Eрнинг янги «ўпка»лари – иқлимни дарахтлар эмас, сув ўтлари қутқаради



Download 19,93 Kb.
Sana23.05.2022
Hajmi19,93 Kb.
#606755
Bog'liq
Ернинг янги «ўпка»лари – иқлимни дарахтлар эмас, сув ўтлари қутқаради


Eрнинг янги «ўпка»лари – иқлимни дарахтлар эмас, сув ўтлари қутқаради 
Сўнгги йилларда кўплаб йирик компаниялар, ҳатто давлатлар углерод нейтраллигига эришиш ва атмосферага зарарли чиқиндиларни нол даражага туширишни мақсад қилиб олишди. Улар мақсадга эришиш учун углерод чиқиндиларини компенсация қилишига тўғри келади, масалан, дарахт экиш орқали. 
Бироқ кўплаб экологларнинг дарахтларни кўпроқ экишга бўлган тарғиботлари бугунги кунда баъзи олимлар томонидан танқид қилинмоқда. 
Бу эса атмосферадаги карбонат ангидрид миқдорини камайтириш учун янги, юқори сифатли ва кенг кўламли ечимларга талабни оширмоқда. Бунда ечим ҳар қандай шакл ва ўлчамда табиий ва сунъий бўлиши мумкин. 
Углерод нейтраллиги – компания ўз ишлаб чиқариш фаолиятида атмосферага карбонат ангидрид ва бошқа газларни чиқариш миқдорини нолга туширганини ёки бу чиқиндиларни манфий углеродли лойиҳалар орқали компенсация қилганини англатади. 
Углерод нейтраллигига эришишнинг 3 та асосий усули бор: 

  • атмосферага чиқиндилар миқдорини камайтириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларига - сув, қуёш ёки шамол энергиясига ўтиш;

  • карбонат ангидридни ҳаводан сўриб олиш;

  • карбонат ангидрид миқдорини камайтирувчи лойиҳаларга сармоя киритиш орқали компенсация қилиш. 

Планетанинг янги «ўпка»лари 
Британиянинг Brilliant Planet компанияси углеродни ушлаб қолувчи, карбонат ангидридни атмосферадан тонналаб сўриб олувчи янги технологияни ишлаб чиқди. Компания углеродни очиқ осмон остида сунъий тарзда яратилган, денгиз бўйидаги саҳрода жойлашган ҳавзалар орқали ушлаб қолмоқчи. 
Ушбу кўллар фотосинтезловчи сув ўтларига тўлдирилган. Улар карбонат ангидрид газини атмосферадан дарахтларга қараганда анча кўп миқдорда сўриб олади. Британиялик олимлар ҳисоб-китобига кўра, сув ўтлари углеродни тропик ўрмонларга қараганда 35 баробар тез ютади, океанларда дунёдаги углерод захирасининг 10 фоизини сақлаб туради ва уни минг йиллар давомида хавфсиз қоладиган қатламларга йиғади. 
Шунингдек, сув ўтлари денгиз жониворлари ва балиқларнинг 20 фоизига бошпана вазифасини бажаради. Улар тўлқин энергиясини ютиб, қирғоқларни емирилишдан сақлайди, кислород ишлаб чиқади ва денгизни зарарли моддалардан тозалашга кўмаклашади. 
Янги технологиянинг фарқлари 
Brilliant Planet ёндашуви бир қанча афзалликларга эга. Биринчидан, жараёнда чучук сув ишлатилмайди, яъни планета сув ресурсларига ортиқча юклама бўлмайди. Иккинчидан, кўллар саҳрода жойлаштирилади, кам ишлатиладиган табиий ресурслардан фойдаланилади. Бу жараён шунингдек, денгиз қирғоғидаги сувларни шўрсизлантириш имконини беради. 
Аммо энг муҳими, Brilliant Planet ёндашуви иқтисодий самарали ва якуний кўрсаткичларни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш имконини беради. Бу эса атмосферага чиқиндиларни компенсация қилишга интилаётган компаниялар муаммоларини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. 
«Иқлим ўзгариши муаммосини табиий ечимлари одатда жуда катта кўламли ва иқтисодий томондан самарали ҳисобланади, аммо бу усулда сўриб олинадиган углерод миқдорини ўлчаш, баҳолаш жуда қийин», - деб изоҳ берди Brilliant Planet бош директори Адам Тейлор. — Бошқа томондан олиб қаралса, ҳаводан углеродни сўриб олиш каби сунъий ечимлар ўлчашни осонлаштиради, бироқ бу технология жуда қиммат», — деб қўшимча қилди у. 
Тейлорнинг таъкидлашича, компания ушбу талабларни бажариш усулини топган, лойиҳа якуний натижаларни ўлчаш, баҳолаш, таҳлил қилиш имконини беради. 
Янгиликнинг муҳим жиҳатлари 
Иқтисодиётнинг жуда кўп соҳаларида углерод нейтраллигига эришиш иложсиз, масалан, қишлоқ хўжалиги, авиация, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва ҳ.к. Айнан шу туфайли, углеродни жуда кўп миқдорда атмосферадан сўриб олиш зарурати туғилади. Бу соҳалар атмосферага зарарли чиқиндиларни компенсация қилиш имконини берувчи самарали ечимларга муҳтож. 
Brilliant Planet каби инноваторлар углеродни тез ва арзон тарзда сўриб олиш, унинг миқдорини ўлчаш ва баҳолаш имконини берувчи технологияни таклиф қилмоқда. 
Бу муаммонинг ҳал этилиши нафақат планетага ёрдам беради, балки бизнес учун ҳам кўплаб имкониятларни туғдиради. Компаниялар барча сифат стандартларига риоя қилган ҳолда, углеродни сўриб олишнинг самарали воситасидан фойдалана олишади.
KUN.UZ Нурмуҳаммад Саид тайёрлади. 
Download 19,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish