Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Республика таълим маркази бўлим бошлиғи



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

47-§. Республика таълим маркази бўлим бошлиғи
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
140. Лавозим вазифалари: 
1925 
1239 
Бошқарув 
а) бўлимга умумий раҳбарлик қилиш ва бўлим ишларини режалаштириш ҳамда унинг 
бажарилишини назорат қилиш; 
б) бўлим Низоми ва режаси асосида ишларни ташкил этиш, ходимлар ўртасида 
вазифаларни тақсимлаш, меҳнат интизомига риоя этилиши юзасидан назорат олиб бориш
в) таълим маркази раҳбариятининг топшириқларини ва илмий методик кенгаш
қарорлари ижросини таъминлаш; 
г) бўлим ходимларини таълимдаги янгиликлар билан таништириб бориш ва 
ўқитишнинг илғор педагогик технологияларга оид давра суҳбатлари уюштириш; 
д) ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим
-
тарбия сифати ва самарадорлигини 
ошириш борасида методик хизматни кўрсатишга оид ишларини мувофиқлаштириш; 
е) умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг ҳар
ўқув йили учун нашр режаси лойиҳаларини тайёрлаш; 
ж) қайта нашр этиладиган, қайта ишланадиган ва янги яратилган дарслик, ўқув
-
методик қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш ишларини ташкил қилиш ва нашрга
тайёрлаш; 
и) умумий ўрта таълим мактаблари учун ўқув
-
методик қўлланмалар, методик 
тавсиялар, дарс ишланмалари, плакатлар яратиш ишларини ташкил этиш ва уларни ўқув 
жараёнига татбиқ этишда услубий ёрдам кўрсатиш; 
67 


к) Давлат таълим стандарти талаблари асосида ўқувчиларнинг билимини аниқлаш 
бўйича назорат ишларини тайёрлаш, мониторингини амалга ошириш ва аниқланган 
камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар ишлаб чиқиш; 
л) педагог ходимларнинг узлуксиз малака оширишида “Устоз
-
шогирд” мактаби 
фаолиятига амалий
-
методик ёрдам бериш, шунингдек, ўқувчиларнинг Республика фан 
олимпиадалари, “Йилнинг энг яхши мактаби”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йил
педагоги”, “Йилнинг энг яхши методисти” ва бошқа кўрик-танловларни ўтказишда иштирок 
этиш; 
м) халқаро олимпиадаларга ўқувчиларни танлаш ва тайёрлашда иштирок этиш, мазкур 
тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар, тест ва ёзма иш, амалий топшириқлар ҳамда
баҳолаш мезонларини тайёрлашга раҳбарлик қилиш; 
н) тажриба
-
тадқиқот майдонлари ишини ташкил этишда методик ёрдам бериш ва 
натижаларини умумлаштиришга раҳбарлик қилиш; 
о) фан ва йўналишлар бўйича илмий
-
методик кенгашлар фаолиятини ташкил этиш
п) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
141. Билиши лозим: 
а) умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг нашрга 
тайёрлашга оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва 
уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини; 
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини
г) давлат таълим стандартлари талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштириши 
мониторингини олиб бориш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш
йўлларини; 
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув
-
методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини; 
е) кадрларни танлаш ва жой
-
жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайёрлаш тартибини; 
ж) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш шаклларини, таълимнинг метод ва 
воситаларини; 
з) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
142. Малака талаблари: 
а) олий педагогик маълумот
;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи
;

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish