37-§. Халқ таълими
туман (шаҳар) бўлими Болаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича
бош
мутахассис лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
Ходимлар тоифаси
110. Лавозим вазифалари:
335
1229
Бошқарув
а) Ота
-
онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларни ҳисобга
олиш ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир ҳолатда бола манфаатларидан келиб
чиқиб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлаш;
53
б) фарзандликка бериш, васий ёки ҳомий тайинлаш, оилага тарбияга бериш (патронат),
интернат туридаги муассасаларга жойлаштириш ишларини амалга ошириш;
в) туман, шаҳар ҳокимига вояга етмаган болаларни фарзандликка, васийликка,
ҳомийликка олиш юзасидан тавсияномалар тайёрлаш;
г) васий ва ҳомий ҳуқуқларининг амалга оширилиши ҳамда мажбуриятларининг
бажарилиши устидан ҳамда оилага тарбияга олинган ёки интернат турдаги муассасаларга
жойлаштирилган болаларнинг турмуш шароитларини, таълим тарбия олишларини назорат
қилиш;
д) ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган васийликка ёки ҳомийликка олинган, оилага
тарбия (патронат)га берилган болаларнинг мол мулкининг сақланиши устидан тегишли
ҳуқуқий органлар билан ҳамкорликда назоратини олиб бориш;
е) фарзандликка олиш сирининг сақланишини таъминлаш, васий ва ҳомий бўлишни
ҳамда болаларни тарбияга олишни, фарзандликка олган ва фарзандликка олишни истовчи
шахсларнинг, фарзандликка олинганларнинг, шунингдек, шахсларнинг васийликка ва
ҳомийликка ҳамда тарбияга олинган вояга етмаганларнинг ҳисобини юритиш;
ж) давлат муассасалари (интернатлар)га юборилган вояга етмаган болаларнинг
ҳисобини олиб бориш, уларга оид бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва ижросини таъминлаш;
з) белгиланган тартибда судларга ота
-
оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги
даъво аризалари билан чиқиш, судларда ота
-
оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уларнинг
ҳуқуқини чеклаш тўғрисида, шунингдек, ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги ишлар
кўриб чиқилаётганда иштирок этиш;
и) қонунга мувофиқ болаларни ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мониторингини олиб
бориш ва бошқа қонунда белгиланган вазифаларни бажариш;
к) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
л) касбий одоб
-
ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ
-
атворининг
асосий қоидаларига амал қилиш.
111. Билиши лозим:
а) амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) педагогик фанлари ҳамда амалиётини, бошқариш психологияси ютуқларини;
в) болаларни ватанпарварлик руҳида маънавий
-
ахлоқий тарбиялаш методикаларини;
г) давлат таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмунини;
д) жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, ходимларни маънавий ва моддий
рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
е) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини;
ж) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини
ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
з) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
112. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот
;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
54
Do'stlaringiz bilan baham: |