“Тасдиқлайман”
Самарқанд вилояти “Динамо плюс” ПФК Тасарруфидаги Болалар ва ўсмирлар махсус футбол спорт
мактаби дириктори
_______________________Ш.Сайфуллаев
____________________________ 2022-йил
Ўзбекистон республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш мақсадида Самарқанд вилояти “Динамо плюс” ПФК тасарруфидаги “Динамо” футбол мактабида 11-ёшдан-14 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол мусобақаси вилоят биринчилиги.
Футбол мусобақаси
НИЗОМИ
Ⅰ.Мақсад ва вазифалар
Ўсмир ва ёшлар футболини ривожлантириш ва тарғибот қилиш.
Динамо футбол мактабида ўқув машғулот ва тарбиявий ишларнинг сифатини ошириш.
Динамо футбол мактабининг 11-ёшдан 14-ёшгача терма жамоасига иқтидорлои футболчиларни таналб олиш
Динамо футбол мактабида Кучли гуруҳ жамоаларини аниқлаш
Ⅱ.Мусобақа қатнашчилари
Мусобақага 11-ёшдан-14-ёшгача бўлган ёш футболчилар “Динамо плюс” ПФК
Тасарруфидаги БЎМФСМ нинг ушбу ёшдаги гуруҳ жамоалари иштирок этишади.
Ⅲ.Мусобақани ўтказиш жойи ва муддати
Мусобақа 2022 йил 20.05.2022-26.05.2022-йил гача БЎМФСМ ўйингохида бўлиб ўтади
Ⅳ.Мусобақани ўтказиш шартлари ва тартиби.
Мусобақада 11 ёш-14 ёшгача бўлган жамоалар қатнашади .Талабномада 18 нафар футболчи,1 нафар мураббий,1 нафар жамоа вакили, шифокор рухсати,мусобақа бош хакамига топшириш шарт.
Ўйинлар гурухда айланма тизимда ўтказилади.
Ўйин давомийлиги: 30 минутдан 2 тайм таймлар оралиғида 10 минут танафус белгиланади
Динамо футбол мактаби маъмурияти.
Ўйин давомида 7 ўйинчини алмаштиришга рухсат берилади.Барча ўйинчилар футбол кийимида бўлиши шарт.Ўйинчиларнинг футбол кийимида рақам бўлиши шарт .
Ўйин пратаколида қайд қилинган рақам билан мос келиши шарт.
Ўсмирлар футболчиларнинг ўз ёшидан ташқари бошқа ёшга мансуб бўлган жамоа таркибида ўйнаш учун рухсат берилмайди.Агар ўйинда баённома ёки талабномага киритилмаган ўйинчи иштирок этса жамоага мағлубият ёзилади.Жамоа мураббийлари талабномани ўйиндан олдин мусобақа котибига топшириши шарт.
Жамоа мураббийлари ўйин бошланишидан 30 дақиқа олдин баённомасини тўлдиришлари шарт .
Жамоалар рахбарият ўйин давомида ва бўш вақтларида юқори савияда интизомни таъминлашлари керак.
Жамоа мураббийлари болаларнинг келиб-кетишига жавобгардир.
Ⅴ.Эътироз билдириш тартиби.
Норозилик қуйидаги вазиятда асосли хисобланади:
-Ўйинда учрашув баённомасида қайд қилинмаган ўйинчининг иштирок этиши
-Ўзёшига таълуқли бўлмаган, талабномада,ўйин баённомаси рўйхатига киритилмаган ўйинчиларнинг мусобақада иштирок этиши.
Мусобақа иштирокчилари норозилик аризаларини ўйин баённомасига қайд қилиб,мусобақа бош хакамига тақдим этишлари лозим.Мусобақа низомига хакамлар рўйхати илова қилинади.
Ⅵ.Хакамлик ва интизом қоидалари
Динамо футбол мактаби маъмурияти томонидан тасдиқланган хакамлар ўйинларни бошқариш хуқуқларига эга бўладилар:Мусобақа бош хаками И.Тоштурдиев котиби А.Рустамов 2 мартта огохлантириш олган ўйинчи кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
Майдондан четлатилган ўйинчи кейинги ўйинда иштирок этиш хуқуқидан махрум бўлади ва унинг турнирда иштирок этиши ёки этмаслиги хакамлар хайъати томонидан кўриб чиқилади.
Ⅶ.Ғолибларни аниқлаш.
Ғолиб жамоа ўйинларда тўпланган очколар сони билан аниқланади.Ғалаба 3 очко дурранг -1 очко мағлубият -0 очко икки ва ундан кўп жамоа бир хил очко тўплаганда совриндорлар ва ўйинлар қуйидаги кўрсаткичларга қараб аниқланади: -ўзаро ўйинлар натижасига кўра ; -энг кўп ғалабалар сони;-энг яхши тўплар нисбати ; -киритилган тўплар сони;-энг кам огохлантириш олганлиги ва майдондан четлаштиришлар сони.
Ⅷ.Мукофотлаш
Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари Динамо футбол мактаби маъмурияти томонидан қимматбахо совғалар ва Ⅰ,Ⅱ,Ⅲ даражали дипломлар,мусобақада энг яхши дарвозабон ,химоячи,ярим химоячи,хужумчи, энг яхши ўйинчи,мусобақа тўп урари номинациялари бўйича ғолиб деб топилган фахрий ёрлиқ ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирланади.
Динамо футбол мактаби маъмурияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |