Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. “Баркамол авлод” болалар маркази халқаро



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

29-§. “Баркамол авлод” болалар маркази халқаро 
алоқалар
шўъбаси
мутахассиси лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
86. Лавозим вазифалари: 
2457 
2114 
Бошқарув 
а) Марказда мактабдан ташқари таълим бўйича ўзаро алоқалар ўрнатиш, тажриба 
алмашиш ва халқаро ҳамкорлик ишларини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга
ошириш; 
б) халқаро ҳамкорликни ташкил қилишда тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари, 
жамғармалари билан ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштирувчи координатори билан 
ҳамкорлик қилиш; 
в) Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган халқаро, хорижий, нодавлат нотижорат
ташкилотлар ва жамғармалар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва кучайтириш бўйича 
раҳбариятга таклифлар тайёрлаш; 
г) таълим беришнинг технологик жараёнида чет эл педагогикасининг энг илғор
тажрибаларини ўрганиш ва уларни марказ раҳбарияти билан муҳокама этиш; 
д) турли соҳалар бўйича вилоят ёки туманларда фаолият кўрсатаётган хорижий 
ташкилот, корхона, фирма, компания, ваколатхона, халқаро дастур, лойиҳалар ҳақида 
маълумотлар базасини яратиш; 
е) тегишли йўналишлар бўйича чет эл ўқув муассасалари, таълим йўналишида фаолият
кўрсатаётган халқаро ва хорижий давлат ва нодавлат ташкилотлар, жамғармалар билан 
интернет орқали ўрнатилган тартибда ўзаро ҳамкорликлар қилиш, улардаги илғор педагогик 
технологиялар билан марказ ходимларини таништириб бориш; 
ж) ривожланган давлатлар педагогикасидаги истиқболли моделларни ўрганиш, уларни 
маҳаллий шароитга мослаган ҳолда таълим жараёнига татбиқ этиш бўйича “Баркамол авлод” 
болалар маркази педагоглари билан ҳамкорликда тавсиялар ишлаб чиқиш; 
з) мактабдан ташқари таълим бўйича хорижий давлатлар педагогикасидаги янгилик ва
ўзгаришлар, ўқув қўлланмалар, дастурлар ҳақида маълумотлар базасини янгилаб бориш; 
43 


и) мактабдан ташқари таълим йўналиши бўйича халқаро танлов ва фестивалларда 
иштирок этган иқтидорли ёшлар ва педагоглар билан ўз таассуротлари ҳақида умумий ўрта 
таълим мактаби ўқувчилари билан учрашувлар ташкил этиш; 
к) “Баркамол авлод” болалар маркази раҳбарияти билан келишган ҳолда ахборот
-
кутубхонани хорижий давлатлар таълимига оид ўқув қўлланмалар, дастурлар, ва электрон 
адабиётлар билан бойитиш, бу борада чет эл элчихоналарига мурожаат қилиш бўйича 
таклифлар тайёрлаш; 
л) “Ривожланган мамлакатларда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий 
технологиялари ва ютуқлари”ни ўрганиш; 
м) халқаро ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотномалар 
тайёрлаш, педагогик, методик кенгаш ишларида, тарбиявий ва ўқув дастурида назарда
тутилган бошқа тадбирларни ўтказишда иштирок этиш; 
н) ўз фаолияти хусусиятлари билан боғлиқ семинарлар ва кенгашлар ишида иштирок 
этиш; 
о) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
87. Билиши лозим: 
а) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқ таълими тизимига
оид халқаро ҳуқуқ нормаларини; 
б) мактабдан ташқари таълимга оид ва бола ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги 
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни; 
в) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, ўқув ва 
тарбия сифати, уларни жорий қилиш натижалари билан боғлиқ холда ходимларни маънавий 
ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; 
д) тўгарак ишларини методик таъминлаш ва таълим жараёнини ташкил қилиш
тизимини; 
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
88. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в
)
амалий иш стажи талаб этилмайди
.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish