Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


КОРРЕКЦИОН ТАЪЛИМДА МАЛАКА ОШИРИШ ЖАРАЁНИНИ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

КОРРЕКЦИОН ТАЪЛИМДА МАЛАКА ОШИРИШ ЖАРАЁНИНИ 
МАСОФАВИЙ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Х.И.Маликова- 
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ катта ўқитувчиси 
 
Аннотация: Мазкур мақолада махсус таълим муассасалари педагог ходимлари 
масофавий таълим шаклида таълим олишлари борасида фикр ва мулоҳазалар юритилган. 
Шунингдек, махсус таълим муассасалари педагог ходимлари масофавий 
таълимининг хуқуқий асослари ва бу таълим жараёни учун яратилган шарт шароитлар 
атрофлича ёритиб берилган. 
Замонавий ахборот коммуникацион технологик воситаларининг таълим жараёнига 
кириб келиши анъанавий ўқитиш усулларига қўшимча равишда янги ўқитиш шакли – 
масофавий ўқитишнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Масофавий ўқитиш – таълим 
олиш истаги бўлган махсус таълим муассасаларининг барча педагог ходимлари учун 
малакасини узлуксиз ошириш имконини яратади. Маълум сабабларга кўра, ўз малакасини 
ошириш учун таълим муассасаларига келиб таҳсил олиш имконияти бўлмаган, масалан, 
соғлиги, оилавий шароити тақозо этмайдиган ёки ёши катта бўлган соҳа мутахассислари 
учун масофавий ўқитиш қулай ўқитиш шакли ҳисобланади.
Шундай экан, масофавий ўқитиш – ўзаро маълум бир масофада Интернет 
технология ёки бошқа интерактив усуллар ва барча ўқув жараёнлари компонентлари 
бўлмиш – мақсади, мазмуни, методлари, ташкилий шакллари ва ўқитиш усулларига 
асосланган ўқитувчи ва тингловчи ўртасидаги муносабатдир. 
Махсус таълим жараёнида масофавий ўқитишнинг педагогик технологиялари – 
танланган ўқитиш концепциясига асосланган масофавий таълимнинг ўқув-тарбиявий 
жараёнини таъминловчи ўқитиш методи ва услублар мажмуасидир. 
Мамлакатимизда мазкур йўналишда олиб борилаётган таълим тизимининг ахборот 
технологиялари, телекоммуникация технологиялари ва техник воситаларига асосланган 
фаолиятларининг кенг йўлга қўйилганлиги ҳам барча соҳалар каби таълим тизимида кенг 
татбиқ қилинаётганлиги бугунга келиб, ўз самарасини бермоқда. Жумладан, республика 
таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимлар учун малакасини ошириш 
институтларида масофавий ўқитиш ташкил этилган бўлиб, айни пайтда республика 
миқёсида бошқа соҳаларда ҳам кенг татбиқ қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 23 мартадаги 
«Умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг замонавий АКТдан 
фойдаланиш тўғрисида»ги 61-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси биринчи 
Президентининг 
2012 
йил 
21 
мартдаги 
«Замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
ПҚ-1730-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисидаги ПҚ-4947-сон қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлардаги асосий мақсад, мамлакатимизда педагог кадрлар илмий 
салоҳиятини ошириш, масофавий таълим орқали ахборот-коммуникация технологиялари, 
Интернет ва мультимедиа ресурсларидан фойдаланиш компетентлигини оширишдан 
иборатдир. Бу эса махсус таълим жараёнида малака оширирувчи тингловчиларга ҳам 


209 
қулайлик яратади, айрим тингловчилар ишлаб чиқаришдан ажраламаган ҳолатда малака 
ошириш ўз ўрнида таълим-тарбия сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Бугунги пандемия 
шароитида олиб борилаётган онлайн дарслар ўз исботини кўрсатмоқда.
Шундай экан, бу ҳолат таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагогларни 
узлуксиз касбий таълимга жалб этишга сабаб бўлиши мумкин. Ушбу узлуксиз касбий 
таълим педагогларга билим ва кўникмаларни кенгайтириш, чуқурлаштириш, қайта 
ўрганиш ва уларни юқори даражада сақлашдан иборат. Шунингдек, масофадан ўқитиш 
тизими, таълим олувчилар учун қизиқарли бўлиб, улар ишдан ажралмаган ҳолда, йўлга 
вақт ва сарф-ҳаражат қилмасдан, маошни йўқотмасдан туриб маърузаларни ўзига қулай 
пайтда ўзлаштиради. 
Коррекцион таълим жараёнида масофадан ўқитишнинг турли ташкилий-техник 
вариантлари – махсус сайтлар орқали, телевидеоконференция ёки семинар кўринишида 
олиб борилиши ўқитишнинг сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, махсус таълим жараёнида ҳам масофадан 
ўқитишнинг афзалликлари жуда катта. Нафақат ўқитиш, балки педагоглар фаолиятида 
инновацион технологияларнинг ўқув жараёнига тадбиқи, фан янгиликлари, муҳим бўлган 
маслаҳатлар ҳам ўқув жараён давомида бериб борилади. 
Бугунги кун педагоги ўқув жараёнини олиб боришда кўплаб вазифаларни бажариш 
ва бошқариш жараёнини такомиллаштиришда ахборот тизимидан фойдаланиш
компьютерда ишлашни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Юқорида таъкидлаб ўтилган фикрлар асосида тингловчиларнинг компетентлигини 
назоратдан ўтказиш мақсадида қуйидаги билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари 
талаб этилади: 
АКТ бўйича ўқув материаллар, тушунчаларни билиш ва компьютерда намойиш эта 
олиш; 
Интернет ресурслари, ўргатувчи ва назорат қилувчи дастурий воситалардан дарс ва 
машғулотлар жараёнида фойдалана олиш; 
дарс ва машғулотларга методик жиҳатдан тайёр бўлиш (АКТ бўйича), Интернет 
ресурсларидан фойдаланган ҳолда дидактик материаллар тайёрлашни билиш; 
компьютер ёрдамида ўқув жараёнини ташкил этишни билиш ва ўз-ўзини бошқара 
олиш. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish