифалар 
мавжудлигини кўрсатмокда. Малака ошириш тизимини такомиллаштиришнинг ўзига хос 
аҳамият касб этиши ва репродуктив маданият малакаларини ривожлантириш долзарб 
йўналишларидан бири эканлигини тасдиқлаб, бу борада бир қатор ишларни амалга 
ошириш мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. Булар: 

ўқитувчиларнинг репродуктив маданиятини, соғлом турмуш тарзини 
такомиллаштириш муаммосини илмий асосда тадқиқ қилиш; 
- малака ошириш тизимида ўқитувчилар билан ишлашнинг самарадорлигини 
ошириш бўйича методик ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш; 
- малака ошириш тизимидаги ўқув-тарбия жараёнида тиббий маданият, репродуктив 
маданият масалаларининг кенгроқ ёритилишига эътибор қаратиб, зарурий шарт-
шароитлар яратиш; 


141 
- малака ошириш тизимида ўқитувчилар соғлом турмуш тарзининг моҳиятини 
англаб, уларда бу борадаги фаолиятли ёндашувни шакллантиришга ёрдам берувчи 
методик банкни яратиш; 
-
малака ошириш тизимида ўқитувчиларга гигиеник тарбияни махсус дастурлар 
асосида амалга ошириш кабилардир. 
Юқорида баён қилинган нуқтаи назарлар асосида қуйидагиларни илгари суриш 
мумкин. Малака ошириш тизимининг самарадорлиги нафақат ўзлаштирилган 
билимларнинг кенг кўламлилигига, балки ўқитувчининг репродуктив маданиятлилигига, 
замонавий таълимга бевосита боғликдир.
Мaлaкa oшиpиш тизимини репродуктив маданият компонентлари opқaли 
тaкoмиллaштиpиш зaмoнaвий тaлaблap вa жaҳoн aндoзaлapигa жaвoб бepa oлaдигaн 
тaълимни 
жopий 
этишнинг 
дeбoчacи 
ҳиcoблaнaди. 
Репродуктив 
маданият 
компонентларининг aфзaллик тoмoни шундaн ибopaтки, фaoлият жapaëнининг 
интeнcивлигини тaъминлaш билaн биpгa пeдaгoг кaдpлapнинг мaлaкacини oшиpиш 
йўллapини oптимaллaштиpaди. 
Бугунги кунда сифатли таълим замирида замонавий муаллим шаклланади. Бу борада 
эса малака ошириш тизимида қуйидаги вазифаларни ҳал этиш лозимдир: 
малака ошириш тизимини ўқитувчиларининг репродуктив маданияти мазмунини 
соғлом ҳаёт сифати масалаларига оид маърифий-профилактик материаллар, таълим 
дастурлари, замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион педагогик технологияларни 
қўллаган ҳолда такомиллаштириш; 
«Соғлом авлод, соғлом жамият» тамойили асосида репродуктив маданият 
компонентлари типологияси самарадорлигини тиббиёт ва педагогика фанлари 
интеграцияси асосида аниқлаш; 
аудиториядан ташқари тарбиявий ишлар жараёнида тизимли педагогик ҳамкорлик 
асосида таълим-тарбия жараёни субъектлари фаолиятини назарий, амалий, фанлараро, 
соҳалараро узвийлик тамойилларига кўра мувофиқлаштириш; 
умумтаълим 
мактаблари 
ўқитувчиларининг 
репродуктив 
маданияти 
самарадорлигини таъминлашга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, малака ошириш тизимида репродуктив 
маданиятни ривожлантириш технологияларидан ва ютукларидан кенг фойдаланиш, 
уларни таълим тизимига жорий қилиб бориш хамда ривожланган мамлакатларнинг 
тажрибаларини татбиқ қилиш муҳим ахамият касб этади. Бугунги кунда таълим 
жараёнида репродуктив маданиятни ривожлантириш технологияларини қўллаш, тиббий 
саводхонлик борасидаги билимлар билан боскичма-боскич тўлдириб бориш орқали 
таълим-тарбия мазмунини янги боскичга олиб чикиш хамда таълим сифати ва 
самарадорлигини янада кўтаришни таъминлайди. 
Юрт келажаги, давлат тараққиёти, келажак ёшларга боғлик экан, ҳар бир педагог ўз 
вазифасини замон талаблари асосида олиб бориши ва амалиётга татбиқ этишга масъулдир. 
Малака ошириш таълимини модернизациялаш сифатли таълим ва замонавий ўқитувчини 
шакллантиришнинг кафолатли натижаси хисобланади. 
Ваҳолангки, малака ошириш тизими ўқитувчи шахсининг саломатлигини 
шакллантирувчи ва мустаҳкамловчи муҳим бўғинлардан саналади. Шу нуқтаи назардан 
қараганда малака ошириш тизими тингловчиларининг, яъни умумтаълим мактаблари 
ўқитувчиларининг билим ва ҳаракатлари айнан шу мақсад учун йўналтирилиши, энг 


142 
аввало, уларнинг ўзи ана шу соҳада зарурий билим, амалий кўникма ва малакалар билан 
қуролланган бўлиши лозимлигини кўрсатади. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish