Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

 
92-§. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директорининг
ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимининг малака тавсифлари 
 
Тартиб рақами 
913 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1210 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
286. Лавозим вазифалари: 
а) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш марказининг ўқув ва илмий-
методик ишлари устидан раҳбарликни амалга ошириш; 
б) ўқув-мавзу режаларни, дастурларни тайѐрлаш, тузиш, уларга тегишли ўзгартириш ва 
янгиликларни киритиб бориш; 
в) дарсларни таҳлил қилиш ва унинг натижаларини муҳокама қилиш ҳамда 
ўқитувчиларга методик ѐрдам бериш; 
г) ўқув хоналарини замонавий талабларга биноан жиҳозлашга методик ѐрдам бериш; 
д) таълим жараѐнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технолологияларини, 
инновацион ва интерфаол усулларни амалиѐтга жорий қилиш; 
е) ўқув машғулотлари жадвалларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини ҳамда ўқув 
режа ва ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилишини назорат қилиш; 
ж) болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари 
ҳамда тренер-ўқитувчилари касбий билимлари, кўникмалари ва малакаларини ошириш бўйича 
дастур, ўқув-методик қўлланмалар яратиш, ўқитишнинг илғор технологияларини ўрганиш ва 
уни оммалаштириш, методик ишларни йўналтириб бориш; 
з) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш маркази профессор-
ўқитувчиларининг ўқув юкламалари бажарилишини назорат қилиш; 
и) спорт мактабларида тажриба-синов ишларини мувофиқлаштириб бориш ҳамда 
амалиѐтга жорий қилиш, ижро интизомига риоя қилиш; 
к) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш марказида ахборот-ресурс 
маркази фаолиятини мувофиқлаштириш, ахборот-кутубхона фондини бойитиш ишига 
раҳбарлик қилиш 


123 
л) иш фаолиятида мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳақида спорт 
мактаблари ходимларини малакасини ошириш маркази директорига ахборот ва таклифлар 
бериш, унинг мулкига эҳтиѐткорона муносабатда бўлиш; 
м) маърузачилар фаолияти устидан изчил назорат ўрнатиш, иш фаолиятига оид 
конференциялар ва семинарларни ташкил қилишда қатнашиш; 
н) жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва 
шикоятларини кўриб чиқиш; 
о) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
287. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига, жисмоний тарбия ва спортга оид ва болалар ҳуқуқларини 
тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини; 
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш 
ва қайта тайѐрлаш тартибини; 
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
е) дарсларни таҳлил қилиш, уларни тўғри ташкил этиш бўйича амалий ѐрдам бериш 
шаклларини; 
ж) педагог ходимларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган 
давлат талабларини; 
з) ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув 
жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
288. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида магистр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish