Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-боб. Мультимедиа умумтаълим дастурларини



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

15-боб. Мультимедиа умумтаълим дастурларини
ривожлантириш маркази ходимларининг 
малака тавсифлари 
 
100-§. Мультимедиа умумтаълим дастурларини
ривожлантириш маркази директори лавозимининг
малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
557 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1210 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
310. Лавозим вазифалари: 
а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (бундан буѐн матнда вазирлик деб 
юритилади) ҳузуридаги мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказининг 
(бундан буѐн матнда мультимедиа маркази деб юритилади) умумий фаолиятига раҳбарлик 
қилиш; 
б) мультимедиа марказига юклатилган вазифа ва касбий мажбуриятларни бажариш, 
унинг иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ижро интизомига риоя қилиш; 
в) мультимедиа марказининг йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш, 
уларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат; 
г) мультимедиа 
марказида 
ташкил 
этиладиган 
ўқув 
семинар-тренинглар, 
конференциялар, дастурларни тасдиқлаш, унинг бажарилишини, иш фаолиятининг сифат ва 
самарадорлиги устидан назорат қилиш; 
д) мультимедиа марказининг амалга ошираѐтган лойиҳаларига раҳбарлик қилиш ва 
уларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш; 
е) таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, 
электрон ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва кўпайтириш, таълим соҳасига оид 
дастурий таъминотни яратиш, ривожлантириш ва ташкилотларга ахборот-коммуникация 
технологиялари йўналишида экспертлик хизматларини кўрсатиш; 
ж) мультимедиа марказига ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан 
ташқари тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиѐткорона 
муносабатда бўлиш; 
з) мультимедиа марказининг ходимларга бўлган эҳтиѐжини аниқлаш, кадрларни 
танлаш ва жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг 
касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда 
кадрлар захирасини шакллантириш; 


133 
и) мультимедиа маркази ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини 
оширишни, ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя 
қилинишини назорат қилиш; 
к) мультимедиа маркази ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини 
белгилаш, улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида 
интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш; 
л) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ички меҳнат тартиби қоидаларини 
ўрнатиш; 
м) мультимедиа маркази бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик 
иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган вазифаларнинг 
бажарилишини назорат қилиш; 
н) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда 
мультимедиа маркази номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, 
ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро 
ҳамкорликда иш юритиш; 
о) мультимедиа марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-
тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим 
воситаларининг сақланишини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш; 
п) жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва 
шикоятларини кўриб чиқиш; 
р) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
311. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига оид ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига 
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда шу соҳадаги янгиликларни; 
б) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини; 
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш 
ва қайта тайѐрлаш тартибини; 
д) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш 
бўйича фаолият юритишни; 
е) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
ж) мультимедиа марказининг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил 
этиш ва бу маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
312. Малака талаблари: 
а) камида магистр даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари ѐки техник 
йўналишидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва таълим тизимидаги, дастурий 
иловаларни ишлаб чиқиш соҳасидаги билим ва амалий тажриба; 
в) ахборот-коммуникация технологияларини халқ таълими тизимига жорий этиш 
соҳасида камида беш йиллик иш стажи. 


134 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish