130
98-§. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази катта
ўқитувчиси лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
2510
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
2310
Ходимлар тоифаси
Мутахассис
304. Лавозим вазифалари:
а) ўқув режаларда белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги
машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш;
б) ўзига бириктирилган дарс машғулотларининг ўз вақтида ва сифатли ўтишини
таъминлаш;
в) фанлар бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда
тасдиқлашга тақдим этиш;
г) муассаса ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиш;
д) дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмалар, маъруза матнлари, ўқув
дастурларини тайѐрлашда иштирок этиш;
е) иқтидорли тингловчиларни аниқлаш ва уларнинг илғор иш тажрибаларини
оммалаштириш;
ж) тингловчиларнинг малакавий амалиѐти, курс ишлари, малака (битирув) ишлари,
шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
з) хорижий таълим муассасаларининг иш тажрибасини ўрганиб бориш;
и) тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, тажриба ва билим
кўникмаларини орттириш мақсадида уларнинг дарсларига кириш ва таҳлил қилиш;
к) педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик
маҳоратни эгаллашда ѐрдам бериш, ўқув машғулотларини ўтказиш жараѐнида замонавий
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
л) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
305. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш
бўйича фаолият юритишни;
в) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини;
г) дарсларни таҳлил қилиш ва профессор-ўқитувчиларга амалий ѐрдам бериш
шаклларини;
д) таълим жараѐнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини, инновацион ва
интерфаол усулларни қўллашни;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
306. Малака талаблари:
а) олий маълумотга эга бўлган шахс, шунингдек илмий даража ва илмий унвонга эга
бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва
ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлиши;
131
б) катта ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловдан ўтиши;
в) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини билиши ва ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
г) мутахассислик бўйича камида 2 йиллик амалий иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |