Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
Ходимлар тоифаси
92. Лавозим вазифалари:
3431
Мутахассис
а) Республика ва маҳаллий миқёсда тоғли ва
тарихий
-
маданий йўналишлардаги
сайёҳлик маршрутлари бўйича саёҳатларни ташкил этиш;
б) “Баркамол авлод” болалар марказида ўқувчи-ёшларнинг қизиқишларини инобатга
олган ҳолда иш шакли ва усулини танлаш, турли саёҳатларни ўтказиш бўйича дастурларни
ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш;
в) ўқувчиларни ватанга муҳаббат, миллий анъаналар ва халқимизнинг урф-одатларига,
буюк олимлар, санъат, маданият ва спорт усталарига ҳурмат, содиқлик ва
фахрланиш
туйғусида тарбиялаш;
г) саёҳатларни ташкил этиш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга
ошириш;
д) илғор тажрибалар асосида саёҳатлар ташкил этиш ва “Баркамол авлод” болалар
марказининг раҳбариятига сайёҳлик фаолиятини яхшилаш юзасидан
таклифлар киритиш;
е) саёҳат йўналиши давомида хавфсизлик техникасига риоя қилиш;
з) сайёҳлик йўналиши бўйича ўқув адабиётларини ўрганиш ва ўз касб малакасини
ошириб бориш;
и) ўз йўналиши бўйича турли танловлар, мусобақалар ўтказиш бўйича
керакли
ҳужжатларни ишлаб чиқиш, саёҳатлар сифатини оширишга оид турли ўқувлар, кўрик
-
танловларда иштирок этиш;
к) оммавий ахборот воситаларида ўз иш фаолияти билан боғлиқ илғор тажрибаларни
ёритиш;
л) болалар туризмини ривожлантириш бўйича таклифлар бериш, бу соҳадаги ҳуқуқий
-
меъёрий ҳужжатларни ўрганиш;
м) тоғ шароитининг мураккаб ва таълимий аҳамиятга эга бўлган йўналишларини, тоғ
ва тоғолди ҳудудларининг географик тавсифини тузиш;
н) сайёҳлик базасига келган ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг саёҳатга жалб
этилишини ташкил этиш.
93. Билиши лозим:
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
соҳасидаги
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, ўқув ва
тарбия сифати, уларни жорий қилиш натижаларини таҳлил қилишни, педагогик услубий
ишлар мазмуни ва уни
ташкиллаштириш тамойилларини;
в) сайёҳлик фаолияти асосларини, таълим муассасаларида ташкилотчилик ишининг
илғор
тажрибаларини;
г) ўқув
-
дастурий ҳужжатлар, саёҳат йўналишлари бўйича ўқув режалар, таълим
дастурлари ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини;
д)
санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
94. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва
ахборот
-
коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) амалий иш стажи талаб этилмайди.
46